SamTVR | MTRK
5.08K subscribers
96.2K photos
45.2K videos
431 files
57.4K links
Samarqand viloyati teleradiokanali

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диёр янгиликлари | Самарқанд-Олмаота йўналиши бўйича авиақатнов йўлга қўйилди.

#10iyun #Samarqand

@Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диёр янгиликлари | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тест синови ўтказилди.

#10iyun #Samarqand

@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диёр янгиликлари | Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси лабораторияси замонавий ускуналар билан таъминланмоқда..

#10iyun #Samarqand

@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диёр янгиликлари | Паст Дарғом туман ФВБ томонидан ўтказилган ўқув машғулоти тафсилотлари.

#10iyun #Samarqand

@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диёр янгиликлари | Самарқандлик спортчилар муносиб рағбатлантирилди.

#10iyun #Samarqand

@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тўқимачилик саноатини ривожлантириш истиқболлари
#10june #uzbekiston24

@Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!" шиори остидаги ёшлар фестивалига марҳамат!
11-13 июнь кунлари Самарқанд бўйлаб ёшлик, шижоат, билим ва тафаккур, интеллектуал салоҳият намойиш этилади!


#10iyun #Samarqand

@Samtvr
Президент Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳридаги “Дўстий” майдонида Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гуллар қўйди.
Сўнг “Кўҳи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди.
Тадбирда Тожикистон Президенти давлатимиз раҳбарига икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун ушбу мамлакатнинг юксак мукофоти - I даражали «Зарринтож» орденини тантанали равишда топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию памятника Исмаила Сомони на площади «Дусти» в городе Душанбе.
Затем во Дворце искусств «Кохи Борбад» прошёл концерт с участием мастеров искусств Узбекистана и Таджикистана.
На мероприятии Президент Таджикистана Эмомали Рахмон торжественно вручил главе нашего государства высокую государственную награду этой страны - орден «Зарринточ» первой степени за выдающиеся заслуги в деле развития сотрудничества между нашими странами.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #konsert

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Самарқандда йилнинг энг фаол ёш божхоначиси аниқланди

Мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунларидан бошлабоқ, ёшлар ва уларнинг келажаги ҳақида ғамхўрлик қилиш масалаларига устувор даражада эътибор қаратила бошланди. Зероки, жамиятимизни демократлаштириш фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадлари заминида аслида инсон манфаатлари, юртимизнинг, тараққиётимизнинг таянчи ва суянчи бўлган ёшлар туради.
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида хизмат қилиб келаётган ёш божхоначилар ўртасида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган “Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг шартларига кўра номзодлар ижтимоий-сиёсий йўналишда тест синовидан ўтказилди. Шундан сўнг, иккинчи шарт бўйича иштирокчилар “Менинг ғоям” концептуал лойиҳаси доирасида ўз тақдимотларини намойиш этишди.
Ғолибларни аниқлашда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят бўлими вакиллари ҳам яқиндан кўмаклашди.
Танлов якунига кўра фахрли биринчи ўринга “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости инспектори Шохруҳ Абдимуродов муносиб деб топилди ҳамда у мазкур танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Қизиқарли лойиҳалари билан иштирок этган ёш божхоначилар бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланишди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
​​Тойлоқда 373 та фуқароларга меҳнат қуроллари берилди

Тадбиркорликни ривожлантириш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва унинг даромадини ошириш, ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилишида кўмаклашиш устувор вазифалардан бири саналади.
Бу борада Тойлоқ туманида кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун туман ҳокимлиги томонидан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида 373 нафар фуқароларга 12 турдаги меҳнат қуроллари берилди.
Шу мақсадда ташкил этилган маросимда вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Нуруллаев, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А. Инагамов, Тойлоқ туман ҳокими Б.Бабоназаров ҳамда туман секторлари раҳбарлари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар юртимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий кўмакка муҳтож оила қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтишди.
Шундан сўнг сертификат ҳамда меҳнат қуролларини эгаларига топширилди.
3 та дафтардаги фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ер майдонлари ажратилмоқда

Бугун хабар берганимиздек, туманда ғалла ўрими бошланган бўлиб, ғалладан бўшаган ерларни такрорий экин экишга тайёрлаш ишлари ҳам бошлаб юборилди. Бугун "Эсонбек даласи" фермер хўжалигида вилоят прокурори Р. Машарипов, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Раҳмонов, туман сектор раҳбарлари, тегишли соҳа вакиллари иштирокида ўтказилган семинарда ғалладан бўшаган майдонларни "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" га киритилган фуқароларга бандлигини таъминлаш, оилавий даромадини ошириш мақсадида 25 сотихдан бўлиб берилди ҳамда уларга турли уруғ ва кўчатлар тарқатилди. Бундан ташқари қишлоқ хўжалигида фойдаланишлари учун иш қуроллари ҳам топширилди.

Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати