Samarqand TVR | MTRK
4.6K subscribers
105K photos
52.7K videos
534 files
66.3K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Forwarded from SamDavAktiv
e-auksion.uz 185 mingdan ortiq dehqon xo'jaligi yerlarini ijaraga oling

Tanlovda qatnashish tartibini o'rganish (video)

▪️ Andijon viloyatidan 28112 ta (ko'rish)
▪️ Buxoro viloyatidan 21844 ta (ko'rish)
▪️ Jizzax viloyatidan 9693 ta (ko'rish)
▪️ Qashqadaryo viloyatidan 7962 ta (ko'rish)
▪️ Navoiy viloyatidan 9887 ta (ko'rish)
▪️ Namangan viloyatidan 24606 ta (ko'rish)
▪️ Samarqand viloyatidan 9269 ta (ko'rish)
▪️ Surxondaryo viloyatidan 9468 ta (ko'rish)
▪️ Sirdaryo viloyatidan 4936 ta (ko'rish)
▪️ Toshkent viloyatidan 4936 ta (ko'rish)
▪️ Farg'ona viloyatidan 26845 ta (ko'rish)
▪️ Xorazm viloyatidan 15788 ta (ko'rish)
▪️ Qoraqalpog'iston Respublikasidan 13039 ta (ko'rish)

➥Rasmiy sahifalarimiz 👇

Telegram | Facebook | Samdavaktiv.uz
"Маҳаллабай" ишлаш тизими асосида аҳоли хонадонидаги биолабораториялар ва иссиқхоналар фаолияти ўрганилди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳамда Пастдарғом туман инспекторлари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, бош бошқармаси ходимлари Ш.Кўчқаров, Р,Мўминов ҳамда Н.Ҳамраев, Ўсимликлар ҳимояси ва карантини илмий тадқиқот институти директори ўринбосари О.Сулаймоновлар вилоятимизнинг Пастдарғом туманида жойлашган “Жағалбойли”, “Пахтакор”, “Қатор терак”, МФЙ ларда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан ташкил этилган биолабораториялар ва иссиқхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрушиб, амалга оширилаётган ишларга гувоҳ бўлишди. Тўлиқ маълумот... 👈


Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

https://t.iss.one/SamTvr
⚡️Давлат хизматига очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби

Бугун соат 16:00 да давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида тўғридан-тўғри овозли мулоқот ташкил этилмоқда.

Бунда вилоятимиздаги давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов асосида ишга киришга ёки карьерада ўсишни режалаштирган фуқаролар ўзлари қизиқтирган савол ва фикр-мулоҳазалари билан иштирок этишлари мумкин.

Саволларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилоят филиали бош инспектори
Азимов Шаҳруз Салимович жавоб беради.

Овозли чатга уланиш иловаси: уланиш
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро начнется совещание при Президенте Шавкате Мирзиёеве по вопросам дальнейшего совершенствования таможенного администрирования в 2022 году и приоритетным задачам преобразования сферы в систему, свободную от коррупции.
Президент ҳузуридаги йиғилиш бошланди.

“Сўнгги беш йилда мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмаси 2 баробарга - 2016 йилдаги 24 миллиард доллардан 2021 йилда 42 миллиард долларга ошди.

Божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиётига боғлайдиган кўприк ҳисобланади.

Бу тизим тўғри ва очиқ-ошкора ишламаса, тадбиркорлик, инвестицияга тўсиқ бўлади ҳамда аҳолининг норозилигини келтириб чиқаради.

Шунинг учун бу соҳада 2019 йилда катта ислоҳотларни бошладик”, деди Президент йиғилиш аввалида.

Жумладан:

- божхона постларида “яшил йўлак”лар жорий этилиб, ҳозирда улар орқали 95 фоиз йўловчи ва 75 фоиз юк ўтмоқда;

- аввал 12 та идорадан олинган 60 турдаги рухсатномалар “ягона дарча” орқали электрон шаклга ўтказилди;

- натижада божхонада юкларни расмийлаштириш вақти 10 баробаргача қисқарди.
Божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак– Президент.

Беш йиллик Тараққиёт стратегиясида экспортни 30 миллиард долларга, хорижий туристлар сонини 7 миллионга етказиш белгилаб олинган.

“Бу катта марралар. Бунинг учун, божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак.

Топшириғимга кўра, қўмитанинг янги раиси бевосита постларда ходимлар, аҳоли ва тадбиркорлар билан юзма-юз гаплашиб, ҳар бир масалани ичига кириб ўрганди.

Вилоят ҳокимлари бир нарсани аниқ тушуниши керак. Божхона постлари давлатимиз юзи, биринчи таассурот ҳам айнан божхонадан бошланади.

