Samarqand TVR | MTRK
4.61K subscribers
106K photos
53.3K videos
542 files
67.1K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Хўжақишлоқ" маҳалласи ободонлаштирилади
​​Ғолиб жамоа финалга йўл олди

Самарқанд шаҳрида “Заковат” интеллектуал ўйинининг “Давлат солиқ қўмитаси Раиси кубоги” турнири вилоят саралаш босқичи ўтказилди.
Унда Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ва Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаларининг 34 та жамоаси беллашди.
Кадастр агентлиги Каттақўрғон шаҳар бўлими ва Давлат кадастрлари палатаси Каттақўрғон шаҳар филиали ходимларидан ташкил топган “Мирзо Улуғбек” жамоаси “Заковат” интеллектуал ўйинининг “Давлат солиқ қўмитаси Раиси кубоги” турнири вилоят саралаш босқичи ғолиблигини қўлга киритди. Жомбой тумани давлат солиқ инспекциясининг “Лочинлар” ва Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасининг “Эверест” жамоалари мос равишда иккинчи ҳамда учинчи ўриндан жой олди. Ғолиб ва совриндор жамоаларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди
Ғолиб жамоа “Заковат” интеллектуал ўйинининг “Давлат солиқ қўмитаси Раиси кубоги” турнири финал босқичида иштирок этади. Турнирнинг финал босқичи жорий йилнинг 25 декабрь куни ўтказилади.
– Ушбу беллашув интеллектуал салоҳиятимизни синовдан ўтказиш ва қимматли маълумотларга эга бўлишимизда айна муддао бўлди, – дейди Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасининг “Мароқанд” жамоаси аъзоси Наврўз Файзуллаев. – Қолаверса, билимлар баҳси инсон дунёқарашини кенгайтириш, қисқа фурсатда тез ва аниқ қарор қабул қилиш кўникмасини ривожлантиришга хизмат қилади. Ушбу беллашувда анча қимматли маълумотларга эга бўлдим.
Самарқанд вилояти давлат
солиқ бошқармаси матбуот хизмати
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоят Давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси:
— Оқдарё туман давлат солиқ инспекцияси - Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат катта солиқ инспектори (3-секторга масъул) 0,5 ставка;

— Самарқанд туман давлат солиқ инспекцияси - Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат бош солиқ инспектори;

— Бошқарманинг Камерал солиқ текширувлари шўъбаси - Шўъба бошлиғи ўринбосари;

— Бошқарманинг Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими - Давлат бош солиқ инспектори;

— Бошқарманинг Солиқ аудити шўъбаси - Давлат бош солиқ инспектори;

— Бошқарманинг Камерал солиқ текширувлари шўъбаси - Давлат бош солиқ инспектори;

— Бошқарманинг Камерал солиқ текширувлари шўъбаси - Давлат катта солиқ инспектори;

— Бошқарманинг Солиқ аудити шўъбаси - Давлат бош солиқ инспектори;

— Бошқарманинг Солиқ аудити шўъбаси - Давлат катта солиқ инспектори;

— Бошқарманинг Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси - Давлат бош солиқ инспектори;

— Тойлоқ туман давлат солиқ инспекцияси - Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Иштихон туман давлат солиқ инспекцияси - Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;

— Ургут туман давлат солиқ инспекцияси - Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат бош солиқ инспектори;

— Ургут туман давлат солиқ инспекцияси - Солиқ назорати бўлими бошлиғи;

— Пахтачи туман давлат солиқ инспекцияси - Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат катта солиқ инспектори (3-секторга масъул) 0,5 ставка.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 14 декабрдан 23 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸 Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Жомбой тумани мактабгача таълим бўлими - Бўлим мудири;

— Бошқарманинг Кадрлар бўлими - Бош мутахассиси;

— Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими - Ижро интизоми, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси;

— Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими - Махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати бошлиғи;

— Пахтачи тумани мактабгача таълим бўлими - Давлат харидлари ва шартномалар бўйича мутахассис ҳисобчиси.

🔸Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Нуробот тумани бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси;

— Иштихон тумани бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси;

— Нарпай тумани бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси:
— Нарпай туман қурилиш бўлими - Бош мутахассиси.

