SamTVR | MTRK
5.07K subscribers
95.7K photos
44.9K videos
435 files
57.1K links
Samarqand viloyati teleradiokanali

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Жараён. Самарқанд вилоят прокурори Ф. Зуфаров ташаббуси билан ҳомийлар ёрдамида Жомбой тумани 2-сектор ҳудудидаги "Ногаҳон" ва "Шерқўрғон" маҳаллаларида яшовчи ўзгалар кўмагига муҳтож, эҳтиёжманд, карантин муносабати билан жорий этилган чекловларда оғир вазиятга тушиб қолган оилалар, шунингдек вақтинчалик даромад манбаини йўқотган 14 хонадонга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инглиз тилидан онлайн дарс 15-қисм.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун ҳам Сирдарё вилоятида бўлиб, Сардоба сув омбори ҳудудида амалга оширилаётган тиклаш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Давлатимиз раҳбари бажарилган ишларни синчиклаб кўздан кечирди, мутасадди раҳбарлар ва мутахассисларга зарур кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев сегодня вновь посетил Сырдарьинскую область и непосредственно ознакомился с ремонтно-восстановительной работой на Сардобинском водохранилище.
Глава государства внимательно осмотрел проделанную работу и дал необходимые указания ответственным руководителям и специалистам.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #favquloddavaziyat
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ИККИ ВИЛОЯТДА 11 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 1319 НАФАРГА ЕТДИ

Шу соатларда бир йўла икки вилоятда: Андижондада 8 нафар ва Фарғонада 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 48 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1319 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2136 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 807 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔵 Булунғурдан “Сардоба”га учинчи инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Сирдарё вилояти, Сардоба туманига Самарқанд вилояти, жумладан, Булунғур туманидан ҳам инсонпарварлик ёрдами юборилаётганидан хабарингиз бор. Бугун, 3 май куни тумандан учинчи инсонпарварлик ёрдами йўлга чиқди.

Саҳоватпеша халқимиз томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, уйидаги ортиқча рўзғор буюмлари, кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва дала шароитида ишлатиладиган бошқа нарсаларини Булунғур педагогика коллежи спорт зали - Булунғур тумани Октепа кўчаси 103-уйда ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати жамғармаси штабига беминнат етказиб беришмоқда.
Сардобаликлар бошига тушган табиий офат ҳеч бир юртдошимизни бефарқ қолдирмайди
Манба. https://zarnews.uz/ck4
2020 йил 3 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2149 нафарни ташкил қилмоқда.