Samarqand TVR | MTRK
4.59K subscribers
105K photos
52.8K videos
534 files
66.4K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
21 ОКТЯБРЬ - ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ

Ўзбек тили - она тилимиз. Ҳар йили 21 октябрни Ўзбек тили байрами кунида кенг нишонлаймиз. Бу йилги байрам тадбирларига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан ишлаб чиқилган андозалар асосида Нарпай туманида 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан тарғибот баннерлари ўрнатилди.

_________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​#Ҳозир

Айни пайтда Қўшработ туманида вилоят ҳокимлигининг сайёр қабули ўтказилмоқда...
​​Божхона органларида экспорт ёки импорт қилинган товарларга доир божхона статистикасини олиш имконияти жорий қилинди

Давлат божхона қўмитаси ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун 2020 йил 1 октябрдан эътиборан навбатдаги интерактив маълумотни жорий қилди.
Эндиликда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона органларига мурожаат қилмасдан туриб, импорт ва экспорт қилинаётган асосий товарларнинг божхона статистикаси тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида интернет тармоғи орқали олишлари мумкин.
Мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмурчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” (https://lex.uz/docs/4844615)ПФ-6005-сон Фармони билан тасдиқланган 2020–2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш Концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ижроси доирасида йўлга қўйилди.
Интерактив маълумотлар ўз ичига экспорт ва импорт қилинган товарлар тўғрисидаги ҳамда ҳудудларнинг экспорт ва импорт салоҳияти тўғрисидаги статистик маълумотларни қамраб олади.
Экспорт ва импорт қилинган товарлар Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги номлари асосида келтирилган бўлиб, уларнинг миқдори ва қиймати кўрсатилган.
Интерактив маълумотнинг қулайлиги шундаки, ушбу маълумотларни ҳудудлар кесимида, маълум бир вақт оралиғи бўйича ёки аниқ бир давлатлар мисолида ҳам олиш мумкин.
Ҳудудларнинг экспорт ва импорт салоҳиятига доир умумий рақамларни ҳам худди шу зайлда маълум бир вақт оралиғи бўйича ёки аниқ бир давлатлар мисолида олиш мумкин.
Ушбу маълумотлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига бизнес ҳаракатларини тўғри йўналтиришда ва истиқболли режалар тузишда амалий ёрдам бўлиб хизмат қилади.
Маълумотдан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо ёки сайтда рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди.
Интерактив маълумотдан ҳозироқ фойдаланинг ва бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилинг!

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
​​Самарқанд вилоят кўз касалликлари шифохонасига янги бош врач тайинланди

Тўхтаев Ботир Умирзакович
Самарқанд вилоят ихтисослашган кўз касалликлари шифохонаси бош врачи лавозимига тайинланди.
Б.Тўхтаев бунга қадар мазкур муассасанинг жарроҳлик бўлими мудири вазифасида ишлаган.

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
Мустафоевлар оиласининг қувончи чексиз.

Жорий йилнинг 2 октябрь куни 1-сектор ҳудудида жойлашган "Тараққиёт" маҳалласида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Д.Мамасолиева, туман 2-сон ФХДЁ бўлими мудираси Н.Эгамова ва маҳалла ходимлари ташаббуси билан маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар рўйхатида бўлган О.Мустафоев ва турмуш ўртоғи Д.Маҳкамоваларга янги биометрик паспорт, никоҳ тузилганлик ҳақида ва 5 нафар фарзандларига туғилганлик ҳақида гувоҳномалар тайёрланиб, оила аъзоларига топширилди.

_________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Жараён. Пахтачи тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Э. Шарипов сектор ҳудудидаги пахта терим далаларида бўлиб, терим жараёнини ўрганди ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳақида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва теримчилар ўртасида тарғибот ташвиқот ишларини олиб борди.

_________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури
#3.10.2020 йил. #samarqandmtrk

_____________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури
#3.10.2020 йил. #samarqandmtrk

_____________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури
#3.10.2020 йил. #samarqandmtrk

_____________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr