SamTVR | MTRK
6.13K subscribers
95.1K photos
44.4K videos
423 files
56.6K links
Samarqand viloyati teleradiokanali

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (93) 236-89-89
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Cамарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов:

- Шавволнинг олти кунида рўза тутиш Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади.

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_XABARLARI

FRANK RIESTER BOSHCHILIGIDAGI DELEGATSIYA SAMARQANDDA BO'LISHDI

@Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_XABARLARI

XALQ DEPUTATLARI VILOYAT KENGASHI MASLAHAT KENGASHINING NAVBATDAGI YIG'ILISHI O'TKAZILDI

@Samtvr
​​⚡️Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси «Йилнинг энг фаол журналисти» танловини эълон қилади

«Йилнинг энг фаол журналисти» танлови ғолиб ва совриндорларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб 27 июнда ўтказиладиган байрам тадбири арафасида топширилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3eyBDa6
Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Томдига нега борди?

Батафсил
"Халқ сўзи"да

@Samtvr
​​“Maktablarda liderlik va STEAM” loyihasi doirasidagi bilimlarni qolgan direktorlarga ulashishga qaratilgan xalqaro forum Samarqand shahrida 2021-yil 12-may kuni bo‘lib o‘tadi.
Bilasizki, A.Avloniy nomidagi ilmiy-tadqiqot instituti hamda AQShning Shimoliy Jorjiya universiteti hamkorligida olib borilayotgan “Maktablarda liderlik va STEAM” loyihasi doirasida o‘rganilayotgan bilimlarni qolgan maktab direktorlariga yetkazishga qaratilgan konferensiya, forumlar tashkil etilmoqda. 2021-yil 12-may kuni xalqaro forum “Maktablarda liderlik, STEAM va ikkinchi tilni o‘qitishning ahamiyati” mavzusida Samarqand viloyati Samarqand shahrida o‘tkaziladi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таълимга эътибор бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/m-DPKnxgrTg

Facebook: https://fb.watch/5q3uJDaIr2/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Хончорбоғ маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Унда Тойлоқ тумани ҳокими Б. Бабоназаров, Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Қ. Исмоилов, 2-сектор раҳбари А. Сайпиддиновлар иштирок этишди ва 19 нафар фуқаронинг турли масалаларга доир мурожаатларини тинглашди.
-Қизим биринчи гуруҳ ногирони. Мен қизим учун кўп қаватли уй-жойлардан бирини олиш истагидаман. Шу масалада амалий ёрдам беришингизни сўрайман, -дейди қабул чоғида Комила Ашурова.
Комила опанинг мазкур мурожаати тегишли тартибда рўйхатга олинди ва уй-жой олиш тартиб-қоидалари тушунтирилди.
Шунингдек, Сочак маҳалласида яшовчи тўрт нафар фарзанднинг онаси Маъмура Эшмуродова турмушидан ажралгани, шароити оғирлигини тушунтириб, ўғлини уйлантиришда моддий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди.
Туман ҳокими ушбу мурожаат алоҳида назорат остига олинишини таъкидлади ва тўй учун гуруч ва ёғ маҳсулотларини олиб беришини, қолаверса, ресторан ва хонанда масаласини ижобий ечиб беришини билдирди.

@Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт

🔵 Ёшлар баскетболда беллашди

Бугун, 11 май куни Булунғур туманидаги 23 умумий ўрта таълим мактабида йигитлар ва қизлар ўртасида баскетбол спорт тури бўйича мактаблараро беллашув бўлиб ўтди...

Батафсил: https://bulungur.uz/uz/node/1883

@Samtvr
​​#live

📌Ayni vaqtda Yoshlar ishlari agentligi viloyat boshqarmasi boshlig'i X.To'xtayev ishtirokida Jomboy tumanidagi Bolalar musiqa va san'at maktabi binosida yoshlar hamda yoshlar yetakchilari uchun amaliy trening bo'lib o'tmoqda.

Unda yoshlarga oid davlat siyosati sohasida mamlakatimizda amalga oshirilayotgan islohotlar yuzasidan ma'lumotlar berilmoqda.
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​Самарқандда туристик "хаб" бунёд этилмоқда

Самарқандда иккита 5 юлдузли, иккита 4 юлдузли меҳмонхона, тўртта бутик меҳмонхона, ресторанлар ва дўконлардан ташкил топган «Туристик марказ» қурилмоқда. Бундан ташқари, расмий ва тантанали тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган Конгресс холл ҳам барпо этилмоқда.

Ушбу комплекс тўлиғича Самарқанд шаҳрининг туристик салоҳиятини оширишга йўналтирилади. Мажмуа 212 гектар майдонни эгаллаган. Меҳмонхона номерларининг умумий сони эса 1190 тани ташкил этиши кутилмоқда.

Самарқанд туризм маркази ҳудудида эски Самарқанд қиёфасини такрорлайдиган «Абадий шаҳар» тарихий мажмуаси ҳам мавжуд.

Туристик марказдан М39 асосий автомагистралигача олиб чиқадиган параллел йўл қурилади. Мажмуа ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан тарихий ҳудудга олиб борадиган йўл ҳам очилади. Самарқанднинг эски қисмида жойлашган сунъий кўл ҳам сайёҳлар эътиборини тортадиган яна бир объект ҳисобланади.

Туристик марказ учун жалб қилинган 4000 дан ортиқ мутахассислардан ишчи ходимлар - 3678 кишини, муҳандислар ва техниклар - 322 кишини, шундан маҳаллий аҳоли вакиллари - 3600 кишини, чет эллик мутахассилар - 400 кишини ташкил этмоқда. Техник ресурслар сони эса 500 тадан ортиқ.


👉 @xushnudbek 👈