Samarqand TVR | MTRK
4.62K subscribers
105K photos
52.7K videos
534 files
66.3K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ
1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Нарпай туман ҳокимлигида халқ таълими ходимлари, малакали ўқитувчилар, фахрий педагоглар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Ботир Жабборов устоз ва мураббийларни касб байрами билан табриклар экан, мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига қаратилаётган жиддий эътибор, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти учун яратилган шароитлар хусусида тўхталди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан берилган “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари тантанали равишда эгаларига топширилди.

___________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини мукофотлаш тўғрисида
​​O'zbekiston yoshlar ishlari agentligi Samarqand viloyati boshqarmasi boshlig‘ining ustozlarga bayram tabrigi!

Hurmatli ustozlar!

Sizlarni barchangizni, Siz orqali barcha jamoangizda faoliyat olib borayotgan fidoyi o'qituvchi hamda murabbiylarni kasb bayrami bilan viloyatdagi minglab yoshlarimiz nomidan samimiy qutlaymiz!

So'nggi yillarda ustoz va murabbiylik kasbining fidoyilariga davlatimiz tomonidan yaratib berilayotgan ulkan e'tibor, barcha yoshlarimizni mazkur sohaga bo'lgan qiziqishlarini yanada oshishiga xizmat qilmoqda.

Millatimizning ertasi, taraqqiyotining ustuni bo'lgan, ustoz degan sharafli soha egalarining barchasiga sihat-salomatlik, oilaviy baxt va kelgusidagi faoliyatida zafarlar tilab qolamiz.

Yosh avlodni bilimli va yurtimiz koriga yaraydigan komil farzadlar qilib tarbiyalashdan tolmang!

Bayramingiz muborak bo'lsin!

Viloyat yoshlari nomidan Xusan To'xtayev.
​​Ассалому алайкум, қадрли Устозлар, азиз мураббийлар!
Аввало, биз учун ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган Сиз азиз устозларимизни барчангизни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана -“Ўқитувчи ва мураббийлар” куни билан самимий муборакбод этаман!
Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ана шундай касблардан бири бу - ўқитувчиликдир. Улар том маънода ҳаётимиз шамчироғи. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган.
Халқимизда "Устоз отангдек улуғ", деган сўз бор. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.
Сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар номидан Сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз.
Барчангизни 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

Ҳурмат билан,
Юлдашев Шерали
Мамараимович
Устозларга таъзим
“Янги Ўзбекистоннинг остонаси мактаб”, деди бугунги тантанали йиғилишда мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.
Янги Ўзбекистон остонасининг эгалари эса муаллимларимиздир. Эртанги улуғ байрам – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни билан, энг аввало, мактабда бизнинг саводимизни чиқарган, бошимизни силаб, таълим-тарбия берган муаллимларимизни, олийгоҳларда сабоқ берган ўқитувчиларимизни, касбимиз сирларини ўргатган меҳрибон устозларимизни Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг барча ишчи-хизматчилари номидан чин дилдан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз!
Устозларимиз олдида ҳамиша таъзимдамиз!
Баҳодир Негматов, бошқарма бошлиғи.
Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймоновнинг 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам ТАБРИГИ

Батафсил:
https://oqdaryo.uz/uz/node/1351

__________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Қўшработ тумани ҳокимлигида халқ таълими тизими ходимлари, ўқитувчилар, фахрий педагоглар иштирокида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев сўзга чиқиб, устоз ва мураббийларни касб байрами билан табриклади. Таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бугун педагоглар олдида турган вазифалар ҳақида гапирди.
Бир гуруҳ ўқитувчиларга туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.
Қўшработ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

_________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаат ва ижро / Каттақўрғон шаҳрида яшовчи Комил Норбоев нимадан норози?

__________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
​​Ассалому алайкум, ҳурматли Устозлар, қадрли мураббийлар! Сизларни қутлуғ байрам “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни билан чин юракдан муборакбод этаман. Дунёдаги касбларнинг энг улуғи бу - ўқитувчидир. Ўқитувчи устоз, мураббий ҳисобланади. Чунки бизга ёзишни, ўқишни ва керакли билимни ўргатган. Шу ўринда Навоий ҳазратларининг устозлар ҳақидаги бир жумласини айтиб ўтсам:
Агар шогирд шайхулислом, агар қозидур,
Агар устоз рози – Тангри розидур.
Барча устозларни яна бир бор байрам билан табриклайман. Мана шундай шарафли касбда хизмат қилишдан ҳеч қачон чарчаманг! Ҳурмат билан Соатали АБИРАХМАТОВ.
Байрам муносабати билан фидойи ўқитувчилар кўкрак нишони билан тақдирланди

Бугун Пайариқ туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, халқ таълими тизимида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ўқитувчи-мураббийлар иштирокида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрами тадбири ўтказилди.

Батафсил: sampayarik.uz/uz/node/1223

_________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr