Samarqand TVR | MTRK
4.64K subscribers
105K photos
52.6K videos
534 files
66.2K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Нуроний ходимининг меҳнатлари эътироф этилди

🔹75 ёшни қаршилаётган Тошпўлат бобо Ашуровни туманнинг каттаю кичиги нуронийлар раиси деб яхши танишади.

🔹Оқдарё ҳокимлигида туман равнақи учун қарийб 52 йиллик меҳнати сингган Тошпўлат бобонинг самарали меҳнатларини эътироф этган ҳолда туман ҳокими миннатдорчилик билдириб, зарбоф тўн кийгизди.

🔹 Тошпўлат Ашуров 1969 йил Самарқанд давлат университетини тамомлагач, маориф соҳаси ва турли лавозимларда ишлаб туманинг равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келди.

🔹 2009 йилдан 2020 йилгача "Нуроний" жамғармаси Оқдарё туман бўлими раиси лавозимида ишлаб келган.

🔹2020 йилдан туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Т.Ашуров эндиликда вазифасини топшириб, қарилик гаштини суришга рухсат сўради ва келгусида албатта, ўз маслаҳатлари билан яқиндан ёрдам бериб туришини билдирди.

https://t.iss.one/SamTvr
#кексалар_туризм_ойлиги

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри

🔹Бугун Каттақўрғон шаҳрининг "Сармазор" қабристонида ҳарбийлар ва маҳалла нуронийлари ҳамкорлигида ҳашар уюштирилди.

🔹Шунингдек, айни дамда Каттақўрғон шаҳрининг бир гуруҳ нуроний отахон ва онахонлари Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги "Сўфи Оллоҳёр" зиёратгоҳи ва Термиз шаҳридаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилмоқдалар.

https://t.iss.one/SamTvr
#Кексалар_туризм_ойлиги
#ҳозир

📍Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри

🔹 Айни дамда "Кексалар учун туризм ойлиги" доирасида Самарқанлд шаҳрининг "Ғафур Ғулом" маҳалласида яшовчи фаол 28 нафар нуроний онахон- отахонлари томонидан шаҳрининг таниқли зиёратгоҳларида саёҳат қилиб мароқли хордиқ чиқаришмоқда.

https://t.iss.one/SamTvr
#кексалар_туризм _ойлиги

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани

Кексалар саломатлиги биз учун муҳим

🔵Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги Б-92-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармасининг “Кексалар учун туризм ойлиги”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги 2020 йил 1 ноябрьдаги № 01-1021- сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида бугун 3 ноябрь куни эрталаб соат 8.00 да Тойлоқ тумани "Сочак" маҳалласида истиқомат қилувчи нуронийотахон ва онахонлар иштирокида “Саломатлик учун 5000 қадам” тадбири ўтказилди.

🔵Мазкур тадбирда 52 нафар кекса отахонлар иштирок этишиб, 5000 қадам пиёда юриш ва бадантарбия машқларини бажардилар.

🔵Кексалар туризм ойлигида қаол иштирок этинг


https://t.iss.one/SamTvr