Samarqand TVR | MTRK
4.61K subscribers
106K photos
53.2K videos
540 files
67K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Forwarded from Samarqand mahallalari
#ҳозир

ЮНФПА, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси томонидан ташкил этилган вилоятдаги масъул раҳбарлар иштирокида “Гендер зўравонликка жавобан идоралараро муносабат билдиришнинг миллий стандарт операцион иш тартибларининг тақдимоти”мавзусида ZOOM платформаси орқали онлайн идоралараро давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Унда Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят статистика бошқармаси, вилоят телерадиокампанияси, Раҳмдиллик маркази, Қизил ярим ой жамияти Самарқанд вилояти филиали, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциацияси Самарқанд вилоят бўлими, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реаблитатция қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинголдини олиш Республика марказининг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари иштироок этмоқда
Каналимизни кузатиб боринг тафсилотлар билан таништирамиз

Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг
🌎👇👇👇
@samarqandmahallavaoi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд туманидаги 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ўзбек тадбиркор аёли стартапдан экспортгача” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

Унда 40 нафар хотин-қизларга 20 дан ортиқ тадбиркорлик йўналиши бўйича сертификатлар топширилди.

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Obod maskandagi obod ko'ngillar!

Vatan ichra vataniga ega bo'lgan samarqandlik yoshlar bugungi qulay sharoitdan mamnun!

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди
Ўзбекистон делегацияси вакиллари Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, ишбилармон доира вакиллари ва ва йирик иш берувчи компания раҳбарлари билан учрашди.
Иштирокчиларга Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган тизимли ишлари, бу борадаги Давлат раҳбарининг сиёсати тўғрисида маълумот берилди. Иш берувчиларга ишчи кучини жалб қилишни ташкил этиш бўйича Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш таклифи билдирилди.
Шундан сўнг Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида мирация масаласида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишув имзоланди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Бошқирдистон миграция марказида ҳам бўлиб, у ердаги шароитлар ва хизматлар билан яқиндан танишди. Ўзаро мулоқотда ушбу миграция марказида Республикамиз ташқи миграция агентлигининг ваколатхонасини ташкил қилишга келишиб олинди.
Teletype
“Тартибга солиш гильотинаси”: қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш керак?
Адлия вазирлиги таклифи асосида 2,5 мингга яқин эскирган, бюрократик ғов яратаётган қонун ҳужжатлари
Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди

Бугун туман ҳокими Д.Мусиновнинг фуқаролар учун навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда фуқаролар томонидан ўндан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 4 та мурожаат жойида ўзининг ижобий ечимини топди. Жумладан, қабул давомида "Гулзор" маҳалласида яшовчи З.Элмуродова фарзандини даволатиш учун моддий ёдам сўраб қилган мурожаати туман ҳокими томонидан қаноатлантирилди. Вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли тартибда ўрганиб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Нуробод тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди

Бугун Нуробод тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда Нуробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Илмуродов ҳамда туман ҳокимлиги ташкилий - назорат гуруҳи раҳбари Л.Муқимовлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқининг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек ушбу ўқув семинар давомида туман ҳокимлиги бош юристконсульти в.б Ж.Шеров 2020 йил 14 сентябрда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлиси баёнининг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалиётга татбиқ этиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтди
Ушбу семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

_______
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Хайрулло Бозоров эса Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланади.

Батафсил — https://dy.uz/3mAhJ

_______
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
⚡️Aбитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

📲2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25-сентябр куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида
эълон қилинади.

@aoka_uz
#abituriyent2020

_______
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Коронавирусга қарши 35 млн доза вакцина Ўзбекистонга олиб келинади

Манба: https://xs.uz/uzkr/40549

_______
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
⚙️ Бир гуруҳ масъуллар Уста Умар Жўрақулов кўчасига йиғилди

Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облақулов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров бошчилигидаги бир гуруҳ масъуллар Уста Умар Жўрақулов кўчасида олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Б.Облақулов мазкур кўчани замонавий қиёфага келтириш ва бунинг учун масъуллар виждонан иш жараёнини ташкил этиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, кўча бўйлаб жойлашган турар ва нотурар биноларнинг ташқи кўриниши қандай бўлиш кераклиги бўйича қўшимча маълумот берилди. Шундан сўнг амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

_______
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr