SamTVR | MTRK
6.13K subscribers
95.1K photos
44.4K videos
423 files
56.6K links
Samarqand viloyati teleradiokanali

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (93) 236-89-89
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Матонат" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/-ynLbHeDTo4

Facebook: https://fb.watch/5p1KKXAkgj/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/4zZ6wnZ9zdc

Facebook: https://fb.watch/5p49z11-8z/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мусиқа вақти

Озода Аҳмедова

"Дилозорам"
​​🌦 11 май. Самарқандда ёмғир ёғиши мумкин

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 13-18 даража илиқ бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари соҳани янада ривожлантириш, аҳолига қулайликларни ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Шу йил якунигача давлат хизматлари сонини 200 тага етказиш вазифаси қўйилди. Идоралараро интеграция даражасини ошириш, электрон рақамли имзо тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о результативности реформ в сфере оказания государственных услуг.
Глава государства определил приоритетные задачи по дальнейшему развитию сферы, повышению удобства и доступности услуг для граждан.
Поставлена задача довести к концу года число оказываемых услуг до 200. Указано на необходимость усиления межведомственной интеграции, совершенствования системы электронной цифровой подписи.

#Mirziyoyev #taqdimot #davlatxizmatlari #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Зарафшон» газетасининг 2021 йил 11 май кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Бугунги сонда:
- Инсон қадри баланд, хотираси азиз;
- Насибамиз - меҳнатимиз, ҳаракатимиз туфайли;
- Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар нимаси билан аҳамиятли?;
- Ўн ўғилнинг онаси.

Шунингдек, “Зарафшон” мухбирлари тайёрлаган янгиликлар, жамиятда учраётган иллатлар ҳақидаги мақолалар чоп этилган.
Газетадаги мақолаларни zarnews.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам ўқиш, видеолавҳаларни томоша қилиш мумкин.

@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди Давлат грантлари ажратиш учун танлов эълон қилади

@Samtvr
​​❗️ Юртимизда коронавирусдан касалланишлар сони 95 минг нафардан ошди

🔺2021 йил 10 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95072 (+313) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌8 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌29 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌14 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌29 нафари Тошкент вилоятида,
📌187 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 16 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 129 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 21 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 57 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 115 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90664 (+372) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 664 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3744 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
​​БУЛУНҒУРДА ЯНА БИР ОИЛА ЯРАШТИРИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг суд буйруқларига асосан, қарздор Ш.Қ.дан ундирувчи М.С.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорларнинг иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Булунғур туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.
Олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида, ёш оила яраштирилди.
Бугунги кунда, бу ёш оила фарзандини бирга тарбиялайдиган бўлди.
Шунингдек, мазкур ижро ишлари ярашувдан кейин Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисми билан тегишли тартибда тугатилди.
Мирзоҳид ОРТИҚОВ,
Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими
давлат ижрочиси
​​Нурободга Қозоғистондан 994 бош қўй келтирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўлла-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4576-сонли қарори асосида кластер корхоналари ва наслчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига четдан келтириладиган наслли қорамол, қўй ва эчкилар учун имтиёз берилиши қорамоллар наслини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Шу мақсадда туманнинг Тошқудуқ ММТП ҳудудидаги “Нурли Бўстон томорқа хизмати” МЧЖга Қозоғистондан 994 бош майда шохли мол келтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги 575-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, инспекциянинг чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўйича асосий вазифалари белгилаб берилди.
Ушбу Низом талаблари ижросини таъминлаш юзасидан Инспекциянинг Нуробод тумани бўлими томонидан келтирилган майда шохли молларни белгиланган тартибда карантинга қўйилиши ҳамда карантин вақтида ветеринария-санитария тадбирларининг ўз вақтида ташкил этилиши назоратга олинди.
Яна бир гап: Бугунги кунда туманда чорвачилик соҳасида 122 фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ихтиёрида 3346 бош йирик шохли, 123 минг бош майда шохли қорамол, 742 бош от ва туя мавжуд.
-Туманда чорвачиликни янада ривожлантириш ҳамда чорва мол бош сонини кўпайтириш мақсадида жорий йилда 13 нафар ташаббускорлар томонидан умумий қиймати 85,9 миллиард сўмлик чорвачилик,балиқчилик ва паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.
Ҳусусан, йилнинг биринчи чорагида “NUROBOD OLTIN ASR CHORVASI” масъулияти чекланган жамияти Германиянинг “Livectock GmbH” компаниясидан 131 бош наслли қора мол олиб келиб парваришлаяпти. Қўйчилик бўйича 5 та лойиҳа ташаббускори 2900 бош майда шохли мол олиб келиш ҳаракатида. Ҳозиргача “Чорвачилик фахрим” МЧЖ томонидан 952 бош майда шохли моллар Қозоғистон республикасидан олиб келинди. Чорвачиликда наслчилик иши инспекциянинг Нуробод тумани бўлими соҳавий инспектори томонидан доимий равишда мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда, -дейди бўлим бошлиғи Мамат Ўрунов.
Буларнинг барчасидан кўзланган мақсад, юртимизда энг аҳолиси кўп вилоятлардан саналган-Самарқандда ички истеъмол бозорини, сифатли ва арзон гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлашдан иборат.
“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси
ахборот хизмати