Samarqand TVR | MTRK
4.58K subscribers
106K photos
53.4K videos
544 files
67.2K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Нуробод туманида хотин-қизлар учун яратилган шарт-шароитлар ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-тур ташкил этилиб, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Шунингдек, пресс-тур иштирокчилари Нуробод туманида жойлашган Жанубий кон бошқармасига қарашли махсус кийимлар тикиш цехида бўлиб, у ерда хотин-қизлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Нуробод туманида 2009 йилдан иш бошлаган махсус кийимлар тикиш цехида бугун давлат буюртмаси ҳамда ички бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда 80 дан ортиқ турдаги турли кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Йилига 80 минг донадан зиёд турли бичимдаги кийим-кечак ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада тайёрланган сифатли ва хушбичим маҳсулотлар сифати истеъмолчиларга манзур бўлмоқда.

Мазкур цехда 170 та замонавий тикув машиналари мавжуд бўлиб, бугунги кунда 322 нафар хотин-қизлар доимий фаолият юритиб келмоқда.

https://t.iss.one/SamTvr
Forwarded from Mirzo Ixtiyorov 🇺🇿
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси шу йилнинг 24 декабрь куни ўтказилади

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокими қарор қабул қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг эллик биринчи сессияси 2021 йил 24 декабрь куни чақирилади.

Сессия кун тартибига бир қатор муҳим масалалар (https://t.iss.one/mirzo_ixtiyorov/309) киритилган.

https://t.iss.one/mirzo_ixtiyorov
"Мудир кубоги" учун беллашув якунланди

Икки кун мобайнида Тойлоқ тумани Халқ таълими бўлими, умутаълим мактаб ўқитувчи педагоглари ўртасида мини-футбол спорт тўри бўйича мусобақа қизғин муросаларга бой бўлиб ўтди.Самимий руҳда ўтказилган мазкур спорт мусобақа якунига кўра 34-мактаб жамоаси 1-ўринни, 29-мактаб жамоаси 2-ўринни ХТБ жамоаси эса фахрли 3-ўринни эгалладилар. Ғолиб жамоаларга Халқ таълими бўлими, Таълим ва фан касаба уюшмаси томонидан диплом ва эсталик савғалари ҳамда чимпион жамоа кучма кубок билан тақдирланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | «Ўзбекистон ёшлар форуми-2021» доирасидаги тадбирлар
#19dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Bizda noodatiy loyiha!

O‘zbekiston Talabalar assotsiatsiyasi jamoasi sizni 20-dekabr kuni Samarqand "Kitob olami"da bo‘lib o‘tadigan "Book debate" loyihasiga taklif etadi!

📚 Muhokama qilinadigan asar: "Hayrat ul-abror" dostoni

Loyihaga 20-dekabr soat 10:00 da start beriladi. Kech qolmay keling😉

Qo‘shimcha ma'lumot uchun buyerga murojaat qiling

🎓 Talabalar Assotsiatsiyasi 🎓
Telegram | Instagram | Facebook
САККИЗЛИК

➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамнинг бошига мих қоқади...

➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса, шунинг ўзи бахт!

➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағдаға қилади...

➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!

Ўткир ҲОШИМОВ
🌦 20 декабрь куни Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 5-10 даража илиқ бўлади.