Samarqand TVR | MTRK
4.61K subscribers
105K photos
52.7K videos
534 files
66.3K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ

Туман ҳокимлиги мажлислар залида 1-октябрь-Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимлиги бўлими мутахассислари, туман халқ таълими бўлимига қарашли мактаблар ўқитувчилари, туман мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи А.Туронов сўзга чиқиб, тўпланганларни байрам билан муборакбод этди.

Узоқ йиллар таълим соҳасида хизмат қилган устоз-мураббийларга эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

____________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг устозларга байрам табриги


Ассалому алайкум, муҳтарам устозлар!
Аввало, Сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган барча инсонларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклайман.
Ўқитувчи, биз ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган, хат саводни улардан олганмиз. Ҳаётни, келажакни, фарзанд иқболини ўқитувчи меҳнати, заҳматисиз тасаввур қилиш қийин.
Зеро, миллатнинг, халқнинг эртаси, тараққиёти азиз устозлар қўлида! Агарда дунёда иморатлар ичида энг улуғи мактаб бўлса, касблар ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир!
🌹 6 нафар устоз-мураббийга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони топширилди

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида шаҳар халқ таълими тизимида ҳар томонлама самарали меҳнат қилиб келаётган 6 нафар устоз-мураббий Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотланди.

1 октябрь –“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан берилган мукофотларни Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов топширди ва уларни касб байрамлари ҳамда олган мукофотлари билан қутлади.

Қуйида мукофот олганлар билан танишишингиз мумкин:

Самарқанд шаҳар 14-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси Бобоназарова...👇🏻👇🏻👇🏻

🌔 Батафсил ўқиш: https://samshahar.uz/uz/node/505

___________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​Азиз ва мўьтабар устозлар! Сизларни бугунги касб байрамингиз билан самимий табриклаймиз. Машаққатли ва шарафли ишларингизда зафарлар тилаймиз. Юртимиз тараққиёти ва ривожи учун муносиб ҳисса қўшадиган илмли, салоҳиятли, ватанпарвар ва фидойи ёшларни таьлим бериб тарбиялашдан ҳеч қачон чарчаманг.
Ҳамиша элимиз эьзози ва ардоғида бўлинг азиз устозлар!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури
#30.09.2020 йил. #samarqandmtrk

_____________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури
#30.09.2020 йил. #samarqandmtrk

_____________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури
#30.09.2020 йил. #samarqandmtrk

_____________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури
#30.09.2020 йил. #samarqandmtrk

_____________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури
#30.09.2020 йил. #samarqandmtrk

_____________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури
#30.09.2020 йил. #samarqandmtrk

_____________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан видеоселектор шаклида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Юртбошимиз барча таълим соҳасида меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклаб, бугун ушбу тизимда ечимини кутиб турган муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу муаммоларни ижобий ҳал этиш, шунингдек, соҳани янада ривожлантиришга доир бир қатор илғор ташаббусларни илгари сурди.
Видеоселектордан сўнг, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят мактабгача таълим, халқ таълими, олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва мураббийларни байраб билан табриклади.
Педагогик фаолияти давомида фидойилиги, салоҳияти ва билими билан ҳамкасбларига ибрат бўлиб келаётган бир гуруҳ устозларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи топширилди.
Байрам муносабати билан 53 нафар ўқитувчиларимиз “Халқ таълими аълочиси” ва “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.