Samarqand TVR | MTRK
4.6K subscribers
106K photos
53.1K videos
539 files
66.9K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
❗️Айни пайтда Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг олтинчи чақириқ, ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия кун тартибида Нуробод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2022 йилги вазифалар тўғрисида туман ҳокими Заиров Фахриддин Абсаламович халққа мурожаат қилмоқда.

Сессияни туман ҳокимлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин бўлади: https://www.facebook.com/axborot.xizmati/videos/471674497917715
Forwarded from Zarnews.uz
Журналистлар Ургутдаги янги, аммо истиқболли корхона фаолияти билан танишди

Аввал хабар берганимиздек, эртага халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Э.Турдимов жорий йил якунлари ва 2022 йил режалари юзасидан аҳолига мурожаат қилиши режалаштирилган. Сессия олдидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун вилоят бўйлаб пресс-тур ташкил этилди.

👉 https://zarnews.uz/kiz

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги 48-сессиясида туман ҳокимининг мурожаати эшитилди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги 48-сессияси бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Сессия ишида Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймоновнинг “Оқдарё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021-йилда амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2022-йилги вазифалар юзасидан туман аҳолисига мурожаати” эшитилди.

Сессиядан сўнг оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Сессия иши ва матбуот анжумани туман ҳокимлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри жонли эфирга узатилди:
https://www.facebook.com/oqdaryo.uz/


https://t.iss.one/SamTvr