Бош прокурор ўринбосари Янгиравот-2 маҳалласи Уклан қишлоғида бўлди
Бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов, вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда бир гуруҳ мутасаддилар ҳамроҳлигида Оқдарё туманининг Янгиравот-2 маҳалласидаги Уклан қишлоғида бўлиб “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини самарали ташкил этилганлиги, ажратилаётган пул маблағларини манзилли таъминланганлиги ҳамда олиб борилаётган ишлар кўлами билан яқиндан танишди.
Тадбирда белгиланган режа асосида ишларнинг ташкил қилинганлиги ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан мутасаддилар томонидан маълумотлар берилди ҳамда қатор лойиҳалар билан таништирилди.
Ўрганиш давомида дастурга киритилган қишлоқ ва маҳаллаларда аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммолар ўрганилиб, уларнинг ижобий ечими бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
✅ @Samtvr

Forwarded from Журналистика.уз
Бугун 7-май Радио куни
Ўзбекистон радиосининг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида Узаналитикс ижодкорлари яхши материал тайёрлашибди.
Унда қайд этилишичк, радиожурналистлар фронтга мадад бўлсин деб икки сменада ишлаётган ишчилар ўз иш ҳақларининг бир қисмини, деҳқонлар сўнгги жамғармаларини фронт учун самолётлар, танклар ишлаб чиқаришга ҳадя этаётганлигини ҳамда Ўзбекистондан фронтга озиқ-овқат, кийим-кечак олиб кетаётганлиги ҳақида репортажлар бериб бордилар.
Ўша даврнинг кучли тарғибот ва ташвиқот воситаси бўлган радиода марказдан рус тилида берилган хабарларни зудлик билан маҳаллий тилларга таржима қилиб етказиб турилган. Радио ходимлари Совет Ахборот бюроси хабарларини, “Сўнгги Ахборот” материалларини, “Правда” газетасининг бош мақоласи ва шарҳини қўлларига қалам олиб тинглардилар. Бу материалларни улар зудлик билан ўзбек тилига таржима қилиб, республика аҳолисига ҳар қандай ҳолатда ҳам етказиб турди. Москва радиоси орқали эшиттирилган энг муҳим материаллар асосида ўзбек радио журналистлари “Сўнгги соатда” номли эшиттириш остида юзлаб ахборот бердилар.
Бу йилларда халқ радиони ҳаяжон, умид билан тингларди. Чунки кимнингдир фарзанди, кимнингдир отаси, акаси, укаси, невараси фронтда жанг қилаётган эди. Айниқса, “Фронтдан хатлар”, “Фронтга хатлар” деган эшиттиришлар кенг халқ оммасининг эътиборини ўзига тортди. Бу фронт ва фронт ортининг ўзига хос мулоқоти эди. Ҳар куни радио даргоҳига кекса оталар, оналар келишарди. Улар: “Болам, қарагин, ўғлимдан хат борми?” ёки “Мен ҳам ўғлимга радио орқали хат юбормоқчиман, ёзиб бермайсанми, жон болам” деб мурожаат қилардилар.
Жонрид Абдуллахонов ўзининг “Ҳаёт абад васл айёмидир” номли китобида радионинг уруш йилларидаги фаолиятини алоҳида бир давр сифатида таърифлайди. Чунки радио халқни жанг майдонидаги воқеалардан муттасил хабардор қилиб турувчи бирдан-бир алоқа воситаси бўлган. Энг биринчи уруш қаҳрамонлари Қўчқор Турдиев, Тўйчи Эрйигитов, Владимир Карпов, биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовларнинг жасоратлари ҳам илк бор радио орқали таралган. Радио бундай қаҳрамонлар ҳақида доимий равишда хабар бериб турган. Жумладан, 1943 йили фарғоналик йигит Аҳмаджон Шукуровнинг кўрсатган мардликлари, унинг моҳир пулемётчилиги тўғрисидаги ҳикоялар радионинг асосий мавзуларидан бирига айланди. Радио орқали қаҳрамон Аҳмаджон Шукуровнинг Тошкентга келаётганлиги ҳақидаги хабарнинг эшиттирилиши Тошкент вокзалига уни бир бор кўриш истагида бўлган кишиларнинг йиғилишига сабаб бўлади. Улар орасида радиода сиёсий бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган Ҳаким Назир ҳам бўлиб, у Аҳмаджон Шукуровни шахсан ўзи радиога олиб келади. Уруш йилларида радио ходимларининг фаол ҳаракатлари аҳолини радиога бўлган қизиқишини янада оширди.
Мақоланинг давомини қуйидаги ҳаволада ўқинг:
https://uzanalytics.com/media/7386/
@jurnalistikauzbek

UzAnalytics
Ўзбекистон радиосининг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссаси - UzAnalytics
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларига байрам совғалари тақдим қилинмоқда
#7may #uzbekiston24
✅ @Samtvr
#7may #uzbekiston24
✅ @Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов:
- Рамазон улуғ, фазилатли ой. Рўза ибодати билан нафс тарбияланади, ҳою ҳаваслар жиловланади. Рўза тутиб, инсон комил хулқларга эга бўлади.
✅@Zarnews_uz

Forwarded from Zarnews.uz
Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттизинчи сессияси бошланди
Айни пайтда вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттизинчи сессияси ўтказилмоқда.
👉 https://zarnews.uz/jh5
Каналга қўшилинг: 👇
Telegram | Facebook | Youtube

Мобил мухбир хабар беради.
Паст Дарғом тумани "Агробанк" олдида одамлар пул олиш учун карантин қоидаларига амал қилмаган ҳолда навбатда турибди.

Божхоначилар Ургутда давра суҳбати ўтказишди
Ҳуқуқбузарликни аниқлагандан кўра уни олдини олган афзал. Чегараларимиз орқали ҳаракатланаётган фуқароларга божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш ва чиқиш нормалари ҳамда таъқиқланган товарлар тўғрисида кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида жойларда божхоначилар аҳоли билан учрашувлар ўтказишмоқда.
Хусусан, “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари томонидан Ургут тумани “Рахматобод” маҳалласида ташкил этилан давра суҳбатида божхоначилар Ўзбекистон Республикасиинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг аҳамияти тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, учрашув давомида “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари А.Хамраев, А.Ниёзов ва Б.Жалиловлар соҳага оид янгиликлар билан маҳалла фаолларига тушунчалар беришди.
Қариндош-уруғларини кўриб қайтишни ният қилган ёки фарзандлари қўшни давлатда таҳсил олаётган отахон ва онахонлар божхоначиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишид.
Жумладан, маҳалла фаоли А.Давлатов божхона чегараси орқали жисмоний шахслар қанча миқдорда хорижий валютани ўзлари билан олиб чиқиб кетишлари мумкинлиги тўғрисида савол берди.
Амалдаги қонунчиликка асосан, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 000 000 (етмиш миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Йўловчи божхона декларациясида олиб кирилаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган маблағларнинг жами суммаси кўрсатилади.
Шунингдек, жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишлари мумкин.
Кейинчалик ҳам божхона соҳаси билан боғлиқ саволлар ёки таклиф бўлса Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони”ни қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Telegraph
“АЛЛО, МЕНГА ГАЗ БАЛЛОН КЕРАК...” ЎТГАН ЧОРАКДА ШУНДАЙ МАЗМУНДА 839 ТА МУРОЖААТ КЕЛИБ ТУШДИ
2021 йилнинг биринчи чорагида “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиалинг мурожаатлар билан ишлаш бўлимига Ўзбекистон

2021 йилнинг биринчи чорагида “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиалинг мурожаатлар билан ишлаш бўлимига Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси, Халқ қабул хонаси, “Hududgazta’minot” AЖ ишонч телефони ва бошқа манбалар орқали жами 839 та…
ИККИ КУНЛИК ҚАМОҚ ҚАРЗДОР ОТАНИ ХУЛОСАГА БОШЛАДИ
Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг қарорига асосан қарздор С.А.дан ундирувчи Н.А.нинг фойдасига уч нафар фарзандини моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Булунғур туман бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.
Қарздор С.А.нинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров хатлари юборилган бўлиб, унга кўра қарздор номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.
Унинг алиментдан қарздорлиги ҳисобланганда бугунги кунгача 19 млн. 594 минг сўмни ташкил этган.
Қарздордан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судига юборилди.
Жиноят ишлари бўйича туман судининг қарори билан қарздор С.А.га нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Шундан сўнг, маъмурий жазо бошлангач икки кун ўтиб, хулосага келган қарздор ота қарзини тўлашни лозим топди. У фарзандлари учун 19 млн. 594 минг сўмни тўлаб берди.
Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими

Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг ютуқ ва истиқболлари
Сўнгги тўрт йил Ўзбекистон билан Россия Федерацияси ўртасидаги кўп қиррали стратегик шерикликнинг сезиларли фаоллашуви

Сўнгги тўрт йил Ўзбекистон билан Россия Федерацияси ўртасидаги кўп қиррали стратегик шерикликнинг сезиларли фаоллашуви ва иттифоқчиликнинг мустаҳкамланиши билан ажралиб турди. Томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан ўзаро ишонч, тенглик, ўзаро қўллаб…
ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА 3-ЎРИН
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг Ашихара-каратэ тури бўйича Осиё чемпионатида иштирок этган Нарпай туманидаги 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси Жаҳонгир Тошниёзов 3-ўринни қўлга киритди.
Ғолибни табриклаш учун Нарпай туман ҳокими ва сектор раҳбарлари мактабга ташриф буюрдилар. Мактабда кичик тадбир уюштирилиб, Жаҳонгирга медал ва пул мукофотидан ташқари, туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ҳам топширилди.
Мактаб ўқувчилари ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан барчага кўтаринки кайфият улашди, дейиш мумкин.