Samarqand TVR | MTRK
4.6K subscribers
105K photos
52.7K videos
534 files
66.3K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Нурободда 5 та муҳим ташаббус доирасида тадбир ўтказилди

Бугун Нуробод туманида муҳтарам Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус доирасида кенгайтирилган тадбир ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Х.Тўхтаев иштирок этишди.
Тадбир давомида бўш иш ўринлари ярмаркаси, спорт мусобақалари ва кўргазмалар ташкил этилди.
Шунингдек, Республикамизнинг нуфузли олий таълим муассасаларига юқори балл тўплаб, талабаликка тавсия этилган туманнинг 15 нафар мактаб битирувчилари ҳамда уларнинг ота-оналарига туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Самарқанд вилояти Ургут туманидаги умумтаълим мактаби капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди
#2Oct #uzbekiston24

_______________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
"Ислом нури" жоме масжиди янги қиёфа касб этди

Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Пайариқ туманида ҳам бу борада сезиларли ишлар амалга оширилаяпти.

👉БАТАФСИЛ👈

______________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗДА 383 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 2 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 646 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌156 нафари Тошкент шаҳрида,
📌21 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 10 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 5 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️ Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📊Бугун айни пайтга қадар:
📌 Тошкент шаҳрида 212 нафар,
📌Тошкент вилоятида 91 нафар,
📌Бухоро вилоятида 20 нафар,
📌 Самарқанд вилоятида 20 нафар,
📌Андижон вилоятида 12 нафар,
📌Жиззах вилоятида 12 нафар,
📌Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 54 338 (+383) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 834 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Ўтган ёзги таътилда Халқ таълими вазирлиги томонидан “Рақснинг мафтункор жилоси”, “Оҳангларим етиб борсин дилларингизга”, “Ёш ижодкорлар”, “Китобхон оила”, “Йил ҳикояси”, “Мен, отам ва онам спортчи оиламиз”, “Таътил – спорт билан таътир” йўналишларида онлайн танловлар ташкил этилди. Унда 42 минг нафардан ортиқ ўғил-қизлари 78 минг 640 та ижодий ишлари билан қатнашди.
Мазкур республика танловида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларимиз ҳам бор:
🥇Эмир Нарзуллаев, Самарқанд шаҳридаги 24-мактаб ўқувчиси, “Рақснинг мафтункор жилоси” йўналиши бўйича 1-ўрин;
🥉Учқун Тоштурдиев, Иштихон туманидаги 7-мактаб ўқувчиси, “Китобхон оила” йўналиши бўйича 3-ўрин;
💐Раҳмонали Нумомов, Самарқанд туманидаги 14-мактаб ўқувчиси, “Китобхон оила” йўналиши бўйича номинация совриндори
💐Асадбек Остонов, Каттақўрғон шаҳридаги 13-мактаб ўқувчиси, “Йил ҳикояси” йўналиши бўйича номинация совриндори.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.