Samarqand TVR | MTRK
4.61K subscribers
106K photos
53.2K videos
540 files
66.9K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тил миллат кўзгуси

"Ўзбек тили байрами" куни олдидан навбатдаги маърифий тадбир Самарқанд вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари билан ўтказилди

_____________________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​📊 2020 йилнинг 8 ойида Самарқанд вилоятида импорт ва экспорт миқдори пасайди

2020 йил январь-август ойлари якуни билан вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 900,7 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 235,2 млн. АҚШ долларига ёки 20,7 фоизга камайганлиги кузатилмоқда.

Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси Kun.uz’га маълум қилмоқда.

Маълум қилинишича, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбтан 17,8 фоизга, импорт ҳажми эса мос равишда 21,5 фоизга камайган. Ҳисобот даврида -515,0 млн. АҚШ доллари қийматидаги пассив ташқи савдо баланси қайд этилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Ўктам Халилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.


____________________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!

2020 йил 21 октябрь куни Давлат тилига ўзбек тили мақоми берилганига 31 йил тўлади. Самарқанд вилоятида тил байрамига қандай тайёргарлик кўрилмоқда ва нима ишлар амалга оширилди? Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ5850-сонли Фармони қабул қилиниши ҳам юртимизда давлат тилига эътиборни яна-да ортишига хизмат қилмоқда. Ўзбек тилининг мавқеи ва обрўси дунё бўйлаб таралмоқда. Биргина спорт соҳасидаги “ҳалол”, “чала”, “дакки”, “ёнбош” каби миллий сўзларимиз дунёнинг етакчи давлатларининг спорт ареналарида янграмоқда. Бу ҳар бир Ўзбекистон фуқароси дилида чуқур фахр туйғусини уйғотади. Раҳбаримизнинг 2020 йил 23 сентябрь куни БМТнинг навбатдаги 75-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлаши эса “21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни”га энг катта совға бўлди десак, ҳеч шубҳасиз муболаға бўлмайди. Самарқанд вилояти ҳам байрамга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Жумладан, вилоятда 79398 та ташқи реклама, пешлавҳа ва бошқа ахборот матнлари мавжуд бўлиб, 19820 таси бугунги кунда давлат тили қоидаларига мос келмаслиги аниқланди, шундан 5981 таси пешлавҳа, 6921 таси реклама ҳамда 6918 таси бошқа ахборот матнлари бўлиб, бу камчиликлар шаҳар ва туман ишчи гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда. Корхона, ташкилот ва муассасаларда иш юритиш ҳужжатлари вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда мунтазам текширув ишлари олиб борилиб, йўл қўйилган камчиликлар борасида корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда вилоятимизнинг 16 та шаҳар ва туманларида 70 дан ортиқ давлат тилини мадҳ этувчи шиорлар ўрнатилмоқда. Бу каби шарафли ишлар мунтазам амалга оширилиб борилади.
Юртбошимиз таъкидлаганларидек: Она тилимиз – миллий маънавиятимизнинг битмас-туганмас булоғидир.

ШЕРАЛИ ТЕМИРОВ,
Вилоят ҳокими маслаҳатчиси
Газ учун тўловни ҳам унутмаслик керак

Пахтачи туманининг табий газ билан таъминланган барча маҳаллаларида аҳоли хонадонлари ўрганилмоқда.
4-сектор раҳбари А.Турғунов ҳамда Ҳудудгаз Пахтачи туман бўлими ходимлари Ж.Назаров, Х.Жўраевлар биргаликда табиий газ қариздорлиги бўйича Жаҳонобод маҳалласидаги 10 та хонадон ўрганилди.

Текширишлар натижасида 4 та хонадон газ тармоғидан узилди. Қолган қарздор хонадонлардан 4 млн.100 минг сўм қарздорлик ундирилди.

3-сектордаги Нурафшон ва М.Салимий маҳаллаларида ҳам шу каби текширувлар бугун бўлиб ўтди.
Текширувлар давом этмоқда.

Фойдаланилган газ учун тўловни амалга оширишни унутманг! Қарздорлиги бор истеъмолчилар таббий газ тармоғидан узиб қўйилади.

___________________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури. 25.09.2020 йил.
__________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури. 25.09.2020 йил.
__________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури. 25.09.2020 йил.
__________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури. 25.09.2020 йил.
__________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури. 25.09.2020 йил.
__________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Бунга нима дейсиз??

Туманимизда олиб борилаётган қурилиш-ободончилик, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар бўлаётган бир вақтда Ургут истироҳат боғининг ёнгинасида жойлашган Амфитеатрнинг бугунги ҳолатига қандай баҳо беришни ўйлаб қоласан киши.

Туманимизнинг қоқ марказида одамлар дам олиш мақсадида ташриф буюрадиган Бюджет маблағлари ҳисобидан қуриб битказилган Амфитеатрнинг ҳозирда қай даражадалигини кўриб баҳо бериш қийин эмас.

Масъул шахсларнинг кўзи қаёқда?
Наҳотки шу ҳолатни шу вақтгача кўришмаган бўлишса?
Ким масъул ушбу Амфитеатрга?
Бу ҳолатга ким жавоб беради?
Саволлар жуда кўп лекин жавоб йўқ
Кимдир ушбу бинони қўриқлайдими ўзи?

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати масъуллардан қуйидаги саволга қонуний жавоб беришини кутиб қоламиз.

Масъулларнинг масъулиятини ошириш учун нима қилиш керак ўзи?

Ургут туман ҳокимлиги Ахборот хизмати