Samarqand TVR | MTRK
4.61K subscribers
106K photos
53.3K videos
542 files
67.1K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Бугун Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири соврини учун “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида тумандаги оилалар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақаларда оилавий жамоалар спортнинг “Стол тенниси”, “Кувноқ стартлар”, “Шашка”, “Шахмат” ва “Бадминтон” спорт турлари бўйича ўзаро беллашишдилар.

Ўтказилган спорт мусобақаларида 3 ўринни “Иттифоқ” маҳалласида яшовчи Арзиқуловлар оиласи, 2 ўринни “Машъал” маҳалласида яшовчи Мирзаевлар оиласи қўлга киритган бўлса, фахрли 1 ўринни “Қўрғонча” маҳалласида яшовчи Қурбоновлар оиласи қўлга киритиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани нақд қилди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Йиғилишда йирик, замонавий савдо ва кўнгилочар масканлар ушбу шаҳарларнинг “ташриф қоғози”га айланиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Лекин, бугунги кунда Самарқанд шаҳрида майдони 10 минг квадрат метрдан ошадиган атиги 4 та замонавий гипермаркет мавжуд бўлса, Наманган шаҳрида энди қурилмоқда.

Наманганда келгуси йилда майдони 200 минг квадрат метр бўлган 3 та, Самарқандда 400 минг квадрат метр бўлган 7 та йирик савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш топшириғи берилди.

Яна бир масала – Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарларда “Такс фри” тизимини жорий этиш, шаҳар ичида “Дюти фри” дўконларини ташкил этиш орқали чакана савдо ҳажмини 2-3 баробарга ошириш мумкин.

"Умуман, хорижий меҳмонларга харидлари учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизимини барча туристик шаҳарларда йўлга қўйиш лозим.

Ушбу 3 та шаҳар мисолида кўрсатиб берилган имкониятлар барча вилоят марказлари ва йирик шаҳарлар учун тегишли", деди Президент.
Деновдаги бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак - Президент.

"Ҳар бир ҳоким, прокурор, ички ишлар, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар ва қурилиш, саноат хавфсизлиги бошқармалари раҳбарлари ўз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, техник стандартларга амалга қилиш, пала-партиш қурилишларга йўл қўймаслик, ерости тармоқлар ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат тизимини ўрнатиши шарт" - деди давлатимиз раҳбари.

Вазирлар Маҳкамаси олдига бир ой муддатда хатлов ўтказиб, натижаси бўйича қарор қабул қилиш вазифаси қўйилди.
Кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари, йиғилишда маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ вазифалар ҳам кўриб чиқилди.

Республика вакиллари ҳоким ёрдамчилари билан бирга ўзларига бириктирилган маҳаллалар билан бирма-бир танишиб чиққани таъкидланди.

Бугундан бошлаб республика вакиллари, келгуси ҳафтадан эса ҳоким ёрдамчиларини маҳаллабай меҳнат балансини шакллантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда бандлик
дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ўқитиш бошланади.

"Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Ҳоким ёрдамчиларини турли самарасиз мажлислар, ҳисоботлар билан юклаб ташламаслик зарур.

Улар ҳар бир хонадонга Президент сиёсатини олиб кириши, ислоҳотларга аҳоли ва тадбиркорларни ишонтириши ҳамда аниқ натижа кўрсатиши керак", деди давлатимиз раҳбари.


Айни пайтда йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кластерлар фаолияти муҳокама этилди
#DIQQAT_DIQQAT!

🎯JORIY YILNING 16-DEKABR KUNI "O‘ZBEKISTON YOSHLAR FORUMI-2021" FORUM DOIRASIDA "STREET WORKOUT" MUSOBAQASI BO‘LIB O‘TADI.


MANZIL: O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUROLLI KUCHLARI KICHIK MUTAXASSISLAR TAYORLASH MARKAZI (SOBIQ SVAKU), SIPITAMEN SHOX KO’CHASI 56-UY;

TEL: +99899 592-39-81


https://t.iss.one/SamTvr
​​🌦 Бугун 15 декабрь куни Самарқандда совуқ об-ҳаво сақланиб туради

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир, қор ёғиши мумкин.

Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир, қор ёғади.

Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 0-5 даража совуқ бўлади.

@Samtvr