Samarqand TVR | MTRK
4.59K subscribers
106K photos
52.9K videos
535 files
66.5K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
⚡️⚡️28 сентябрь – Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни

ЮНЕСКОнинг 2015 йилда ўтказилган конференциясида қабул қилинган резолюцияга биноан, 28 сентябрь Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни деб эълон қилинган ва 2016 йилдан бошлаб кенг нишонлаб келинмоқда.

🌐БМТ Бош ассамблеяси томонидан барча мамлакатларда аҳолининг ахборот олиш ҳуқуқининг таъминланганлик даражасини назорат қилиш ЮНЕСКО зиммасига юкланган.

🔎Ҳар йили ушбу сана арафасида дунёнинг турли давлатларида ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича эришилган натижалар таҳлил қилинади.

Каналга қўшилинг
🌎👇👇👇
@Samtvr
🧩 Cамарқандда муз саройи ва океанируми бўлган янги сайёҳлик объекти қурилмоқда

Самарқанднинг сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш мақсадида шу кунларда Нарпай кўчасида «FAMILY PARK» инновацион боғининг кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Парк ҳудудида муз саройи, кўп функционал савдо-кўнгилочар, оилавий дам олиш ва спорт-соғломлаштириш мажмуаси, океанариум ва бошқалар фаолият юритиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 57 млрд сўмни ташкил этади.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳанинг амалга оширилиши 150 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш имконини беради. Объект 2021 йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган.

«FAMILY PARK» нафақат маҳаллий аҳоли учун, балки Самарқандга келаётган хорижлик сайёҳлар учун ҳам қизиқарли дам олиш масканига айланигидан умид қилинмоқда.

Каналга қўшилинг
🌎👇👇👇
@Samtvr
Бу ҳафта Ўзбекистонда ёмғир қорга айланиши мумкин

Манба: https://zarnews.uz/f8y
_______________________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Бир маҳалла - бир маҳсулот

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағал оилаларни "темир дафтар" дан чиқариш бўйича жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тумандаги "Каттасадов" маҳалласи паррандачилик йўналишига ихтисослаштириш режалаштирилган бўлиб, "Hamkorbank" ATБ Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи А. Бўтаев томонидан "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида маҳаллада яшовчи 10 дан ортиқ оила вакилларига гўшт йўналишидаги жўжалар топширилди.
Келгусида ҳам паррандачилик йўналиши бўйича тадбиркорлик қилиш истагини билдирган оилалар доим қўллаб-қувватланиши юзасидан "Каттасайдов" маҳалла раиси ва фаоллари томонидан ўтказилган йиғилишда фуқароларга таъкидлаб ўтилди.

Пайариқ туман ҳокимлиги ахорот хизмати

___________________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
СТИР(ИНН)ни телеграмда қандай аниқлаш мумкин

Бунинг учун бизга Давлат солиқ қўмитаси Telegram боти @uzsoliq_bot ёрдам беради. Бот жуда содда қилиб ишланганлиги боис ҳамма тез ва осон тушуниб олади.

Асосий талаб этиладиган маълумотлар паспорт серия ва рақами ҳамда туғилган санангизни киритиш кифоя.

_______________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​СОЛИҚ ҚАРЗДОРЛИГИ УНДИРИЛДИ

Иштихон туман Давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор “MITAN PAXTA TOZALASH” акционерлик жамиятидан ундирувчи Давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат асосисида Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади сўров хатлари юборилган.
Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор “MITAN PAXTA TOZALASH” акционерлик жамиятидан ундирувчи фойдасига 110 млн. 871 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.
Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими.
Пахта далаларида теримга тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Бугунги кунда Республикамизда пахта йиғим-терим ишлари бошлаб юборилди. Пайариқ туманида ҳам ушбу жараёнга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бугун туман ҳокими Д.Мусинов, қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосар Н.Равшанов ва мутасадди раҳбарлар иштирокида ҳудудларда пахта ҳосилини теримга тайёргарлик ҳолати ва бу бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан ҳосилни нест-нобут қилмасдан уюшқоқлик билан бажариш бўйича топшириқлар берилди.

Пайариқ туман ҳокимлиги ахорот хизмати

______________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Мажбурий меҳнатга жалб қилинсангиз мурожаат қилинг

Айни пайтда далаларда пахта йиғим-терими бошланганлиги сабабли ўқитувчи ва ўқувчиларни ихтиёрий-мажбурий шаклда пахта теримига жалб қилинаётганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда маълумотлар тарқалмоқда.
Ушбу ҳолатлар юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ўқитувчилар!
Агар сизнинг фаолиятингиз давомида мажбурий меҳнатга, пахта теримига мажбурий-ихтиёрий равишда жалб қилинсангиз вилоят халқ таълими бошқармасининг 66-238-88-00 ва 66-238-88-18 ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ Самарқанд академик лицейи ўқувчилари барча узтоз ва мураббийларни келаётган “1 октябрь - Узтоз ва мураббийлар куни” байрами билан табриклайди

_____________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Томчилатиб суғориш жихозлари эндиликда юртимизда ишлаб чиқарилмоқда
#28Sept #uzbekiston24

_____________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗДА 359 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 52 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 28 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 776 (+183) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌146 нафари Тошкент шаҳрида,
📌16 нафари Бухоро вилоятида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар:
📌Тошкент шаҳрида 167 нафар,
📌Тошкент вилоятида 98 нафар,
📌Наманган вилоятида 54 нафар,
📌Бухоро вилоятида 18 нафар,
📌Андижон вилоятида 13 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 9 нафар бемор тузалди.

🟢 Шундай қилиб, юртимизда 52 324 (+359) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизнинг даволаш муассасаларида 2 992 нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
​​Аввало Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг БМТ бош ассамблеясидаги нутқини вужудим билан эшитдим. Чунки мен муҳтарам Президентимиз бу нуфузли минбарда 2017 йилдагидек жасорат билан сўзлашига ишонардим.

Очиғи, воқеа, жараён мен кутганимдан ҳам зиёда бўлди. Нутқни эшитиб бўлгач, юрагим тўлқинланиб кетди, ўз-ўзидан нидо берди.

Менинг она тилимда табаррук минбарда салоҳият билан гапирган Президентимдан ғурурландим. Дунё аҳлига сабоқ бўлган нутққа эътибордан фахрландим. Чунки менинг билишимча, дунёдаги саноқли давлатлар раҳбарларигина БМТ минбарида бу қадар кенг қамровли, ҳаётий ғояли нутқ сўзлаган холос.

Айтингчи, қачон бизда бундай кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилган ёки шунга ҳаракат қилинган? Қани айтингчи, кейинги уч йил ичида бирорта ой ёки ҳафта бормикин, унда ишбилармон манфаати йўлида қонун, қарор ёки фармон чиқмаган бўлса?

Айтинг-чи, бир-икки йил ичида болалар боғчасига қатнайдиган кичкинтойлар салмоғини 19 фоиздан 50 фоизга олиб чиқиш осон ишми?

Яқин-яқингача мактаб битирувчиларининг бор-йўғи 9 фоизи олий мактабга кирарди. Ахир бугун бу кўрсаткич 25 фоизга етди! Айтингчи, ғурурланмай бўладими бу ютуқ билан?!

Давлатимиз раҳбари бизни Янги Ўзбекистон барпо этишга ишонтирди Ўзини аямаяпти, ҳаммага ибрат кўрсатаяпти. Ҳар бир соҳа, ҳар бир одам доимо эътиборида. Мен Янги Ўзбекистон қурилишида иштирок этаётганим, салоҳиятли карвонни учинчи реннесанс сари дадил бошлаётган Президентимга сафдош эканимдан фахрландим.
Бир мен эмас, бутун дунё, манман деган давлатлар Ўзбекистон Президенти нутқидаги ғояларни эътироф этаяпти, Ўзбекистон дунёга янгича қиёфа тақдим этаётганини тан олаяпти.

Ким нима деса, деяверсин, ҳар ким гапириш ҳуқуқига эга, аммо менинг қалбимнинг нидоси шу!

Оғзига кучи етмаганлар атрофга бир қараб фикр қилсин. Кеча қандай аҳволда эдигу, бугун қандаймиз? Демократия йўқ, деб дод солаётганлар, айтсин қани, сиёсатни танқид қилганлар сал олдинроқ Жаслиқ турмасида қамалмасмиди? Бугун бу қамоқхона таг-томири билан йўқолди! Уларга ҳозир кўнглидаги гапини айтишга ҳам шу давлат ҳуқуқ бермадими?

Азиз юртдошларим, давлатимиз раҳбари дунё ҳамжамиятини ҳамжиҳатликка чорлаб гапирди. Шундай экан, биз бирдамликда барчага ибрат бўлайлик. Президентимиз атрофида бирлашиб ишлайлик, Ватанимизни севишни, ардоқлашни ўрганайлик. Ўшанда биз янада кучли, ақлли, қудратли миллатга айланамиз. Бунга шубҳа йўқ.
Техник тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимидаги ислоҳотлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Келгуси йил якунига қадар Ўзбекистонда халқаро стандартлар сонини 14 мингтага, халқаро талаблар билан уйғунлик даражасини 50 фоизга етказиш вазифаси белгиланди.
5 мингдан зиёд эски стандартларни бекор қилиш, маҳсулотлар хавфсизлиги бўйича техник регламентларни Европа ва ЕОИИ меъёрларига мослаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание, посвященное реформам в системе технического регулирования, стандартизации, сертификации и метрологии.
Поставлена задача довести к концу следующего года количество внедренных в стране международных стандартов до 14 тысяч и уровень соответствия национальных стандартов до 50%.
Даны указания по отмене более 5 тысяч устаревших стандартов, приведению техрегламентов безопасности продукции в соответствие с требованиями Европы и ЕАЭС.

#Mirziyoyev #yigilish #standartlashtirish #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter