Samarqand TVR | MTRK
4.61K subscribers
106K photos
53.3K videos
541 files
67.1K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
#Янги_ташаббус_янги_ғоя

ОҚДАРЁЛИК ЎҚУВЧИЛАР "ZARAFSHON TEKSTIL" ФАБРИКАСИГА САЁҲАТ ҚИЛИШДИ

Халқ таълими вазирининг ташаббуси билан ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари билан бир қаторда уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича янги ғоя ва ташаббуслари илгари сурилмоқда.

Бугун Оқдарё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 21,22, 23, 24-умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари туман Халқ таълими бўлими раҳбари С.Ортиқова бошчилигида "Касблар ойлиги" доирасида йирик саноат корхоналарига саёҳат қилишди. Ўқувчилар саёхат давомида тумандаги йирик ишлаб чиқарувчи "ZARAFSHON TEKSTIL" МЧЖ Лойиш-1 тикувчилик фабрикаси фаолияти билан яқиндан танишишди. Ушбу корхонадаги иш жараёнлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Битирувчи-ёшларнинг ўз устозлари билан бевосита ишлаб чиқариш жараёнини кузатишлари аксарият йигит-қизлар келгусида касб танлашларида муҳим қадам бўлди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
“BIZNES MARAFON” loyihasining ikkinchi mavsumi finali, “O‘zbekiston yoshlar forumi – 2021” haftaligi doirasida Samarqand viloyatida bo‘lib o‘tadi.

⚡️Biznes olamiga kirishni niyat qilganlarni 22-dekabr, soat 14.30 da Samarqand shahridagi “Family Park” kompleksi – muz saroyi binosiga taklif etamiz.

“BIZNES MARAFON”da ishtirok etish mutlaqo bepul!

⚡️“BIZNES MARAFON”da ishtirok etishingiz uchun telegramdagi
t.iss.one/biznesmarafon_bot orqali roʻyxatdan oʻtishingiz lozim boʻladi!

https://t.iss.one/SamTvr
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Пахтачи тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Боғдорчилик, узумчилик,сабзавот-полизчилик ва иссиқхона хўжаликларни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси.

🔸 Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Нарпай тумани мактабгача таълим бўлими - Кадрлар билан ишлаш шўъбаси мудири.

🔸Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ургут тумани бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси етакчи мутахассиси;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Каттақўрғон шаҳар бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва бошқа тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Қўшработ тумани халқ таълими бўлими -Кадрлар бўйича инспектор-методист (0,5 штат биликда).

🔸Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Самарканд туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Касбга қайта ўқитишни ташкиллаштириш шўъбаси мудири.

🔸Кадастр агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Кадастр агентлиги Каттақўрғон тумани бўлими - Етакчи инспектори;

— Кадастр агентлиги Каттақўрғон тумани бўлими - Етакчи инспектори;

— Кадастр агентлиги Каттақўрғон шаҳар бўлими - Бош инспектори.

🔸Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Пахтачи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Умумий бўлим мутахассиси;

— Каттақўрғон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Умумий бўлим мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
Нарпай туман бўлими - Бош мутахассиси;

— Бошқарма - Минтақалараро ва чегараолди ҳамкорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 21 декабрдан 30 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_XABARLARI

MA‘NAVIY - MA‘RIFIY TADBIRLARNING YOSHLAR

TARBIYASIDAGI O‘RNI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_XABARLARI

YANGI YIL BAYRAMI OLDIDAN ARZONLASHTIRILGAN
SAVDO YARMARKASI