Samarqand TVR | MTRK
4.61K subscribers
105K photos
52.7K videos
534 files
66.3K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 150 нафарга яқин кишида касаллик аниқланиб, 10 та ҳудудда қарийб 200 нафар бемор соғайди

🔺2021 йил 9 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 195246 (+148) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌14 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌12 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌10 нафари Фарғона вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌30 нафари Тошкент вилоятида,
📌41 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 19 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 16 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 10 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 17 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 11 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 73 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 191976 (+195) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1430 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча Самарқанд вилоятида кунлик ва умумий эмланиш бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди

🔺9 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 257 160 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 78 444 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 124 695 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 54 021 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 35 610 274 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 135 171 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 11 559 236 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 915 867 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (72 121 доза),
📌Тошкент шаҳри (27 228 доза),
📌Фарғона вилояти (26 361 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 84,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Rahbar_bilan_bir_kun
#Samarqand
#Oqdaryo
#Tibbiyot

"RAHBAR BILAN BIR KUN" LOYIHASI 16-SONI

Bugungi son mehmonimiz Oqdaryo tuman tibbiyot birlashmasi rahbari Bobobekov Ibrohim Bekmirzayevich!

Oqdaryo tumani tibbiyot birlashmasida so'nngi yillarda qanday ishlar amalga oshirildi?,Tibbiyot sohasida kadrlar masalasi qay darajada? Homila tushishi bilan murojaat qilayotgan bemorlarni davolash profilaktikasi qay darajada?,Oilaviy poliklinikalar kuz-qish mavsumiga tayyormi?,Yangi terapiya bo'limi qachon foydalanishga topshiriladi?,Tibbiyot birlashmasi rahbarini qiynayotgan muammolar nimalardan iborat?,Rahbar qancha vaqtini oilasiga ajratmoqda?,Bosh shifokor yoshlarga qanday kitoblarni o'qishni tavsiya qildi? Fuqarolarning hozirgi vaqtda qanday kasalliklar bezovta qilmoqda shu va boshqa savollarga javob izlaymiz!

To'liq vedio Youtebe kanalimizda tomosha qiling!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://youtu.be/xC5uRPNXog0
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | 10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун
#10dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
QISHLOQ XO'JALIGI XODIMLARI KUNIGA BAG'ISHLANGAN ROLIK
​​Самарқанд туманидаги “Лайф Гарден” базмгоҳида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирда вилоятимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари, томорқачилар, олим ва сувчилар иштирок этмоқда.

Ҳосил байрамида вилоят аграр соҳасида хизмат қилаётган бир гуруҳ фидойилар вазирликлар ва вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
10 dekabr - O‘zbekiston Respublikasi Davlat madhiyasi qabul qilingan kun!


https://t.iss.one/SamTvr
​​Рамзларимиз – ифтихоримиз

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги муносабати ҳамда 10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан “Рамзларимиз – ифтихоримиз” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирни кириш сўзи билан очган Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов йиғилганларни байрам билан муборакбод этиш баробарида юртимизда ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Ўтган давр давомида барча соҳалар каби божхона тизимида ҳам бўлаётган ислоҳотлар ва эришилаётган улкан муваффақиятлар, инсон қадр-қимматини улуғлаш мақсадида халқимизга яратилаётган зарур шарт-шароитлар, шу юртда истиқомат қилаётган ёш-у қарини бирдек руҳлантирмоқда. Уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаб, фаровон ҳаёт сари дадил қадам ташлашга ундаяпти.
Байрам арафасида хизмат вазифаларига виждонан ёндошиб, фидойилик ҳамда алоҳида ўрнак билан хизмат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимларга махсус унвонлар топширилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Ўзбекистон Ёшлар форуми - 2021» ҳафталиги
#10dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from Zarnews.uz
#Сўровнома
Самарқанд вилояти ҳокимининг қайси ўринбосарини бугунги кунда энг фаол деб ҳисоблайсиз?
Final Results
27%
Жамшид Ўроқов – молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар
6%
Акмал Шукуров – капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосар
4%
Ойбек Ходжаев – вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи
5%
Феруз Абилов – қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар
12%
Ботир Нуруллаев – туризм, спорт, маданият, маданий мерос, оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосар
33%
Хуршид Очилов – ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар
2%
Дилшод Мамадқулов – жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосар
11%
Асқар Умаров – вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи.
#madhiyam_faxrim

Madhiyam – mening faxrim!

