Samarqand TVR | MTRK
4.58K subscribers
106K photos
52.8K videos
535 files
66.5K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРИ
Нарпай туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилаётган ишлардан аҳоли мамнун. Кейинги пайтда нафақат марказий кўчалар, балки, қишлоқларнинг ички йўллари ҳам таъмирланмоқда.
Бугун эса “Мустақиллик” маҳалласининг 2 километрлик ички йўлига асфальт ётқизиляпти.

______________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
"Жажжи қалдирғоч" нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Бугун Пайариқ тумани, "Бунёдкор" маҳалласи аҳолиси учун қувончли кун. Сабаби бу ерда тадбиркор Р. Янгибоева ташаббуси билан давлат хусусий шерикчилик асосидаги замонавий, барча шароитларга эга, 100 ўринли “Жажжи қалдирғоч” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Тадбирда туман ҳокими Д.Мусинов, ҳоким ўринбосари, Халқ қабулхонаси мудири ва маҳалла оқсоқоллари иштирок этди. Очилиш маросимида Д.Мусинов сўзга чиқиб, барча йиғилганларни ушбу қувончли кун билан табриклаб, муассасанинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилади.

Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

_____________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигиСамарқанд вилоят филиали

_____________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Манзилига етмаган “опий”

Самарқанд вилояти Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, вилоят ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Булунғур тумани ҳудудидаги “Юқори нуқта” йўл-патруль хизмати масканида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида “Cobalt” русумли автомашинада ҳаракатланиб келаётган 1974 йилда туғилган фуқаро С.А. тўхтатилиб, унинг бошқарувидаги автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, фуқаронинг ёнидан 23 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Суриштурув давомида фуқаро С.А. Тошкент шаҳрида яшовчи жиноий шерикларига гиёҳвандлик моддасини етказиб беришни режалаштирганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

_____________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят "Матбуот уйи"да шу йилнинг 4 октябрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар натижаларига бағишланган брифинг ўтказилди

_____________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗДА 315 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 5 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 946 (+87) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌71 нафари Тошкент шаҳрида,
📌16 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊Бугун айни пайтга қадар;
📌Тошкент шаҳрида 118 нафар,
📌Тошкент вилоятида 104 нафар,
📌Жиззах вилоятида 43 нафар,
📌Бухоро вилоятида 17 нафар,
📌Андижон вилоятида 15 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 10 нафар,
📌Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 55 633 (+315) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 828 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
МАДАНИЯТЛИ МАДАНИЯТСИЗЛАРнинг хизмати билан ҳосил бўлган ноқонуний чиқиндихона йўқ қилинди.
Куни кеча, жорий йилнинг 4 октябрь кунида Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Самарқанд туман инспекцияси ходимлари томонидан Самарқанд тумани “Қорасув” МФЙни ҳудуди ҳамда “Зарафшон” дарёси атрофида маҳаллий аҳоли томонидан кундалик турмушда ҳосил бўлган ҳар-хил турдаги маиший ва қурулиш чиқиндиларининг тўпланиши оқибатида, ноқонуний чиқиндихонага айланиб қолганлиги аниқланди.
Соҳанинг тезкор гуруҳи томонидан, мазкур ерда рекултивация ишлари ташкил қилиниб тозалаш ишлари олиб борилиши натижасида ҳолат тезкор тартибда бартараф қилинди.
Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.

______________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr