Samarqand TVR | MTRK
4.61K subscribers
105K photos
52.7K videos
534 files
66.3K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Самарқандда маданий ўрмонзорлар ва ноёб кўчатлар етиштириш чора-тадбирлари
#3nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Ижтимоий тармоқларга киритилган чекловдан сўнг “Ўзкомназорат” раҳбари ишдан бўшатилди

3 ноябрь куни Ўзбекистонда бир қатор ижтимоий тармоқларга киришнинг имкони бўлмай қолди.

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, «Одноклассники»нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклагани тўғрисида хабар берди.

Мазкур ҳолат аҳолининг катта қисми ҳисобланган интернет фойдаланувчиларини ташвишга солди. Бир қатор фаоллар “мамлакатда орқага қайтиш бошланадими?” деган саволларни ҳам ўртага ташлай бошлади.

Кун охирига келиб Президент ахборот хизмати раҳбари ўз саҳифасида дастлабки хабарни жойлаштирди:
“Ҳукумат кўрсатмасига асосан «Ўзкомназорат» томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилинган ҳаракат ҳақида Президент хабар топдилар. Ўйлайманки, тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади”.

Қизиғи, ўртада “Ўзкомназорат” томонидан бу сафар бошқача мазмундаги навбатдаги баёнот ҳам берилди. Унда Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлари фаолияти чекланмагани, балки вақтинчалик техник носозлик юзага келгани маълум қилинган. (Кейинроқ баёнот инспекция сайтидан ўчириб ташланди).

Кеч соат 22 дан сўнг Президент матбуот котиби навбатдаги баёнотни эълон қилди. Маълум бўлдики, ижтимоий тармоқлар айнан чекланган. Шу сабабдан Президент топшириғига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилган.

Рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилиши хабар қилинди.
🌥 4-noyabr. Samarqandda ob-havo keskin pasayadi

Samarqand viloyatida havo oʻzgarib turadi, yogʻingarchilik kutilmaydi. Sharqdan sekundiga 5-10 metr tezlikda shamol esadi. Harorat kechasi 0-5 daraja, kunduzi 3-8 daraja iliq boʻladi.

Viloyatimizning togʻli hududlarida havo biroz bulutli boʻladi, yogʻingarchilik kutilmaydi. Sharqdan sekundiga 7-12 metr tezlikda shamol esadi. Harorat 0-5 daraja iliq boʻladi.
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғи ўринбосари - Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи.

🔸Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Булунғур туман статистика бўлими - Бош мутахассиси.

🔸Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги:
— Шаҳар ҳокимлиги - Инвестиция ва ташқи савдо бўлими етакчи мутахассиси;

— Шаҳар ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими 1-тоифали мутахассиси.

🔸Пайариқ туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 4 ноябрдан 13 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
❗️Кеча мамлакатимизда 290 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 3 нафар бемор вафот этди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари аниқланмади

🔺2021 йил 3 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 187085 (+292) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌17 нафари Наманган вилоятида,
📌27 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌74 нафари Тошкент вилоятида,
📌97 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 26 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 18 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 71 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 60 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 183057 (+233) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1332 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
# Самарқанд вилояти

Ургут_Оқдарё_Иштихон_Тайлоқ туманлари

❇️ Жаҳон бозорини ўзбек маҳсулотлари билан таъминлашга бўлган талаб ортиб бормоқда. Масалан, Афғонистон, Россия, Покистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Украина, Озарбайжон, Беларуссия, Латвия, Туркия, Нидерландия, Германия, Эрон, Жанубий Корея ва бошқа кўпгина давлатларга барча турдаги сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар, қуруқ ва ҳўл мевалар экспорт қилинаётгани бунга яққол далилдир.
❇️ Самарқанд вилояти ЎКЧМ орқали жорий йилнинг III чорагида хорижга 5419,85 тонна маҳсулотлар экспорт қилинган.Ушбу карантин остидаги маҳсулотларга халқаро фитосанитария сертификати берилди.
❇️ Жорий йилнинг 3 ноябр куни ҳам вилоятимиздан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари Хитой Халқ Республикаси, Саудия Арабистон, Россия, Белоруссия, Латвия, Украина ва бошқа давлатларга экспорт қилинди.
✳️ Масалан, Ургут туманида жойлашган
“SPEKTRUM DRY FRUITS” корхонасидан 25 000 ( йигирма беш минг) кг майиз (қуритилган узум) маҳсулотлари Россия Федерациясига;

ИНСПЕКТОР: О.Ҳайдаров

✳️ Оқдарё туманида жойлашган “ Мардиев Зокиржон Осмомиддинович” корхонасидан 25 300 ( йигирма беш минг уч юз) кг маймз ( қуритилган узум) маҳсулотлари Хитой Халқ Республикасига;

ИНСПЕКТОР: А.Ўлмасов

✳️ Иштихон туманида жойлашган “Бешбола агро вег” корхонасидан 21 000 ( йигирма бир минг) кг майиз ( қуритилган узум) маҳсулотлари Саудия Арабистонига;
“LONG JIANG” МЧЖ дан 26 000
(йигрима олти минг) кг мош маҳсулотлари;
✳️ Тайлоқ тумани “Бешбола агро вег” корхонасидан 24 000 ( йигирма тўрт минг) кг фосол маҳсулоти Белоруссияга;
экспорт қилинди.

ИНСПЕКТОР: Ш.Ҳотамов

❇️ Ушбу карантин остидаги маҳсулотлар 2018 йил 9 июлда тасдиқланган янги таҳрирдаги “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги ЎРҚ - 484 сон Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига асосан ички карантин назоратидан ўтказилди ҳамда ўсимликлар карантини объектларидан ҳоли эканлиги аниқланиб, ТИФ (ташқи иқтисодий фаолият) томонидан халқаро фитосанитария сертификати берилди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.iss.one/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Samarqand viloyati Korrupsiyaga qarshi kurashish hududiy kengashi
MUROJAAT YO'LLASH UCHUN
@samantikorrupsiyabot
t.iss.one/samantikorrupsiya
www.facebook.com/SamAntikorrupsiya
Самарқанд вилояти Матбуот уйида журналистлар, ОАВ вакиллари ҳамда “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда 2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши кўзда тутилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига тайёргарлик юзасидан шаҳримизда ичимлик ва оқава сув тизимида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Шу кунгача саммитга тайёргарлик жараёнида шаҳримиздаги 11 та кўчада 25,2 км ичимлик ва оқава суви тармоқлари янгиланиб, режалаштирилган ишларнинг 90% и бажарилди.
“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Матбуот хизмати

https://t.iss.one/SamTvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Samarqand shahar 81-umumiy o'rta ta'lim maktabida "Bir farzandga uch kitob" aksiyasi davom etmoqda, 9-A sinf o'quvchilari ham kutubxona uchun badiiy adabiyotlar topshirishdi
Sinf rahbari:M.Jo'raqulova
Kutubxonachi: N. Bektemirova

https://t.iss.one/SamTvr
Forwarded from Samarqand mahallalari
🏡#Долзарб

40 кунлик “Яшил макон” лойиҳаси ўтказилмоқда

📍Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри

Куни кеча
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилгани таъкидланди.

Жорий йилнинг 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

“долзарб 40 кунлик” тадбирлари Самарқанд вилоятининг барча туман шаҳарларида жадал олиб борилмоқда.
Хусусан, Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А. Маматов бошчилигида

"Кўл",
"Навбоғчиён",
"Бекҳо"
"Дукчиён"

маҳаллала фуқаролар йиғинлари фаоллари билан 20 та манзарали дарахтлар экиб, маҳалла ҳудудларида ўтказилаётган тадбирларни кўтаринки руҳда бошлаб берди.

YouTube |Facebook |Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг "Ўзбекистон тараққиёти учун бевосита хорижий инвестицияларни жалб қилиш - инвестициялар бўйича 1-Халқаро бизнес форум"даги нутқи
​​Samarqanddan eksport qilinayotgan piyoz

Piyozning shifobaxsh xususiyatlari juda ko‘p. Ilmiy tibbiyotda piyoz o‘simligining dorivor vositalari: nastoyka (allilgen), allilglitser (piyoz bosh ekstrakti bilan glitserin aralashmasi), ichak atoniyasi, kolit, ateroskleroz, gipertoniyaning ba’zi turlari, avitaminoz (singa va boshqa kasalliklar)ni davolash uchun ishlatiladi.
"O‘zbekoziqovqatxolding" kompaniyasining ta’kidlanishicha, O‘zbekiston ichki va tashqi bozorlarga yetarli darajada piyoz yetkazib berish salohiyatiga ega, bozorlarimiz to‘liq piyoz mahsulotlari bilan ta’minlangan, shunday ekan, dehqon va fermer xo‘jaliklari tomonidan yetishtirilgan ushbu sabzavot turini dunyo bozoriga chiqarish ayni muddao.
Albatta shu o‘rinda Samarqand viloyatida jonbozlik ko‘rsatayotgan eksportchi korxonalar faolligini alohida ta’kidlab o‘tish joiz. Quvonarlisi shuki, ushbu tashqi iqtisodiy faoliyat ishtirokchilari dunyo bozorlarida o‘z mahsulotlari bilan allaqachon o‘rin egallashgan.
Xususan, joriy yilning bugungi kuniga qadar viloyatdan xorijga umumiy qiymati 1579,7 ming AQSH dollari bo‘lgan vazni qariyb 10331,4 ming tonna piyoz mahsulotlari eksport qilingan.
Ma’lumot tariqasida shuni aytib o‘tish joizki, bugun viloyatning 60 dan ortiq korxonalari tomonidan piyoz mahsulotlarini eksport qilish yo‘lga qo‘yilgan.
Eksport qilinayotgan piyoz mahsulotlar ko‘lamini davlatlar misolida ko‘radigan bo‘lsak, asosan qiymati 1168,57 ming AQSH dollari, vazni 7320,26 ming tonnaga teng Turkmaniston, qiymati 137,99 ming AQSH dollari, vazni 1000,90 ming tonnaga teng Qozig‘iston, qiymati 43,33 ming AQSH dollari, vazni 283,75 ming tonnaga teng Iroq, va qiymati 87,80 ming AQSH dollari, vazni 722,23 ming tonnaga teng Azarboyjon davlatlari ulushiga to‘g‘ri kelib, bundan tashqari o‘nlab davlatlarning savdo rastalaridan o‘rin olmoqda.
Eksportyor korxonalar bu bilan cheklanib qolmay, piyoz mahsulotlarining eksport geografiyasini yanada kengaytirish bo‘yicha zarur choralar ko‘rilayotganini ta’kidlashmoqda.
O‘z o‘rnida har bir korxonaning eksport operatsiyalarini amalga oshirish jarayonlarini qisqa vaqt mobaynida bojxona rasmiylashtiruvidan o‘tkazish borasida bojxona xodimlari tomonidan 24 soat davomida yaqindan yordam ko‘rsatilmoqda.
Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi
Axborot xizmati
#рейд

🚯 Жорий йилнинг 4 октябрь куни Самарқанд тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан туман Паррандачилик МФЙ ҳудудида олиб борилган кузатув рейд тадбирлари жараёнида “Оҳалик” МФЙда яшовчи фуқаро М.Ж ўз хонадонида кундалик турмуш жараёнида ҳосил бўлган қурилиш ва қаттиқ чиқиндиларни ўзига тегишли бўлган техника воситасига ортиб маҳалла ҳудудининг белгиланмаган жойига ташлаётганлиги маълум бўлди. 👉 Шу боис ушбу фуқаро М.Жга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси пирм 1-қисмига асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилди.

🔶 Ҳурматли юртдошлар УНУТМАНГ! Атроф-муҳит муҳофазасига, унинг орасталигига барчамиз бирдек маъсулмиз.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

https://t.iss.one/SamTvr