O‘zbekiston Respublikasi Davlat madhiyasi qabul qilinganligining
29 yilligi munosabati bilan “Mahalla” xayriya jamoat fondi Samarqand viloyat bo‘lim boshqaruvi Samarqand shahridagi 61-sonli eshitishida nuqsoni bo‘lgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab-internati bilan hamkorlikda maktab-internat tarbiyalanuvchilari ishtirokida “Madhiyam – mening faxrim!” shiori ostida bayram tadbiri tashkil etildi.
Tadbirda “Mahalla” xayriya jamoat fondi, 61-sonli maktab-internat o‘qituvchi va o‘quvchilari ishtirok etib, yig‘ilganlarga o‘zlarining samimiy tilaklarini izhor etdilar.
Shuningdek, maktab o‘quvchilari tomonidan tayyorlangan sahna ko‘rinishlari ishtirokchilarga namoyish etildi.

“Mahalla” xayriya jamoat fondi Samarqand viloyat bo‘lim boshqaruvi matbuot xizmati

https://t.iss.one/SamTvr
“ДЕҲҚОН ВА ЧОРВАДОР БОЙ БЎЛСА, МИЛЛАТ ҲАМ БОЙ БЎЛАДИ!”
Худайназар Юнусов
Биология фанлари доктори, профессор
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор СамВМИ ректори
Батафсил:👉https://samvmi.uz/uz/news/view/1329


https://t.iss.one/SamTvr
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Афсуски, республикада эндокрин касалликларини барвақт аниқлаш ва даволашга 25 йил давомида эътибор сусайиб кетгани ҳам адолатли ҳақиқат", деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Кейинги йилларда соҳада қилинган ишлар санаб ўтилди. Жумладан:

- сўнгги уч йилда эндокринология соҳасини такомиллаштиришга қаратилган алоҳида дастур амалга оширилди;

- эндокринология марказининг 14 та филиали моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 3,5 миллион доллар ажратилди;

- филиалларда махсус бўлимлар ташкил этилиб, республика марказига мурожаатлар 2 баробарга камайди, яъни қарийб 5 минг нафар фуқаронинг сарсонгарчилиги ва ортиқчахаражатларининг олди олинди;

- ҳар йили 80 минг нафар бемор инсулин билан бепул таъминланмоқда.

Ҳозирда Республика эндокринология маркази учун энг замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган 600 ўринли янги бино қурилмоқда. Президент топшириғига кўра, марказ фаолияти кўп тармоқли шаклга ўтказилади.
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Топшириғимга кўра, икки ой давомида жойларга чиқиб,
соҳадаги ҳақиқий аҳвол, ҳам аҳолини, ҳам шифокорларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

Ҳақиқатдан ҳам, касалликларнинг олдини олиш борасида бирламчи бўғинда ҳали қилинадиган ишлар кўп.

Мисол учун, сўнгги беш йилда эндокрин касалликлари 20 фоизга ортиб, айниқса, ёшлар орасида кўпаймоқда.

Эндокрин касалликларининг оғир оқибатлари асосан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларига тўғри келмоқда.

Эндокрин касалликларини бирламчи бўғинда эрта аниқлаш учун мураккаб ускуналар харид қилиш шарт эмас.

Бунинг учун лабораторияларни жиҳозлаш, зарур реактивлар билан таъминлаш ва нафақат эндокринолог, балки оилавий шифокорларни ҳам тайёрлаш катта самара беради".
Давлатимиз раҳбари соҳадаги муаммоли масалалар мавзусини давом эттирди:

"Битта туманда камида 10-15 та лаборатория бўлгани билан қонни таҳлил қилишга шароит ва мутахассислар малакаси етишмаслиги оқибатида диабетнинг оғир асоратлари – кўз, буйрак ва тўпиқ касалликлари бўйича республика муассасаларига мурожаатлар 10 фоизга ошган.

Туман шифохонасида диабети бор бемордан бир суткалик стационар кузатиш давомида ўртача 8 маротаба қон таҳлили олиш зарур бўлсада, 15 та лаборатория ва 60 дан ортиқ ходими бўлган туман даражасида бунинг имкони йўқ.

Сабаби оддий - марказий шифохона ва марказий поликлиникада лабораторияларнинг иш вақти тушлик пайти – соат 14-00 да тугайди. Туну-кун ишлайдиган шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораторияси эса, бир ҳудудда бўла туриб, шифохонанинг бошқа бўлимларига хизмат кўрсатмайди.

Ёки, туманларда йод дефицити, қалқонсимон без касалликларини аниқлаш бўйича гормонал таҳлиллар йўлга қўйилмагани боис, аҳоли хусусий лабораторияларга боришга мажбур бўлмоқда.

Оқибатда халқимиз соғлиқни сақлаш тизимидан мутлақо норози.

Буларни вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, соғлиқни сақлаш идоралари бошлиқлари билмайди-ми?

Шу боис, эндокрин касалликларини барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади".