Samarqand TVR | MTRK
4.61K subscribers
106K photos
53.3K videos
542 files
67.1K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_XABARLARI

"SOG‘LOM VA BARKAMOL OILA" SHIORI OSTIDA
BELLASHUVLAR DAVOM ETMOQDA
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда мамлакатда балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
⛅️21 декабрь куни Самарқандда қандай об-ҳаво кузатилади?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 5-10 даража илиқ бўлади.
Самарқанд вилояти

Пастдарғом туманида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги билан шерикчиликда “Zohirshoh agro himoya” ўсимликлар клиникаси ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил15 сентябрдаги 734-сонли “Ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ..
Батафсил ...

Каналга уланиш 👇👇

https://t.iss.one/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
-------------------------------------------
Самаркандская область

В Пастдаргомском районе в партнерстве с Агентством по карантину и защите растений открыта клиника растений «"Zohirshoh Agro himoya"».

В соответствии с Постановлением Кабинета Министров от 15 сентября 2018 г. № 734 «О мерах по организации деятельности растениеводческих клиник» для работы на основе государственно-частного партнёрства
Подробнее..


https://t.iss.one/SamTvr
​​Ёшларимиз камолоти келажак равнақидир. Шундай экан ўсиб келаётган ёш авлодни комил инсонлар қилиб тарбиялаш, вояга етказишда барча бирдек масъул. Айниқса, бу борада оила, мактаб ҳамда маҳалла ҳамкорлиги катта аҳамият касб этади. Бугунга келиб ушбу руйхатга олий таълим муассасалари ҳам қўшилди. Самарқанд Давлат университети Ўзбекистон Финландия педагогика институти прфессор ўқитувчилари ҳамда вилоят ҳокимлигининг ишчи гуруҳи аъзолари бир мақсад йўлида Самарқанд туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 34 давлат умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди. Учрашувда ота-оналар, ўқитувчилар ва битирвчи ўқувчилар иштирок этишди.
Ташрифдан асосий мақсад таълим даргоҳининг илмий салоҳиятини ошириш, бу ерда фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга илмий-амалий ёрдам кўрсатиш, шу билан бирга битирувчи ёшларни олий таълимга қамраб олиш учун нималарга эътибор қаратилиши лозимлиги хусусида сўз борди. Бу борада ота-оналар фарзандлари мактабдан қайтгач уларнинг бўш вақтларини бесамар ўтказмаслигини назорат қилиш, аксинча фойдали меҳнат ёки олий ўқув юртига ўқишга кириш учун қўшимча тайёргарлик кўришларини таъминлаш каби масалаларга эътибор қаратишлари таъкидланди.
Мактабнинг битирувчи ўқувчилари учун Самарқанд Давлат университети Ўзбекистон Финландия педагогика институтида профессор ўқитувчилари томонидан қўшимча дарслар бепул ўтилишининг ташкил этилганлиги ҳам ўқувчи ёшлар учун ката имконият эшигини очади. Энди ёшларда илм олиш учун хоҳиш бўлса бас.

Шерзод Бек,
Самарқанд туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги
34 давлат умумий ўрта таълим мактаби тарғиботчиси.
O'ZBEKISTON YOSHLAR FORUMI 2021

Tashkilotchilariga Samarqandlik ishtirokchilar nomidan o'z minnatdorchiligimizni bildiramiz!

https://t.iss.one/SamTvr
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Паст Дарғом тумани бўлими ходимлари томонидан декабрь ойида моддий ёрдам ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун нафақа тайинланиши Ягона ижтимоий ҳимоя рестри АТ дастури томонидан рад этилган фуқароларга нафақа тайинланиши рад этилишининг сабаблари ҳамда Вазирлар Маҳкамасинг 654-сонли қарорининг мазмун-моҳияти маҳаллаларда юрган ҳолда тушунтирилмоқда.


https://t.iss.one/SamTvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Қадрли юртдошлар, азиз самарқандликлар!
Сиз "Ҳудудгаз Самарқанд" газ таъминоти корхонаси ҳамда унинг шаҳар ва туманлар филиалларида коррупциянинг у ёки бу кўринишига гувоҳ бўлсангиз, бу ҳақда @samantikorrupsiyabot телеграм ботига мурожаат қилишингиз сўралади.

https://t.iss.one/SamTvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Қадрли юртдошлар, азиз самарқандликлар!
Сиз "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ ҳамда унинг шаҳар ва туманлар бўлимларида коррупциянинг у ёки бу кўринишига гувоҳ бўлсангиз, бу ҳақда "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖнинг ишонч телефони (95-500-12-55)га ёки @samantikorrupsiyabot телеграм бот орқали мурожаат қилишингиз сўралади.

https://t.iss.one/SamTvr
❗️Кеча юртимизда 125 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу – март ойидан буён энг паст кўрсаткич

🔺2021 йил 20 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197392 (+124) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌8 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌19 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌43 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 17 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 11 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 3 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 11 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 55 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 194212 (+160) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1465 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Жорий йилда Самарқандда 30 минг тонна балиқ етиштирилади
Жорий йилда Самарқандда мавжуд 545 та балиқчилик хўжалиги томонидан 30 минг тонна балиқ етиштириш режалаштирилган. Бу эса ўтган йилдагига нисбатан 5 минг тонна кўп демакдир.
Жумадан Қорадарё соҳилида жойлашган “Луқмаи ҳалол” масъулияти чекланган жамияти 2009 йили ташкил этилган бўлиб, 5 гектар майдонда жойлашган табиий ва интенсив сув ҳавзасида балиқ етиштирилмоқда.
Балиқ етиштиришни саноат усулида ташкилаштириш, ёпиқ усулда етиштиришни йўлга қўйиш мақсадидаги лойиҳага асосан, 2017 йилда “Ипотека банк”дан 6 миллиард 200 миллион сўмлик кредит маблағи ажратилиши хисобига ҳудуди 10 гектарга кенгайтирилган. Натижада бу ерда балиқ етиштириш ҳажми 40 тоннадан 90 тоннага етказилди. Етиштирилган маҳсулот асосан ички бозорга йўналтирилмоқда.
Шу кунга қадар мамлакатимизда "Карп" балиқларини етиштиришда ерда қурилган ҳавзалардан фойдаланилган, бу ҳавзаларда асосан экстенсив усулда балиқ етиштирилган. Бунда ҳосилдорлик 10-20 центнерни ташкил этган эди.
Соҳани янада такомиллаштириш, янги, замонавий усулларда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш мақсадида Самарқанд туманидаги “Оқ Амур балиқлари” кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан аквакультуранинг бошқа соҳалари, жумладан, садоқ балиқчилиги, бассейн – жадал балиқчилиги тармоғи йўлга қўйилди.
Хўжалик сув ҳавзаларида балиқларни ярим тайёр ҳолга келтириб сақлаш учун 200 тонна сиғимга эга бўлган махсус музлатгич ҳам мавжуд. Бундан ташқари, ички туризмни ривожлантириш мақсадида балиқ овлашдан тортиб уни таом ҳолатига келтиргунча бўладиган барча жараёнларни сайёҳларнинг бевосита кузатишлари учун имкониятлар яратилган.
“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш юзасидан янги лойиҳалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилса аҳолини арзон ва сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти яратилади.

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси
ахборот хизмати