Samarqand TVR | MTRK
4.6K subscribers
106K photos
53.1K videos
538 files
66.8K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Самарқанд тумани Қўшмачит маҳалласидан мурожаат:

Кўпчилик маҳаллалар равон кўчаларга муҳтож бўлиб турган вақтда, бизнинг равон ва текис кўчамиз баланд асфальтли тўсиқлар билан тўлмоқда. Бу эса, бу кўчадан ўтадиган минглаб транспорт воситалари ҳаракатига салбий таъсир кўрсатиб тирбандликларни вужудга келтиряпти.

Бу йўл - Самарқанд шаҳрини Ургут тумани билан боғловчи асосий йўл ҳисобланади. Бу ишни бажараётган ишчилар билан мулоқот қилганимизда, улар оддий ёлланма ишчи эканлиги, бу ишларни бажариш ҳақида ҳеч қандай қарор ҳужжати йўқлиги маълум бўлди.

Равон ва текис, қолаверса асосий кўчада ўзбошимчалик билан (ҳеч бир ҳужжатсиз) бундай тўсиқлар қўйдиришга, ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ назаримизда.
Масъуллардан амалий жавоб кутиб қоламиз...

Акобирхон Лутфиллоев ©
Самарқандда Туркия “MOBETKO” компаниясининг кўргазмали ўқув семинари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 20 декабр куни Пастдарғом туманида Туркия давлатининг “MOBETKO” компанияси томонидан туман фермер хўжаликлари, аграр соҳада фаолият олиб бораётган ходимлар учун кўргазмали ўқув семинари ташкил этилди.
Батафсил..
.


https://t.iss.one/SamTvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Фармон Тошев - сенатор
#22dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» доирасидаги тадбирлар
#22dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Samarqandda “Sogʻlom va barkamol oila” shiori ostida Ichki ishlar vaziri sovrini uchun oʻtkazilayotgan bellashuvlarning mintaqaviy bosqichi gʻoliblari aniqlandi.

Kitobxonlik yoʻnalishida Samarqand, sport yoʻnalishida Jizzax viloyatining 3-sektori hududida yashovchi oilalar gʻolib.

Batafsil👉https://bit.ly/3H7U0Ov


https://t.iss.one/SamTvr
​​Самарқандда “Амир Темур ўғлонлари” ва “Жалолиддин Мангуберди ворислари” спорт мусобақалари ўтказилди

Марказий ҳарбий округининг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилоятининг 14 та туманлари ва 2 та шаҳар ўқувчи ёшлари ўртасида Самарқанд вилояти ҳокими, ҳарбий маъмурий сектор раҳбарининг соврини учун “Амир Темур ўғлонлари” ва “Жалолиддин Мангуберди ворислари” спорт мусобақалари ўтказилди.

Мусобақада хар бир жамоадан 7 нафар ўғил бола ва 3 нафар қизлар иштирок этиб иштирокчилар "сафда қўшиқ айтиш", "ҳарбий эстафета"," жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш", ва "Темур тузуклари билимдони" шартларига кўра билим ва маҳоратлари синовдан ўтказилди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақалар якунига кўра, Каттақўрғон туманининг жамоаси биринчи, Пахтачи тумани ёшлари иккинчи ва Пастдарғом тумани ёшларидан иборат жамоа учинчи ўринни эгаллади.

Биз илк маротаба бу тарздаги мусобақада Мудофаа вазири кубоги учун ўтказилган баҳсларда иштирок этган эдик. Бугунга келиб ушбу спорт мусобақалари бизнинг ҳаётимизнинг бир бўлагига айланди-дейди Ургут туман жамоаси аъзоси Азизбек Раҳимов. Бу мусобақа биз учун биринчи навбатда кўплаб дўстлар ортиришга ва спорт билан мунтазам шуғулланишга ундаётганлиги ва келажакда ҳарбий бўлишга ундагани билан аҳамиятлидир.

Мусобақа ва турли номинациялар ғолиблари ҳарбий маъмурий секторининг диплом ва қимматбоҳо совғалари билан тақдирланишди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати