Samarqand TVR | MTRK
4.61K subscribers
106K photos
53.2K videos
540 files
67K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Самарқанд вилояти прокурори Фарҳод Зуфаровнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Самарқанд вилояти прокурорининг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Ургут тумани “Санчиқул” МФЙда сайёр қабули ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда туман ҳокимлиги, тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда бошқа сектор раҳбарлари иштирок этди.

Оммавий сайёр қабулда жами 214 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан 56 масалани ўз ичига олган 146 та мурожаатлар келиб тушди.

Шулардан 44 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. 24 тасига тушунтириш берилди. Қолган барча мурожаатларни белгиланган муддат ичида ўрганиб чиқиб, якуни бўйича мурожаат муаллифига асослантирилган жавоб хатлари юборилиши кўрсатиб ўтилди.

Қабул сўнгида 5 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан (ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, қўлтиқ таёқлар) топширилди.

_________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​🗓 Об-ҳаво: Бугун Самарқандда қандай ҳарорат кутилмоқда?

🌤 Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 15-20 даража иссиқ бўлади.
Самарқандда аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга камайган

_________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
🔵 2020 йил 23 сентябрь Ўзбекистон тарихида тарихий санага айланган кун!

Батафсил:
bulungur.uz

✍🏻 Ғайратжон ШАМАНОВ,
Булунғур тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.

_________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электр энергияси учун ҳақ тўлаш масалалари муҳокама этилди

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/mVJ98NNU0rI

Facebook: fb.com/turdimov/videos/374867380346427/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
​​ҚИДИРУВДАГИ ШАХС ЭНДИ ҚАМОҚДА
Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Рустам Ҳамроевдан ундирувчи Азиза Нуралиеванинг фойдасига икки нафар фарзандини моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.
Қарздор Р.Ҳамроевнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров хатлари юборилган бўлиб, унга кўра қарздор номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Р.Ҳамроев бир неча марта огоҳлантиришларга қарамасдан 2019 йилнинг март ойидан буён тўламай келаётганлиги аниқланди. Бунинг натижасида унинг алимент қарздорлиги ҳисоб-китоб қилинганда бугунги кун ҳолатига 15 млн. 106 минг сўмни ташкил этган.
Қарздор алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган. Унга нисбатан давлат ижрочисининг қарори билан қидирув эълон қилинган ва қарор ижро этиш учун тўпланган ҳужжатлар билан биргаликда Пайариқ туман ички ишлар бўлими юборилган.
Олиб борилган қидирув натижасида қарздор Р.Ҳамроев топиб келтирилган ва қарздордан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47(4)-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини кўришлик учун Пайариқ туман маъмурий судига юборилган.
Пайариқ туман маъмурий судининг қарори билан қарздор Р.Ҳамроев 15 сутка қамоқ жазосига тортилди.
Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими.
🔺2020 йил 25 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 181 (+215) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 163 нафари
Тошкент шаҳрида, 16 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафардан Қашқадарё ва Андижон вилоятларида, 8 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 50 441 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 292 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Андижон вилоятидаги "Khantex group" пахта-тўқимачилик кластери

Обновляющийся Узбекистан: хлопково-текстильный кластер "Khantex group" в Андижанской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Каттақўрғон шаҳрида ўтказилади!

_________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
#Муносабат. Телеграм каналимиз орқали "Мобил мухбир хабар беради" рукни остида Самарқанд туманидаги "Мароқанд" деҳқон бозорида карантин қоидаларига амал қилинмаётганлиги, сотувчилар маҳсулотларини ерга ёзиб сотишмоқда тарзида хабар берилган эди. Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан бозор атрофида рейд ўтказилиб, сотувчилар ўртасида маҳсулотларни ерга қўйиб сотмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Бозорга кириш йўли тозаланди.
Forwarded from Samarqand mahallalari
#ҳозир

ЮНФПА, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси томонидан ташкил этилган вилоятдаги масъул раҳбарлар иштирокида “Гендер зўравонликка жавобан идоралараро муносабат билдиришнинг миллий стандарт операцион иш тартибларининг тақдимоти”мавзусида ZOOM платформаси орқали онлайн идоралараро давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Унда Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят статистика бошқармаси, вилоят телерадиокампанияси, Раҳмдиллик маркази, Қизил ярим ой жамияти Самарқанд вилояти филиали, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциацияси Самарқанд вилоят бўлими, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реаблитатция қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинголдини олиш Республика марказининг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари иштироок этмоқда
Каналимизни кузатиб боринг тафсилотлар билан таништирамиз

Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг
🌎👇👇👇
@samarqandmahallavaoi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд туманидаги 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ўзбек тадбиркор аёли стартапдан экспортгача” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

Унда 40 нафар хотин-қизларга 20 дан ортиқ тадбиркорлик йўналиши бўйича сертификатлар топширилди.

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Obod maskandagi obod ko'ngillar!

Vatan ichra vataniga ega bo'lgan samarqandlik yoshlar bugungi qulay sharoitdan mamnun!

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди
Ўзбекистон делегацияси вакиллари Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, ишбилармон доира вакиллари ва ва йирик иш берувчи компания раҳбарлари билан учрашди.
Иштирокчиларга Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган тизимли ишлари, бу борадаги Давлат раҳбарининг сиёсати тўғрисида маълумот берилди. Иш берувчиларга ишчи кучини жалб қилишни ташкил этиш бўйича Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш таклифи билдирилди.
Шундан сўнг Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида мирация масаласида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишув имзоланди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Бошқирдистон миграция марказида ҳам бўлиб, у ердаги шароитлар ва хизматлар билан яқиндан танишди. Ўзаро мулоқотда ушбу миграция марказида Республикамиз ташқи миграция агентлигининг ваколатхонасини ташкил қилишга келишиб олинди.
Teletype
“Тартибга солиш гильотинаси”: қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш керак?
Адлия вазирлиги таклифи асосида 2,5 мингга яқин эскирган, бюрократик ғов яратаётган қонун ҳужжатлари
Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди

Бугун туман ҳокими Д.Мусиновнинг фуқаролар учун навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда фуқаролар томонидан ўндан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 4 та мурожаат жойида ўзининг ижобий ечимини топди. Жумладан, қабул давомида "Гулзор" маҳалласида яшовчи З.Элмуродова фарзандини даволатиш учун моддий ёдам сўраб қилган мурожаати туман ҳокими томонидан қаноатлантирилди. Вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли тартибда ўрганиб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr