Samarqand TVR | MTRK
4.58K subscribers
106K photos
52.9K videos
535 files
66.5K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
31 йил. Анашу ўтган давр ичида улкан яратувчанлик ишлари амалга оширилди. Таълим тизимидаги ислоҳотлар ҳам ўз самарасини бермоқда. Бугун жахон ҳамжамиятида ўз сўзимизни айтаяпмиз.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 23 сентябрь куни БМТнинг навбатдаги 75-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлаши фикримизнинг ёрқин ифодаси.

Айнан 21 октябрь куни Давлат тилига ўзбек тили мақоми берилганига 31 йил тўлади. Бу кун юртимизда кенг нишонланади. Бугун ҳар бир ҳудудда ушбу байрамга тайёргарлик ишлари авжида.

Самарқанд туманида ҳам байрамни муносиб кутиб олиш учун бир қатлор ишлар олиб борилмоқда. Туманнинг маркзий кўчаларида она-тилимизнинг қадр-қимматини ифодаловчи сўзлар акс эттирилган баннерлар ўрнатилаётир.

—————————
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
БУГУН ЮРТИМИЗДА 501 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 28 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 878 (+102) нафарни ташкил этмоқда.

❗️Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌86 нафари Тошкент вилоятида,
📌16 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

📊 Эътиборли жиҳати, бугун:
📌Тошкент шаҳрида 303 нафар,
📌Тошкент вилоятида 98 нафар,
📌Наманган вилоятида 54 нафар,
📌Бухоро вилоятида 18 нафар,
📌Андижон вилоятида 13 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 9 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 6 нафар бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 52 466 (+501) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

🔴Ҳозирда мамлакатимизда 2 951 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
​​БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 477 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 28 сентябрь куни мамлакатимизда 477 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️ Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 461 нафарга етди.

🟢 Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Наманган, Бухоро, Андижон, Тошкент, Самарқанд ҳамда Сурхондарё вилоятларида 501 нафар бемор тузалди.

📊 Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 55 878 нафар бемордан 52 466 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

🔴 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 951 нафар бемордан 670 нафари оғир, 272 нафари эса ўта оғир аҳволда.
​​🗓 Об-ҳаво: Бугун Самарқандда ҳарорат нисбатан пасайиши кутилмоқда

🌦Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 15-20 даража иссиқ бўлади.
​​НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШЛАР:
Сўнгги пушаймонликка бошламасин?
Биз воқеликка баҳо беришда кўпинча оқ ва қорадан иборат мезонлардан фойдаланамиз. Азал ишонган идеалларимиз ҳам шундай: ёвузлик ва эзгулик курашади, бир томон шубҳасиз ёмон, иккинчи томон албатта яхши бўлади.
Афсуски, ҳаётда ҳаммаси бундай оддий ва аён ажралиб турмайди. У ёки бу ҳодисанинг сабабларини ўргана бошлар экансиз, вазият чалкашлиги, мураккаблиги ва турли жараёнларга боғлиқлигини кўрасиз.
Бугунги кунда ноқонуний қурилган уй-жойлар масаласига тўхталганда ҳам, шундай: тортишувлар, кўз ёш тўкилишини кўриш мумкин. Афсуски айрим фуқаролар бу ҳолга тушишидан олдин қилаётган ишларининг оқибатини ўйлаб кўришмайди.
Ноқонуний уй-жойлар масаласида бу қадар тушунмовчилик ва зиддиятлар келиб чиқишининг сабаблари ҳам ана шунда. Ўзбошимчалик билан қурилган қурилишлар, ҳатто уй-жойининг қонуний ҳужжатлари бўлмай туриб йиллар давомида яшаб келаётган фуқароларни ҳам учратиш мумкин.
Самарқанд туманидаги бир нечта маҳаллаларда қурилган қурилишларнинг ноқонунийлиги, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар туман ҳокимлиги ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.
Хусусан, тумандаги Найзатеппа маҳалласида ана шундай ҳолатлар аниқланди. Бу борада Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судига даъво аризалари киритилди. Аниқланган обеъктларнинг бузилиши бўйича суд қарори қабул қилиниб, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан буздириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, “Найзатепа” маҳалласи ҳудудида “Гулобод агротехсервис” агрофирмаси ердан фойдаланиш харитасида кўрсатилган 251-рақамли дала контурида ноқонуний равишда қурилган девор ва 216 кв метрдан иборат уй-жой жавобгар ҳисобидан буздирилди. Буздирилган ер майдони “Қуддусов Махмуд боғлари” фермер хўжалигига қайтарилди.
Бу каби мисолларни кўп келтириш мумкин. Шу ўринда бу мулоҳаза. Бу ноқонуний қурилишларнинг сабаби чуқур илдиз отган. Уни бартараф этиш анча вақт, харажат, ҳаракат талаб этади. Аммо бундан кейин ҳам айрим қонунчиликни яхши билмайдиган ёки билса ҳам ўз манфаати йўлига адашадиган айрим фуқаролар топилмайди, деб ким кафолат бера олади?
Бундай ҳолатларнинг давом этишига йўл қуймаслик учун давлат идоралари, энг аввало, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ваколатли органларнинг бепарво бўлмаслиги лозим. Фуқаролар ҳам уй-жойга эга бўлиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлганда, онгли равишда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишдан ўзларини тийиши лозим. Шундагина тортишувлар, кўз ёш тўкилишини олдини олиш мумкин.
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими.
ЮРТИМИЗНИНГ 7 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 29 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 068 (+190) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 120 нафари
Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 52 466 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 139 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Зарафшон» газетасининг 2020 йил 29 сентябрь кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Бугунги сонда:
- Эркинжон Турдимов: Ечимсиз муаммо йўқ;
- Ғурурланишга ҳақлимиз;
- Янги ўқув йилида эски муаммо?
- Самарқанднинг микроҳудудларида аҳвол қандай?
- Вируснинг янги "ҳунар"лари чиқяпти

Шунингдек, “Зарафшон” мухбирлари тайёрлаган янгиликлар, жамиятда учраётган иллатлар ҳақидаги мақолалар чоп этилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрининг тунги клубларида ўтказилган навбатдаги рейд тадбири тафсилотлари

—————————
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ САИДАҲМАД УСМОНОВНИНГ 1 ОКТЯБРЬ — ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН УСТОЗЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

Табрик:
💐 👉 💐 telegra.ph/tabrik-09-29-2

—————————
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Нуробод туманида 25 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тикув машиналари топширилди

Нуробод туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятлар яратиш, жамиятдаги ўрнини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида чора-тадбирлар амалга оишириб келинмоқда.
Бугун “Нуробод туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури”га асосан, тумандаги 25 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.
Ушбу тикув машинаналари ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

—————————
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr