Samarqand TVR | MTRK
4.59K subscribers
106K photos
52.8K videos
535 files
66.5K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
​​🗓 Об-ҳаво: Бугун Самарқандда қандай ҳарорат кузатилади?

🌤 Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 20-22 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 15-20 даража иссиқ бўлади.
​​БИР ЙИЛДАН БУЁН АЛИМЕНТ ТЎЛАМАГАН ОТА
19 МИЛЛИОН ТЎЛАБ БЕРДИ
Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туман судининг қарори билан фуқаро Нодир Ҳасановдан ундирувчи Қаноат Абдурайимованинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш бориш белгиланган.
Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Оқдарё туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Бир йил мобайрида фуқаро Н.Ҳасанов алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.
Бугунги оғир шароитда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда Бюронинг Оқдарё туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу жумладан, қарздор Н.Ҳасанов билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.
Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди таъминотини ўйлаб 19 миллион сўм пулни тўлаб берди.
Мажбурий ижро бюроси Оқдарё туман бўлими.
​​УРГУТ ТУМАНИ МУТАСАДДИЛАРИГА САВОЛЛАРИНГИЗ БОРМИ?

Бугун соат 20:00 да Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Ургут тумани сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар бошлиқлари иштирокида мулоқот ўтказилади.

Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларни (66)233-96-01, 233-96-07, 233-96-08, 233-96-09 рақамли телефонларга қўнғироқ қилиш орқали билдиришингиз мумкин.
Жараён. Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси (ГАСН) янги раҳбари Жабборов Ҳамдам Абдурашидовични тайинлаш маросимида иштирок этиб, инспекция раҳбари ва ходимларининг келгусидаги ишларига омад ва зафарлар тилади.

___________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​QONUN HAMMA UCHUN BAROBAR

Joriy yilning 3-oktabr kuni viloyat hokimining ma’naviy-ma’rifiy ishlar samaradorligini oshirish, davlat tili to‘g‘risidagi qonun hujjatlariga rioya etilishini ta’minlash masalalari bo‘yicha maslahatchisi Sherali Temirov, Ishtixon tumani hokimi maslahatchisi Sirojiddin Mirzayev va “Milliy tiklanish” demokratik partiyasi tuman kengashi bilan hamkorlikda Ishtixon tumani Mitan qo‘rg‘onida tashqi reklama, peshlavha, e’lon va boshqa axborot matnlarining “Davlat tili haqida”gi qonun talablariga mosligi o‘rganildi. Mitan qo‘rg‘onida 120 ga yaqin reklama, peshlavha, e’lon va boshqa axborot matnlari mavjud bo‘lib, o‘rganishlar natijasida 30 dan ortiq peshlavha, reklama va boshqa axborot matnlari davlat tili qoidalariga zid ekanligi aniqlandi va shu yerning o‘zida aniqlangan kamchiliklar bartaraf etildi. Tadbirkorlik faoliyati bilan shug‘ullanuvchi yuridik shaxslarga tegishli tartibda tushuntirish ishlari olib borilib, bundan keyin kamchiliklarga yo‘l qo‘ymasliklari haqida ogohlantirildi. “Davlat tili haqida”gi qonunga barchamiz amal qilishimiz lozim. Bu kabi ishlar viloyatimizda muntazam olib borilmoqda.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли тадбиркор ва фуқаролар диққатига!
____________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
ЧИҚИНДИНИ ЁҚИБ ЮБОРГАН ФУҚАРО ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ.
Каттақўрғон туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари томонидан жорий йилнинг 5 октябрь кунида навбатдаги кузатув рейд тадбири ўтказиш жараёнида, туманнинг “Кадан” МФЙда яшовчи фуқаро Ш.М. томонидан кундалик турмушда ҳосил бўлган маиший чиқиндиларини маҳалланинг белгиланмаган жойига ташлаб, очиқ алланга олдирганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалари бузилишига сабаб бўлгани учун, Ш.Мга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 1-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жаримага тортилди.
Ҳолат эса, тезкор тартибда бартараф этилди.
Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

_______________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Арзонлаштирилган гўшт маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди

Айни кунларда аҳолига қулайлик яратиш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш борасида Лойиш деҳқон бозорида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туман ҳокимлиги,“Лойиш деҳқон бозори” маъмурияти ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Оқдарё туман бўлими ҳамкорлигида арзонлаштирилган гўшт маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилиб, ярмаркада мол гўштининг 1 килоси 45000 сўмдан сотилиши йўлга қўйилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

______________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРИ
Нарпай туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилаётган ишлардан аҳоли мамнун. Кейинги пайтда нафақат марказий кўчалар, балки, қишлоқларнинг ички йўллари ҳам таъмирланмоқда.
Бугун эса “Мустақиллик” маҳалласининг 2 километрлик ички йўлига асфальт ётқизиляпти.

______________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
"Жажжи қалдирғоч" нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Бугун Пайариқ тумани, "Бунёдкор" маҳалласи аҳолиси учун қувончли кун. Сабаби бу ерда тадбиркор Р. Янгибоева ташаббуси билан давлат хусусий шерикчилик асосидаги замонавий, барча шароитларга эга, 100 ўринли “Жажжи қалдирғоч” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Тадбирда туман ҳокими Д.Мусинов, ҳоким ўринбосари, Халқ қабулхонаси мудири ва маҳалла оқсоқоллари иштирок этди. Очилиш маросимида Д.Мусинов сўзга чиқиб, барча йиғилганларни ушбу қувончли кун билан табриклаб, муассасанинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилади.

Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

_____________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr