Samarqand TVR | MTRK
4.59K subscribers
106K photos
53.1K videos
539 files
66.9K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Пресс-тур давом этмоқда


Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан журналист ва блогерлар учун прес-тур ташкил этилди. Тур давомида ОАВ вакиллари ва блогерлар Қорасув массивида жойлашган 81-умумий ўрта таълим мактабида бўлишди. Мазкур мактаб 2021 йилнинг март ойида инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 32 миллиард сўм маблағи ҳисобига қурилиб, шу йилнинг 6 сентябрида фаолиятини бошлади. Умумий ўқувчи сиғими 1680 ўринли, ҳозирги кунда 67 та синфда 2334 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун 1-синфдан инклюзив таълим дастури асосида ўқитиш йўлга қўйилган. Вилоят ХТБ бошлиғи Зебинисо Шодиева пресс-тур иштирокчиларига мактаб ҳақида маьлумот бериб ўтди. Унга кўра, мактабда 115 нафар олий маълумотли ўқитувчи тест синови асосида ишга қабул қилинган бўлиб, ўқувчиларни касбга ўргатиш мақсадида ўғил ва қиз болалар учун 2 та технология хонаси, биология, кимё ва физика фанларидан 6 та лаборатория хоналари, 2 та компьютер ва 4 та чет тили фан хоналари, 168 ўринли фаоллар зали, 200 ўринли ошхона мавжуд. Юқори ва бошланғич синф ўқувчилари учун 2 та спорт зали, 5 та очиқ спорт майдонлари мавжуд.
РШТЁИМ Самарқанд филиалининг Қорасув массивида янги биноси қурилмоқда

Пресс-тур иштирокчилари Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалининг янги биносини бориб кўришди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмаси асосида бинони “Самтиблойиҳа” МЧЖ қурувчилари барпо этишмоқда. Қурилиш ишлари 2019 йилнинг октябрь ойида бошланган. 2022 йил март ойида очилиши режалаштирилган мазкур бино 330 ўринга мўлжалланган. Оғир беморлар учун 45 ўринли алоҳида реанимация бўлими бор. Мазкур тиббиёт муассасасини қурилиш ва жиҳозлаш учун эса 108 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бу ҳақда ОАВ ва блогерлар учун ташкил этилган пресс-турда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Даврон Жуманиязов ахборот берди.

Марказ учун Бутунжаҳон тараққиёт банкининг шошилинч ёрдамни ривожлантириш лойиҳаси асосида 3.513.300 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган. Мазкур маблағга МСКТ, ангиограф, замонавий эндоскоплари, УТТ аппаратлари, лапароскоплар, лаборатория ускуналари ва бошқа янги технологияларни олиб келиш режалаштирилган.

2021 йил РШТЁИМ Самарқанд филиали учун бюджет маблағларидан 278.420.000 сўмга янги аппаратура ва асбоб ускуналар олинган.
❗️Айни пайтда Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг олтинчи чақириқ, ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия кун тартибида Нуробод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2022 йилги вазифалар тўғрисида туман ҳокими Заиров Фахриддин Абсаламович халққа мурожаат қилмоқда.

Сессияни туман ҳокимлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин бўлади: https://www.facebook.com/axborot.xizmati/videos/471674497917715
Forwarded from Zarnews.uz
Журналистлар Ургутдаги янги, аммо истиқболли корхона фаолияти билан танишди

Аввал хабар берганимиздек, эртага халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Э.Турдимов жорий йил якунлари ва 2022 йил режалари юзасидан аҳолига мурожаат қилиши режалаштирилган. Сессия олдидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун вилоят бўйлаб пресс-тур ташкил этилди.

👉 https://zarnews.uz/kiz

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube