Samarqand TVR | MTRK
4.67K subscribers
102K photos
49.3K videos
484 files
62.3K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
153 минг донадан зиёд ноқонуний пиротехника воситалари ушлаб қолинди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар мунтазам давом эттириб келинмоқда.

Хусусан, «Фарғона-Самарқанд» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган автотранспорт воситаси «Манас» ЙПХ масканида тўхтатилиб, автотранспорт воситасининг юкхонаси кўздан кечирилганида, ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 5 турдаги жами 153 минг донадан зиёд пиротехника воситалари ва салютлар борлиги аниқланди.

Хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, ҳозирда вақтинча сақловга олинган пиротехника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб китобларга кўра 150 млн. сўмдан ортиқни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
⚡️"Ўзагроинспекция"нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари билимлари синовдан ўтказилди

▫️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 595-сонли қарорини қанчалик яхши ўзлаштирганлигини аниқлаш мақсадида Инспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси ходимларининг билимлари тест синовидан ўтказилди.

▫️Олинган тест синовлари натижаси юзасидан Бошқарманинг Одоб-ахлоқ комиссиясига зарурий кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/SamTvr
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар!

Мол-мулк ва ер солиқларини тенг улушда 15 октябрга қадар амалга оширишингиз лозим.

Уйингиздан чиқмасдан Солиқ мобил иловаси орқали тўлаш имконига эгасиз!

———

Hurmatli fuqarolar
!

Mol-mulk va yer soliqlarini teng ulushda 15-oktabrga qadar amalga oshirishingiz lozim.

Uyingizdan chiqmasdan Soliq mobil ilovasi orqali to‘lash imkoniga egasiz!

https://t.iss.one/SamTvr
👍1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган "Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги - тинчлик ва тараққиёт асоси" мавзусидаги халқаро форумда иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в городе Ашхабаде принял участие в Международном форуме «Взаимосвязь времен и цивилизаций – основа мира и развития», посвященном 300-летию со дня рождения туркменского поэта и мыслителя Махтумкули Фраги.

#Mirziyoyev #forum #Turkmaniston #Maxtumquli

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍3