Samarqand TVR | MTRK
4.6K subscribers
106K photos
53.1K videos
538 files
66.8K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини биласизми?

Сизга қулай бўлган тармоқни танланг ва аъзо бўлинг!

Телеграм ахборот канали:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA

YouTube тармоғидаги канал:
👉 https://www.youtube.com/channel/UCR4CVhw3Pt95zMHVLYMBMEg

Instagram тармоғидаги канал:
👉 https://www.instagram.com/e_turdimov/
Туман ҳокими иш фаолиятини муаммоларни ўрганишдан бошлади

Бугун Оқдарё туманининг янги ҳокими этиб тайинланган Шерзод Қудратов ўз иш фаолиятини туманимиз ҳудудида кечаси кузатилган кучли шамол таъсирида шикастланган ижтимоий объектларни ўрганишдан бошлади.
Ўрганиш давомида Бошдархон маҳалласидаги 19-МТТ ҳамда Даҳбед маҳалласидаги 38- ва Пахтаобод маҳалласидаги 58-кўпқаватли уйлардаги ҳолат кўздан кечирилиб, тегишли масъулларга табиий офат натижасида биноларнинг том қисмига етказилган зарарни тезкор бартараф этиш борасида топшириқлар берилди. Шунингдек, туман раҳбари мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар билан самимий мулоқотда бўлиб, уларни қандай муаммолар қийнаётганлиги юзасида суҳбатлашди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
🌦 23 декабрь куни Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучсиз ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 5-10 даража илиқ бўлади.
Forwarded from Zarnews.uz
Марказий ҳарбий округ замонавий бинога эга бўлди

Марказий ҳарбий округининг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда замонавий бинонинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

👉 https://zarnews.uz/hli

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари таркибида ўзгариш бўлди


Вилоят ҳокимининг тегишли қарорлари билан вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Нуруллаев Батиржон Уткирович бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Ушбу лавозимга шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб борган Кобилов Рустам Ражаббойевич тайинланди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Умаров Асқар Нарзиевич ҳам бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Ушбу лавозимга шу кунга қадар Самарқанд вилояти Бандлик Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Джабборов Исроил Исмоилович тайинланди.