🔸Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
Булунғур тумани ирригация бўлими - Бухгалтери.

🔸Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси:
— Пахтачи давлат ўрмон хўжалиги - Бош ҳисобчиси.

🔸Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Нуробод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Касбга қайта ўқитишни ташкиллаштириш шўъбаси бошлиғи;

— Каттақўрғон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори.

🔸Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Нуробод тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Иқтисодий масалалар бўйича бошлиқ ўринбосари.

🔸Пайариқ туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Қўшработ тумани 30 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Қўшработ тумани 18 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 14 декабрдан 23 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Бозордаги нарх-наво ўрганилди

Янги йил байрамига ҳам саноқли кунлар қолди. Табиийки, байрам арафасида озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж ортиши натижасида нархлар кўтарилиши кузатилади. Бунинг олдини олиш мақсадида Оқдарё туманида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб, бозорларда нарх-наво мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Хусусан, бугун туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов "Лойиш деҳқон бозори"да бўлиб, бугунги вазият, нарх-наво, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги махсулотлари ярмаркасидаги ташкилий ишлар билан яқиндан танишди.
Ўрганиш жараёнида ҳоким сотувчи ва харидорлар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини имкон қадар арзонлаштириш, нархларни асоссиз оширмаслик масаласида суҳбатлашди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати


https://t.iss.one/SamTvr
Мазкур вебинарда саволларингиз билан фаол иштирок этишга таклиф этамиз.

https://t.iss.one/SamTvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кластерлар фаолияти муҳокама этилди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_XABARLARI

SAMARQANDDA "ZAKOVAT" INTELLEKTUAL O‘YININING
"DAVLAT SOLIQ QO‘MITASI RAISI KUBOGI" TURNIRI
VILOYAT SARALASH BOSQICHI O‘TKAZILDI
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йил режалари муҳокама қилинади.

"Жорий йилда қабул қилинган Президент фармони ва қарори билан хизматлар соҳаси учун, барча ташкилий ва молиявий масалалар ҳал қилиб берилди.

Пандемия даврида умумий овқатланиш, савдо, туризм, транспорт соҳалари учун берилган имтиёзлар муддати узайтирилди.

Тадбиркорлар билан учрашувларда кўтарилган муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг ечими бўйича алоҳида дастур қабул қилинди.

Жорий йилда 18 триллион сўмлик 29 мингта лойиҳа амалга оширилиб, хизматлар соҳаси 20 фоизга ўсган. Лекин, 5 та туман ва шаҳарда 10 фоиздан ҳам кам ўсиш кузатилган. (Қувада 5 фоиз, Марғилон, Бешариқ, Тахиатошда 6 фоиз, Данғарада 7 фоиз.)

Умуман олганда, масъуллар масаланинг ичига кириб, “маҳаллабай” ишламагани оқибатида, аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси пастлигича қолмоқда", - деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
"Бир нарсани аниқ тушуниш лозим - хизматлар соҳасини ривожлантириш учун ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув зарур" - Президент.

Бунда аҳоли сони, географик жойлашуви, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб ҳудудларда хизматларни 3 та йўналишда ривожлантирилиши таъкидланди.

Биринчи йўналишда:

- хизматлар 158 та қишлоқ туманларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб ривожлантирилади;

- йирик туристик объектлари мавжуд 45 та ҳамда 40 та тоғли ва тоғолди туманда “тайёр лойиҳа” асосида туризм хизматлари йўлга қўйилади;

- янги меҳмонхона, дам олиш масканлари уч йил давомида мол-мулк ва ер солиғини 2 баробар паст ставкада тўлайди;

- туризм соҳаси учун махсус солиқ режими жорий этилиб, уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқ 1 фоиз ставкада, мол-мулк ва ер солиқлари эса ҳисобланган суммадан 1 фоизи миқдорида белгиланади;

- оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида меҳмон уйларини ташкил этиш ва таъмирлаш учун ҳам имтиёзли кредит ажратилади;

- қишлоқларда янгидан ўрнатиладиган алоқа оператори станциялари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади. Базавий станциялардан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.