Samarqand TVR | MTRK
4.61K subscribers
106K photos
53.3K videos
542 files
67.1K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Forwarded from Samarqand | Kun.uz
Infratuzilma uchun 274 milliard, yana ikkita tunnel, paxtani 100 foiz qayta ishlash rejasi – Turdimov samarqandliklarga murojaat qildi

Murojaatda aytilishicha, Samarqand YAHM ilk marta 50 trillion so‘mdan oshgan. Shaharda ko‘plab talabalar turar joylari qurilishi, Abu Dhabi fondi jamg‘armasi hisobida ikkita markaziy ko‘cha ta’mirlanishi kutilmoqda.

👉 https://kun.uz/uz/33549716

➡️ Samarqand xabarlari
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Кредит тарихи ҳақида маълумот олиш тартибини биласизми?

Мутахассис Сизга мустақил равишда хизматдан фойдаланишга ёрдам беради.

ВИДЕОҚЎЛЛАНМА

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

YouTube
Кредит тарихини олиш ҳақида маълумот
Айни пайтда

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Ёшлар форуми 2021 доирасида вилоятида хорижий тилларни ўрганишни тарғиб этиш бўйича «Ибрат авлодлари» форуми ўтказилмоқда...


https://t.iss.one/SamTvr
Жорий йилнинг ўтган даври давомида Самарқанд вилоятидан оғирлиги 35060,4 минг тонна қиймати 93, 1 миллион АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари 30 дан ортиқ хориж давлатларга экспорт қилинган.
➡️ 🇷🇺 Россия 37,76%;
➡️ 🇰🇬 Қирғизистон 15,38%;
➡️ 🇹🇷 Туркия 7,52%;
➡️ 🇦🇿 Озарбайжон 7,10%;
➡️ 🇮🇹 Италия 3,97%
➡️ Бошқа давлатларга 28,18% маҳсулот экспорт қилинган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати
“Chet tillar” forumiga start berildi

Respublikada ilk marotaba Samarqand viloyatida xorijiy tillarni o‘rganishni targ‘ib etish bo‘yicha “Chet tillari” forumi tashkil etilmoqda.

Forumni o‘tkazishdan ko‘zlangan asosiy maqsad xorijiy tillarni o‘rganuvchilar uchun Cambridge English imtihonlari haqida to‘liq ma’lumot berish, yoshlarning chet tillarida fikrlash va kompetensiyaviy ko‘nikmalarini shakllantirish, yoshlarga bir nechta xorijiy tillarni o‘rganishning ahamiyati katta ekanligini yetkazish hamda til bilish ko‘nikmalarini tekshirish.

Forum 20-dekabrga qadar davom etadi.

https://t.iss.one/SamTvr
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Қўшработ туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси.

🔸 Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Бошқарма - Таълим сифатини таъминлаш ва инновацион технологияларни жорий этиш бўлими методисти;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати бош бухгалтер ўринбосари;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси мудири;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати бош бухгалтери;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мутахассиси;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати иқтисодчиси;

— Пахтачи тумани мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати иқтисодчи мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
Тойлоқ тумани халқ таълими бўлими - Махсус таъмирлаш ва эксплуатация хизматлари бош мутахассиси.

🔸Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Нарпай туман бўлими бошлиғи;

— Нарпай туман бўлими бошлиғи ўринбосари.

🔸Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Жомбой туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

🔸Самарқанд вилояти Маданият бошқармаси:
— Бошқарма - Кадрлар бўйича инспектор;

— Бошқарма - Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими.


▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 18 декабрдан 27 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#Янги_Ўзбекистон_маҳаллам_тимсолида

📍Самарқанд вилояти Қўшработ тумани

🔹Вилоятда ташкил этилган “Ўзбекистон ёшлар форуми – 2021” шиори остида Ёшлар ҳафталиги доирасида Қўшработ туманидаги маҳаллалар аро “Янги Ўзбекистон – маҳаллам тимсолида” кўрик танлови ўтказилмоқда.

🔹Тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида маҳаллаларда яшовчи ёшлар, талабалар, ўқувчилар ва уюшмаган ёшлар таклиф этилди.

🔹 Ғолибларга туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Ахборот хизмати
YouTube |Facebook |Telegram