Samarqand TVR | MTRK
4.61K subscribers
105K photos
52.7K videos
534 files
66.3K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Қўшработ тумани ҳокимлигида халқ таълими тизими ходимлари, ўқитувчилар, фахрий педагоглар иштирокида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев сўзга чиқиб, устоз ва мураббийларни касб байрами билан табриклади. Таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бугун педагоглар олдида турган вазифалар ҳақида гапирди.
Бир гуруҳ ўқитувчиларга туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.
Қўшработ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

_________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаат ва ижро / Каттақўрғон шаҳрида яшовчи Комил Норбоев нимадан норози?

__________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
​​Ассалому алайкум, ҳурматли Устозлар, қадрли мураббийлар! Сизларни қутлуғ байрам “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни билан чин юракдан муборакбод этаман. Дунёдаги касбларнинг энг улуғи бу - ўқитувчидир. Ўқитувчи устоз, мураббий ҳисобланади. Чунки бизга ёзишни, ўқишни ва керакли билимни ўргатган. Шу ўринда Навоий ҳазратларининг устозлар ҳақидаги бир жумласини айтиб ўтсам:
Агар шогирд шайхулислом, агар қозидур,
Агар устоз рози – Тангри розидур.
Барча устозларни яна бир бор байрам билан табриклайман. Мана шундай шарафли касбда хизмат қилишдан ҳеч қачон чарчаманг! Ҳурмат билан Соатали АБИРАХМАТОВ.
Байрам муносабати билан фидойи ўқитувчилар кўкрак нишони билан тақдирланди

Бугун Пайариқ туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, халқ таълими тизимида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ўқитувчи-мураббийлар иштирокида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрами тадбири ўтказилди.

Батафсил: sampayarik.uz/uz/node/1223

_________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Каттақўрғон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Ш. Жумаев 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан шаҳардаги барча халк таълими ва мактабгача таълим ходимларини, фахрий устоз ва мураббийларни табриклаб, сектор ҳудудидаги мавжуд 3 та умумтаълим мактабларининг энг илғор ўқитувчиларига совғалар топширди.

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​Муҳтарам устоз ва мураббийлар!

Устозлар ҳақида сўз кетганда беихтиёр беғубор болалигимиз, илк бора қўлимизга қалам тутқазган биринчи ўқитувчимиз кўз олдимизда гавдаланади.
Бугун “Ўқитувчи ва мурабийлар “ кунини нишонлар эканмиз, бизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва домлаларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз.
Таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган барча педагог ходимларни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман!
Муҳратам устозлар! Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳайдар Ўроқов
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати
​​​​Ҳурматли устозлар!
Қадрли ва фидойи ўқитувчилар!


Бугунги шарафли айёмда Сиз каби замонамиз қаҳрамонларини табриклаш ҳар бир шогирд учун шарафдир.
Дунёдаги барча эзгуликлар, кашфиёт, ихтиро, яратувчанлик ва бунёдкорликларнинг дебочаси сизлар ўргатган ҳарф, сизлар ўргатган сўз ва сизлар сабаб шаклланалиган саводхонликдан бошланади. Демакки ҳар қандай бахтимиз пойдевори сиз зиёкорлар ила мустаҳкамдир.
Шунинг учун Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади" деганлари ҳам бежиз эмас.

Жонажон Ватанимизнинг келажаги, буюклиги ва фарзандларимизнинг камолоти сиз азизларга боғлиқдир. Шахсан мен муаллим оиласида вояга етиб, камол топганимдан бахтиёрман. Менинг бахтим, аҳдим ва тахтим- ўқитувчининг фарзанди эканлигимдадир.

Меҳрибон устозлар! Сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясидек шарафли ишга бағишлаган барча муаллим-мураббийларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман. Олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Сиз ҳамиша эъзозда, Биз ҳамиша таъзимдамиз.

Эҳтиром ила

Баҳодир РАҲМОНОВ,
"Овози Самарқанд" газетаси бош муҳаррири,
Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати