Samarqand TVR | MTRK
4.59K subscribers
105K photos
52.8K videos
534 files
66.4K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Самарқанд туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 34 умумий ўрта таълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилаётган, ёшларни иқтидор ва истеъдодларини рўёбга чиқаришга хизмат қилувчи 5 муҳим ташаббус доирасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бу борада ўқувчилар ўртасида мунтазам турли спорт ўйинлари ҳамда мусобақалари ўтказилиб келинмоқда. Галдаги мактаб биринчилиги учун бўлиб ўтган футбол мусобақасида 9-10-11 синф ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этишди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйинда 11 “А” синф ўқувчилари ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб жамоа мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шерзод Бек,
Самарқанд туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги
34 умумий ўрта таълим мактаби тарғиботчиси.


https://t.iss.one/SamTvr
Forwarded from Zarnews.uz
Самарқанд вилояти ҳокимлиги қай тарзда “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик” номинацияси ғолиби бўлди?

Хабар берганимиздек, "Гендер тенглик фаоли" республика миллий кўрик-танловида Самарқанд вилояти ҳокимлиги “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик” номинацияси ғолиби бўлди.

👉 https://zarnews.uz/72g

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
​​⛅️Бугун 28 декабрь куни Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

🌩Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда туман тушади.

💨Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 8-3 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

🌬Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 0-5 даража совуқ бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил шукуҳи | Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри
#23dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Самарқанд шаҳрида бунёд этилаётган янги туннель фойдаланишга топшириш арафасида
#27dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
❗️Кеча юртимизда 100 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу – 15 мартдан буён энг паст кўрсаткич

🔺2021 йил 27 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198487 (+100) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌12 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌1 нафари Тошкент вилоятида,
📌35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 6 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 18 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 23 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 46 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 195520 (+143) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1484 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний йўллар билан фуқароларни хорижга ишга юбориш фаолиятига чек қўйилди.

https://t.iss.one/SamTvr
#Сессия

Тойлоқ туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Батафсил:👇
https://tayloq.uz/uz/node/1695


https://t.iss.one/SamTvr
MURG‘AK QALBLARGA QUVONCH ULASHILDI!

Kattaqoʻrgʻon shahar hokimligi va SamDU Kattaqo‘rg‘on filiali tashabbusi bilan hokimlik rahbariyati, universitet talaba yoshlari, professor-o'qituvchilari, filial xotin-qizlar kengashi raisi va tyutorlari boshchiligida yangi yil bayrami munosabati bilan xayriya tadbirlari tashkil qilinmoqda.

Jumladan, Kattaqoʻrgʻon shahridagi 5-yordamchi maxsus maktab-internati oʻquvchilariga yangi yil oldi bayramona kayfiyat ulashib ularning ko'ngillarini ko'tarish maqsadida xuddi shunday xayriya tadbiri oʻtkazildi. Tadbirda yangi yil ramzi bo'lgan Qorbobo va Qorqiz tomonidan barcha o'quvchilarga bayram sovg'alari ulashildi.

https://t.iss.one/SamTvr
#Ҳозир
Оқдарёда сессия бошланди

Айни пайтда Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги эллигинчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия ишида Оқдарё тумани ҳокими Ш.Қудратов, сектор раҳбарлари, фаоллар, масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Унда кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасида тегишли мутасаддиларнинг ахборотлари депутатлар иштирокида муҳокама этилмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.iss.one/SamTvr