Божхона постига қараб, ҳар бир ҳокимнинг маданиятига баҳо берилади. Улар атрофида равон йўллар, экилган манзарали дарахт ва гуллар, аҳоли учун қулай шароитлар бўлиши шарт”, деди давлатимиз раҳбари.
Йиғилишда мамлакатимиздаги айрим божхона постлари ичимлик ва электр энергияси билан таъминланмагани, уларга олиб борувчи йўллар таъмирталаб эканлиги, бу аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан Президент ҳар бир чегара божхона постида манзилли ишларни амалга ошириш вазифасини қўйди.

Ҳокимларга авваламбор йўловчиларнинг 90 фоизи, юк автомобилларининг 70 фоизи ўтадиган 22 та чегара постига олиб борувчи йўллар ва бошқа инфратузилмани яхшилаш юзасидан кўрсатма берилди.

Шунингдек:

- “Дўстлик” ва “Яллама” постлари олди ҳудудларида ташқи савдо марказларини ишга тушириш;

- “Олот” постига туташ ҳудудда логистика, сервис ва бошқа инфратузилма объектларини ташкил этишни бошлаш;

- 1 апрелга қадар Самарқанд халқаро аэропортида, кейинчалик барча аэропортларда “божхоначисиз назорат” тизимини ишга туширишга топшириқ берилди.
"Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак" - деди Президент.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари божхона тизимида “коррупциядан холи” дастурини амалга ошириш соҳа раҳбарларининг энг устувор вазифаси бўлиши шартлигини кўрсатиб ўтди.

Авваламбор, топшириққа кўра соҳада замонавий комплаенс тизими жорий қилинади. Бунда:

- 1 майдан бошлаб юк декларациясини расмийлаштириш постлардан чиқарилади ва тадбиркор билан бевосита мулоқотсиз, масофавий амалга оширилади;

- 1 июлдан товарлар коди ва қийматини белгилаш, божхона кўригини ўтказиш, имтиёзли декларация расмийлаштиришда коррупцион хавфлар автоматлашган тизим орқали аниқланади;

- 1 сентябрдан бошлаб барча электрон божхона хизматлари “ягона дарча” тизими орқали кўрсатилади;

- йил якунига қадар божхона кўриги жараёнларини тўлиқ қамраб олган электрон тизим ишга туширилади.

Умуман, божхона хизматларини рақамлаштиришни 2022 йилда 70 фоизга, 2023 йилда 100 фоизга етказиш бўйича дастур қабул қилиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда, шунингдек, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш чора-тадбирлари белгилаб берилди:

- Олот, Гулистон, Термиз ва бошқа ҳудудлардаги олис постларда ишлайдиган ходимлар учун хизмат уйлари барпо этилади;

- жорий йилда уй-жойга эҳтиёжи бор 100 нафар ва ҳар йили камида яна шунчадан ходим имтиёзли ипотека билан таъминланади;

- божхона ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун олий ўқув юртларига киришда алоҳида квота ажратилади.

Яна бир масала – бугунги кунда божхона органларида аёлларнинг улуши бор-йўғи 8 фоизни ташкил этади.

"Соҳада адолат, ҳалоллик ва тартибни жорий қилишни хоҳлар эканмиз, тизимга аёл ходимларни жалб қилиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишимиз шарт", деди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан келгуси икки йилда аёллар улушини камида 2 баробарга ошириш бўйича ишларни ҳозирдан бошлаш вазифаси қўйилди.
Forwarded from Zarnews.uz
⚡️Айтишларича, бугун халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилади.

Zarnews.uz манбаларига кўра, сессияда ташкилий масала кўрилади. Шаҳар ҳокими алмашиши кутилмоқда.

@Zarnews_uz
#soliq_imtiyozi

Onlayn nazorat-kassa texnikalarini sotib olishga soliq imtiyozlari berilgan

Bu haqida batafsil ma'lumotga ega bo'lmoqchimisiz?

Unda
Viloyat davlat soliq boshqarmasining
👉
https://t.iss.one/viloyat_soliq_xabarlari telegram kanaliga a’zo bo‘ling!


https://t.iss.one/SamTvr
Президент мамлакатимиз минтақа марказида бўлгани боис, контрабандага қарши курашиш ўта муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Бу борада бир қатор ишлар амалга оширилаётгани, мисол учун:

- 2018 йилда 13 мингта уяли телефонлар қонуний олиб кирилган бўлса, 2021 йилда бу рақам 3 миллиондан ошгани;

- йил бошидан 364 килограмм гиёҳвандлик воситалари, 88 минг дона психотроп дорилар ҳамда 181 миллиард сўмлик товарлар ноқонуний кириб келиши олди олингани қайд этилди.