Samarqand TVR | MTRK
4.6K subscribers
105K photos
52.8K videos
534 files
66.4K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Олий таълим тизимида халқаро ҳамкорлик
#27dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Замонавий ва кўркам мактаб биноси фойдаланишга топширилди

Юртимизда таълим соҳасини ривожлантириш, умумий ўрта таълим тизимини янги замонавий босқичга кўтариш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда умумтаълим мактаблари замонавий тарзда қурилиб, ёшларнинг билим олишлари учун қулай шароитлар яратилмоқда.
Мана шундай шинам ва замонавий масканлардан бири бугун Тойлоқ туманида фаолиятини бошлади. 784 ўринга мўлжалланган 44-мактабнинг 3 қаватли биноси капитал таъмирланиб, Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилди.
Инвeстиция дастури асосида 4,200 млрд. сўм маблағ эвазига таъмирланган ўқув биноси бугун замонавий қиёфа касб этиб, маҳалла аҳли, қолаверса, мактаб жамоасининг қувончига қувонч қўшмоқда.

https://t.iss.one/SamTvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Самарқанд шаҳрида бунёд этилаётган янги туннель фойдаланишга топшириш арафасида
#27dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
ОЛИЙ МАЖЛИС ДЕПУТАТИ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Палванов Нуробод туманида бўлиб, сайловчилар билан учрашди.

Даставвал Нурободлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда депутат сайловчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар, уларни амалга ошириш механизмлари ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

Учрашув давомида фуқаролардан тушган турли мазмундаги мурожаат ва таклифлар алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.


https://t.iss.one/SamTvr
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Оқдарёда ҳоким ёрдамчиларига дарс ўтди

Республикамиз бўйлаб “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими ташкил этилмоқда. Бугунги кунда Оқдарё туманидаги 35 та маҳалла учун ҳам номзодлар саралаб олинди. Эндиликда уларнинг малакасини ошириш устида ишлар олиб борилмоқда.
Бугун туманимиздаги Оқдарё маҳалласида ҳоким ёрдамчиси негизида ташкил этилган ўқув семинарида Самарқанд вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов иштирок этиб, ёрдамчиларга дарс ўтди.
Туман ҳокими Ш.Қудратов, маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси лавозимига номзодлар иштирок этган мазкур семинар давомида вилоят ҳокими ўринбосари ҳоким ёрдамчисининг вазифалари, нималарга эътибор қаратиши лозимлиги, маҳалланинг ўсиш нуқтаси бўйича амалга ошириши лозим бўлган вазифалар шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишда молиявий кўмаклашиш масалаларини қисқа ва аниқ мисоллар билан тушунтириб берди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати


https://t.iss.one/SamTvr