Samarqand TVR | MTRK
4.6K subscribers
105K photos
52.7K videos
534 files
66.3K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
🏃🏻‍♂️ Хабарингиз бор жорий йилнинг 5-7 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Samarkand Half Marathon”ини ўтказиш режалаштирилган.

Айни пайтда марафонни яхши ўтказиш мақсадида тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, марафонда баҳслар уч босқичда, яъни 2 километр ҳамда 10 километр ва 21 километр масофага югуриш тартибида бўлади.

«Samarkand Half Marathon»да иштирок этадиганлар суратларда акс этган йўналишлар бўйича югуришади.

Дарвоқе, мавзу бўйича навбати билан ахборот бериб борамиз.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.iss.one/SamTvr
#долзарб

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббусни қўлга олди

📍Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри

🟢Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди.

🟢 Унга кўра ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш кўзда тутилган. Шу мақсадда жорий йилнинг 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

БАТАФСИЛ...

Шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

YouTube |Facebook |Telegram
#Сиёсий_маърифат_cоати

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади
!

Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.

Эндиликда ўқув соатлари онлайн сўровномаларда берилган таклиф ва ташаббуслар асосида такомиллаштирилиб борилмоқда.

▶️ Эртага Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишади:

Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Маърузачи:
Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,
Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси

Мавзу: “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби шарҳи
Маърузачи:
Бекмурадов Мансур Бобомурадович,
Давлат бошқаруви академияси профессори

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 5 ноябрь куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

Telegraph
Сиёсий-маърифат соати
Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган. Эртага Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишади:
Нурободда “долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида 400 минг тупга яқин дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган

Муҳтарам Президентимиз раислигида жорий йилнинг 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали шаҳар ва туманлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.

Дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида Нуробод туманида ҳам ишлар бошланиб, акцияда туман ҳокими Ф.Заиров, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот ходимлари ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этишмоқда.

Нуробод туманида “долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида 400 минг тупга яқин дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.

https://t.iss.one/SamTvr
Ayni vaqtda "ZOOM" platformasi orqali viloyat hokimining o'rinbosari X.Ochilov rahbarligida O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 24-avgustdagi PQ-5230-sonli hamda Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-avgustsdagi 548-sonli qarorlari bilan belgilangan yoshlar agentligi tizimi faoliyatidagi eng muhim samaradorlik ko'rsatkichlarining natijadorligiga bag'ishlangan yig'ilish bo'lib o'tmoqda.

🔰Unda Agentlikning viloyat boshqarmasi rahbar va mas'ul xodimlari, tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati ijtimoy rivojlantirish va ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha o'rinbosarlari, Yoshlar ishlari agentliginin mahalliy bo'lim boshliqlari qatnashmoqda.

https://t.iss.one/SamTvr
Forwarded from Zarnews.uz
Ижтимоий тармоқлар чекланиши можароси: яна икки нафар мансабдор ишдан олингани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда бош вазир маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Садиков эгаллаб турган лавозимларидан озод этилгани ҳақида хабар тарқалди.

👉 https://zarnews.uz/8asg

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube