Samarqand TVR | MTRK
4.6K subscribers
106K photos
53.1K videos
538 files
66.8K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
480 dan ziyod xorijiy tillarda va imloviy xatolar bilan yozilgan tashqi yozuvlar tuzatildi

Samarqand tumanida “Davlat tili 10 kunligi” doirasida tashqi reklama vositalarini davlat tili meʼyorlariga moslashtirish bo‘yicha keng ko‘lamli ishlar amalga oshirilmoqda.
Xususan, tumanning barcha mahallalarida hududiy profilaktika inspektorlari, mahalla fuqarolar yig‘inlari raislari va soliq idorasi xodimlaridan iborat ishchi guruhi shakllantirilib, tashqi reklama, peshlavha, narxnoma va boshqa axborot matnlarining davlat tilida yuritilishi bo‘yicha tushuntirishlar olib borildi.
Targ‘ibot ishlari natijasida 480 dan ziyod xorijiy tillarda va imloviy xatolar bilan yozilgan tashqi yozuvlar tuzatilishiga erishildi.

Bunyod YARASHEV,
Samarqand tumani hokimi maslahatchisi.

Kanalga qo‘shiling:
Veb-sayt | Telegram | Facebook
O‘zbekiston Talabalar Assotsiatsiyasi kitobsevarlar uchun telegram sahifasida guruh yaratdi. Ushbu guruhda online va offline tarzda haftada 1 marta tanlangan asar yuzasidan munozara bo‘lib o‘tadi.

Guruhga o‘tish👇
@book_debate_ASU

Barcha kitobxonlarni ushbu guruhga taklif qilamiz.

🎓 Talabalar Assotsiatsiyasi 🎓
Telegram | Instagram | Facebook
https://t.iss.one/talabalar_assotsiatsiyasi/968
​​17 декабрь куни Самарқандда эрталаб туман бўлиши мумкин

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда эрталаб туман тушади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 0-5 даража совуқ бўлади.
Forwarded from Zarnews.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума ўгитлари:
Исломнинг гўзаллиги кишининг ўзи учун беҳуда бўлган нарсаларни тарк этишидадир.

@Zarnews_uz
#Диққат
⚡️Шу йилнинг 20 декабрь кунидан бошлаб Самарқандда профилактик тадбирлар бошланди.

2021 йил 20 декабрдан бошлаб Самарқанд шаҳри ва туманлар марказларида ташкиллаштириладиган «Янги йил» ва «Президент арчаси» байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш мақсадида, профилактик тадбирлар амалга оширилади.

Ҳурматли юртдошлар! Йўл қоидаларига қатъий амал қилишингизни, спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда автомобил бошқармаслигингизни шунингдек, пиротехника воситаларидан фойдаланмаслигингизни сўраб қоламиз!
Самарқанд вилоят ИИБ Ахборот хизмати

https://t.iss.one/SamTvr
Декабрь ойи тарих ҳамда тарбия ва ҳуқуқ фани ойлиги муносабати билан барча умумий ўрта таълим мактабларида фан ойликлари давом этмоқда.Фан ойлиги доирасида Самарқанд туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 34-умумий ўрта таълим мактабида 10 синф ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини, 9 синфлар ўртасида эса “Сиз тарихни биласизми?” деб номланган мусобақа бўлиб ўтди. Ушбу беллашув орқали ўқувчилар устозларидан ўрганган билим ва кўникмаларини яна бир бор синовдан ўтказишди.
Бу борада таълим муассасасининг барча фан ўқитувчилари таълимда янгича ёндошув ҳамда замонавий интерфаол усуллар орқали дарсларни олиб бориши орқали ўқувчи ёшларнинг дарсларни пухта ўзлаштиришига эришиб келинмоқда. Бу эса таълим самарадорлигининг ошиб боришига ҳам хизмат қилаяпти.

Шерзод Бек,
Самарқанд туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги
34-умумий ўрта таълим мактаби тарғиботчиси

https://t.iss.one/SamTvr
Forwarded from Zarnews.uz
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Давлат грантлари ажратиш мақсадида 6-танловни эълон қилди

👉 https://zarnews.uz/wmp

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
#PRquarantine #Infographic #Samarqand

Фитосанитария талабларига риоя қилган ҳолда қуритилган сабзи маҳсулотини юқоридаги давлатларга экспорт қилишингиз мумкин ! 👆

Каналга уланиш 👇👇

https://t.iss.one/Samkarantin


https://t.iss.one/SamTvr
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Бошқарма - Молиявий назорат шўъбаси бошлиғи.

🔸 Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари.

🔸Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Жомбой тумани мактабгача таълим бўлими - Товар моддий бойликлар бўйича бухгалтери.

🔸Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Пайариқ тумани статистика бўлими - Етакчи мутахассиси;

— Қўшробод тумани статистика бўлими - Етакчи мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси:
— Бошқарма - Ходимлар бўйича бош мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Иқтисодий масалалар бўйича бошлиқ ўринбосари.

🔸Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Жомбой тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори;

— Пахтачи тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 17 декабрдан 26 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Айни пайтда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Самарқанд халқига мурожаати вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ҳамда вилоят телевидениеси орқали жонли эфирга узатилмоқда.

Жонли эфир: https://fb.watch/9XRefchbUF/
❗️Кеча юртимизда яна 220 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 200 нафардан зиёд бемор соғайди

🔺2021 йил 16 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196739 (+217) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌24 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌9 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌53 нафари Тошкент вилоятида,
📌72 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 17 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 19 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 7 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 11 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 34 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 193478 (+201) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1453 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ҳоким мурожаатномасидан:

Бу йил 25 миллион долларлик майиз, 11,6 миллион долларлик мош, 9 миллион долларлик узум, 5,5 миллион долларлик ерёнғоқ каби маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, 700 минг долларлик 7 турдаги янги салат барги, янги навли гилос, янги узилган селдерий кўкатлари ва бодрингнинг янги навлари Монголия, Ироқ, Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилинди.

@Samtvr
Айни пайтда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Самарқанд халқига мурожаати вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг facebook (https://fb.watch/9XRefchbUF/) ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ҳамда вилоят телевидениеси орқали жонли эфирга узатилмоқда.

Жонли эфир: https://fb.watch/9XRefchbUF/