Samarqand TVR | MTRK
4.59K subscribers
105K photos
52.8K videos
535 files
66.4K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Нурободлик меҳр ва саховатли кишилар тақдирланди

Нуробод туманида коронавирус пандемияси даврида, фуқароларимиз бошига тушган синовли кунларда кўплаб кишиларга саховат ва кўмак кўрсатган кишилар талайгина.
Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 26 августдаги фармонига кўра, “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланганлар орасида Нуробод туманидан ҳам саховатпеша бир гуруҳ тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фермерлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари бор.
Бугун туман ҳокимлигида ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ф.Абилов, туман ҳокими Ф.Заиров ва туман фаоллари иштирок этишди.
Маросимда нурободлик 18 нафар тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фермерлар ва саховатли кишиларга кўкрак нишонлари тантанали топширилди.

______________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
💫 Ўқитувчи ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тантанали байрам шодиёнаси бўлиб ўтди.

Унда халқ таълими тизимида фаолият юритиб, ушбу кунда нуронийлар сафида бўлган фахрий устозлар, ўз билими, иқтидори билан ўрнак кўрсатаётган илғор ўқитувчилар ва халқ таълими соҳасининг фидокор раҳбар-ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов...👇🏻👇🏻👇🏻

🌔 Батафсил ўқш: https://samshahar.uz/uz/node/502


______________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Тойлоқда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

Батафсил:👇
https://tayloq.uz/uz/node/947

_________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
ТОЙЛОҚДА ҚОНУН БУЗАР АНИҚЛАНИБ, ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ.
Тойлоқ туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ҳодимлари томонидан жорий йилнинг 29 сентябрь кунида навбатдаги кузатув рейд тадбири ўтказиш жараёнида, туманнинг “Сариосиё” МФЙда яшовчи фуқаро Б.Ф. томонидан маҳалла ҳудудида ҳосил бўлган маиший ва қурилиш материалларидан ҳосил бўлган чиқиндиларни ёқиб, очиқ алланга олдирганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларининг бузилишига сабаб бўлгани учун, Б.Фга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 1-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жаримага тортилди.
Ҳолат эса, тезкор тартибда бартараф этилди.
Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

_______________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Қўшработ туманида “Меҳр-саховат” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

Батафсил:👇

_______________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
ТАРҒИБОТ. Каттақўрғон шаҳри ва туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциялари давлат инспекторлари томонидан жойларда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Хусусан, Каттақўрғон шаҳрининг “Зарафшон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи зовурнинг муҳофаза қисмида яшовчи аҳолига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 981-сонли қарорига асосан зовурга турли чиқиндилар ташламасликлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, Каттақўрғон туманидаги “Номозполвон” МФЙ аҳолиси ўртасида, Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-45-моддаси, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддалари тушунтирилди. Атрофга эса, ҳар хил турдаги чиқиндилар билан ифлослантирмаслик тўғрисида ҳам огоҳлантиришлар берилди.
Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

_______________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир гуруҳ саховатпеша тумандошларимизга "Меҳр-саховат" кўкрак нишони тантанали топширилди.

_______________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr