SamTVR | MTRK
5.08K subscribers
95.7K photos
44.9K videos
436 files
57.1K links
Samarqand viloyati teleradiokanali

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Бугун Нуробод туманидаги 3-сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”да турувчи уюшмаган ёшлар ўртасида 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи кубоги учун спортнинг “мини футбол” тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада сектор ҳудудидаги 10 та маҳаллаларнинг ёшлардан таркиб топган жамоалари ўзаро беллашишди.

Мусобақада “ИИБ бошлиғи кубоги”ни “Нурбулоқ” маҳалласи жамоаси қўлга киритган бўлса, 2-ўринни “Жарқудуқ” маҳалласи жамоаси ҳамда 3-ўринни тумандаги “Юксалиш” маҳалласи жамоаси қўлга киритди.

Ғолиб жамоалар туман ИИБнинг диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


@Samtvr
Самарқанд туманидаги ҳар бир маҳаллада “Саломатлик мактаби” фаолияти йўлга қўйилган

Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида жами 93 минг 132 нафар 18 ёшгача бўлган болаларнинг 39 минг 519 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган. 7 нафар ногирон болаларни реабилитация қилиш бўйича вилоят реабилитация ва соғломлаштириш марказига имтиёзли йўлланма берилган.

Шу каби маълумотлар Самарқанд тумани ҳокимлигида ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди. Анжуманда туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, туман тиббиёт бирлашмаси, жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этди.

Анжуман доирасида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланишни тарғиб этиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, патронаж хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш каби долзарб масалалар тўғрисида журналистларга кенг маълумот берилди.

Батафсил: https://gulobod.uz/uz/node/1277

@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Samarqand shahridagi Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari holidan xabar olindi.

@Samtvr
Чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши маълум қилинди.
Кейинги уч йил давомида мактаблардаги 53 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг барчаси халқаро сертификат олиши зарурлиги таъкидланди.
Чет тиллари бўйича энг яхши мактабларни аниқлаш учун Президент соврини таъсис этиладиган бўлди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования системы изучения иностранных языков.
Принято решение об организации Агентства популяризации изучения иностранных языков при Кабинете Министров.
В течение следующих трех лет у всех 53 тысяч школьных учителей иностранных языков должны быть международные сертификаты, указано на совещании.
Будет учреждена Президентская премия для школ с лучшим преподаванием иностранных языков.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #chettillari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​🌦 7 май. Айрим жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда чақмоқ чақиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 17-22 даража иссиқ бўлади.
Қўшработлик ёшлар волейбол мусобақасида 1-ўринни эгаллади.

Аввал хабар берганимиздек туманимиз марказида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг волейбол тури бўйича ёшлик спорт жамоалари спорт мусобақасининг вилоят финал босқичи бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу мусобақанинг ўғил болалар ўртасида бўлиб ўтган финал баҳсида қўшработлик ёшлар 1-ўринни эгалладилар. Маьлумот учун 2-ўрин Ургут туман, 3-ўрин Самарқанд шаҳар ёшларига насиб этди.

Қўшработ туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уруш қатнашчилари сафи кенг эмас: Самарқандда 26 нафари бугун эъзозда

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/qKEHCNFCOIY

Facebook: https://fb.watch/5kmLA46XDT/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA