Samarqand TVR | MTRK
4.59K subscribers
105K photos
52.8K videos
534 files
66.4K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
ОЛИЙ МАЖЛИС ДЕПУТАТИ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Палванов Нуробод туманида бўлиб, сайловчилар билан учрашди.

Даставвал Нурободлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда депутат сайловчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар, уларни амалга ошириш механизмлари ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

Учрашув давомида фуқаролардан тушган турли мазмундаги мурожаат ва таклифлар алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.


https://t.iss.one/SamTvr
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Оқдарёда ҳоким ёрдамчиларига дарс ўтди

Республикамиз бўйлаб “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими ташкил этилмоқда. Бугунги кунда Оқдарё туманидаги 35 та маҳалла учун ҳам номзодлар саралаб олинди. Эндиликда уларнинг малакасини ошириш устида ишлар олиб борилмоқда.
Бугун туманимиздаги Оқдарё маҳалласида ҳоким ёрдамчиси негизида ташкил этилган ўқув семинарида Самарқанд вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов иштирок этиб, ёрдамчиларга дарс ўтди.
Туман ҳокими Ш.Қудратов, маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси лавозимига номзодлар иштирок этган мазкур семинар давомида вилоят ҳокими ўринбосари ҳоким ёрдамчисининг вазифалари, нималарга эътибор қаратиши лозимлиги, маҳалланинг ўсиш нуқтаси бўйича амалга ошириши лозим бўлган вазифалар шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишда молиявий кўмаклашиш масалаларини қисқа ва аниқ мисоллар билан тушунтириб берди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати


https://t.iss.one/SamTvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
ДХХ томонидан катта миқдордаги наркотик моддалар савдосига чек қўйилди.


https://t.iss.one/SamTvr
Самарқанд туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 34 умумий ўрта таълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилаётган, ёшларни иқтидор ва истеъдодларини рўёбга чиқаришга хизмат қилувчи 5 муҳим ташаббус доирасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бу борада ўқувчилар ўртасида мунтазам турли спорт ўйинлари ҳамда мусобақалари ўтказилиб келинмоқда. Галдаги мактаб биринчилиги учун бўлиб ўтган футбол мусобақасида 9-10-11 синф ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этишди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйинда 11 “А” синф ўқувчилари ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб жамоа мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шерзод Бек,
Самарқанд туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги
34 умумий ўрта таълим мактаби тарғиботчиси.


https://t.iss.one/SamTvr
Forwarded from Zarnews.uz
Самарқанд вилояти ҳокимлиги қай тарзда “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик” номинацияси ғолиби бўлди?

Хабар берганимиздек, "Гендер тенглик фаоли" республика миллий кўрик-танловида Самарқанд вилояти ҳокимлиги “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик” номинацияси ғолиби бўлди.

👉 https://zarnews.uz/72g

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
​​⛅️Бугун 28 декабрь куни Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

🌩Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда туман тушади.

💨Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 8-3 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

🌬Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 0-5 даража совуқ бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил шукуҳи | Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри
#23dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Самарқанд шаҳрида бунёд этилаётган янги туннель фойдаланишга топшириш арафасида
#27dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv