Samarqand TVR | MTRK
4.61K subscribers
105K photos
52.6K videos
534 files
66.2K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
#кексалар_туризм_ойлиги

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри

🔹Бугун Каттақўрғон шаҳрининг "Сармазор" қабристонида ҳарбийлар ва маҳалла нуронийлари ҳамкорлигида ҳашар уюштирилди.

🔹Шунингдек, айни дамда Каттақўрғон шаҳрининг бир гуруҳ нуроний отахон ва онахонлари Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги "Сўфи Оллоҳёр" зиёратгоҳи ва Термиз шаҳридаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилмоқдалар.

https://t.iss.one/SamTvr
#Кексалар_туризм_ойлиги
#ҳозир

📍Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри

🔹 Айни дамда "Кексалар учун туризм ойлиги" доирасида Самарқанлд шаҳрининг "Ғафур Ғулом" маҳалласида яшовчи фаол 28 нафар нуроний онахон- отахонлари томонидан шаҳрининг таниқли зиёратгоҳларида саёҳат қилиб мароқли хордиқ чиқаришмоқда.

https://t.iss.one/SamTvr
#кексалар_туризм _ойлиги

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани

Кексалар саломатлиги биз учун муҳим

🔵Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги Б-92-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармасининг “Кексалар учун туризм ойлиги”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги 2020 йил 1 ноябрьдаги № 01-1021- сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида бугун 3 ноябрь куни эрталаб соат 8.00 да Тойлоқ тумани "Сочак" маҳалласида истиқомат қилувчи нуронийотахон ва онахонлар иштирокида “Саломатлик учун 5000 қадам” тадбири ўтказилди.

🔵Мазкур тадбирда 52 нафар кекса отахонлар иштирок этишиб, 5000 қадам пиёда юриш ва бадантарбия машқларини бажардилар.

🔵Кексалар туризм ойлигида қаол иштирок этинг


https://t.iss.one/SamTvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Самарқанд футбол академиясининг қурилиши бошланди
#3nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Олий суд Effect.uz интернет-нашри ходимлари бўйича суд ҳукмини эълон қилди

Бугун, 3 ноябрь куни, Қашқадарё вилоят судида судланувчилар Э. Таджибаев (1990 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Effect.uz интернет-нашри мухбири бўлиб ишлаган, ҳозирда Taftish.uz интернет-нашри мухбири бўлиб ишлайди), А. Нуримбетов (1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, Effect.uz интернет-нашри мухбири бўлиб ишлайди), Х. Ахмедов (1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Effect.uz интернет-нашри мухбири бўлиб ишлайди) ва Г. Худоярова (1977 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, якка тартибдаги тадбиркор) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Н. Абдуллаев раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

Э. Таджибаев Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ва 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб эътироф этилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланди. Э. Таджибаев Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) га асосан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

А. Нуримбетов Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандлари, 140-моддаси 3-қисми “а” банди ва 219-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб эътироф этилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланди. А. Нуримбетов Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 236-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Х. Ахмедов Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб эътироф этилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланди. Х. Ахмедов Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 236-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Г. Худоярова Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб эътироф этилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланди. Г. Худоярова Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Мазкур ҳукмдан норози тарафлар, ҳукм эълон қилинган кундан, маҳкумлар ва жабрланувчи ҳукм нусхаси топширилган кундан эътиборан Қашқадарё вилоят суди орқали Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига йигирма сутка ичида апелляция тартибида шикоят беришга, прокурор протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | В Самаркандской области запланировано посадить около 16 тысяч саженцев
#3nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv