Samarqand TVR | MTRK
4.61K subscribers
106K photos
53.3K videos
542 files
67.1K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий поликлиникаларда қандай ҳолатларда пуллик тиббий хизмат кўрсатилишини биласизми?
_______
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл интизомни ёқтиради

Ургут туманида содир бўлган ЙТҲ кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди

Ҳайдовчи велосипедда ҳаракатланиб бораётган синфдошини ўриб юборган.

_______
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Бугун соат 20:00 да Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида вилоят Бандлик бош бошқармаси ва Пенсия жамғармаси вилоят бошқармалари бошлиқлари иштирокида мулоқот ўтказилади.
Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларни (66)233-96-01, 233-96-07, 233-96-08, 233-96-09 рақамли телефонларга қўнғироқ қилиш орқали билдиришингиз мумкин.

______________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишлари депутатлар эътиборида

Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврида амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг 2020 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ Самарқанд вилоятида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, шунингдик, сағлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш белгиланган
Шу муносабат билан бугун Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутатлари туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган чора-
тадбирлар билан танишдилар.
Ўрганиш жараёнида депутатлар туғруқ мажмуасида хомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, уларнинг саломатлигини реаблитатция қилиш ҳамда бирламчи тиббий ёрдам тизимида оналар ва болалар саломатлигини мухофаза қилиш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлик ва муассасалар “тадбиркорга хизмат қилувчи” ташкилотга айланиши зарурлиги таъкидланди. Тадбиркорликни бошлашга халақит бераётган муаммоларни ҳал этиш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича топшириқлар берилди. Янги корхоналар ташкил этиш, мавжудларини йириклашишга рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах.
Подчеркнуто, что министерства и ведомства должны превратиться в организации, "служащие предпринимателям". Даны поручения по устранению проблем, препятствующих организации предпринимательства, особенно бизнес-инициативам молодежи и женщин. Обсуждены меры касательно создания новых предприятий и стимулирования укрупнения бизнеса.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​O‘zbek tili jahon minbarida

Bundan 31 yil oldin ona tilimiz davlat tili maqomiga ega bo‘lgan bo‘lsa, kuni kecha davlatimiz rahbarining BMT Bosh Assambleyasining 75-sessiyasida, 192 ta davlat rahbarlarining qarshisida so‘zlagan nutqi o‘zbek tilida ekanligi davlatimiz, millatimiz, xalqimiz ruhiyatiga qaytadan milliy g‘urur tuyg‘usini bag‘ishladi. Dunyodagi iqtisodiy, ijtimoiy-siyosiy muammolarga o‘zbekona ruhda yondoshuvlar esa o‘ziga xos tarixiy hodisa bo‘ldi. Bu hodisadan qalbimiz o‘zgacha bir faxr tuyg‘usini tuydi.
Ayniqsa, Prezidentimizning dunyo minbaridan turib ona tilimizda ma’ruza qilishi, bugun xalqimizning e’tiborini yana bir bor o‘zbek tiliga hurmat masalasi haqida o‘ylab ko’rishga majbur etibgina qolmay, barchamizning mas’uliyatimizni yanada oshirdi.

Dilfuza Navbatova, Pastdarg'om tuman hokimi maslahatchisi.
Ветеринария бўлимига янги жиҳозлар совға қилинди

Барчамизга маълумки, бугунги кунда барча соҳалар каби ветеринария соҳасида ҳам жуда катта ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, бугунги кунда Пайариқ туманида ҳам ветеринария соҳаси жадал суратларда ривожланиб боряпти. Соҳасининг иш фаолияти, чорва моллари ўртасида учрайдиган турли хил юқумли ва юкумсиз касалликларни олдини олиш, аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда ветеринария врачлари туман раҳбарлари томонидан муносиб тақдирланди. Жумладан, туман ҳокими Д.Мусинов ташаббуси билан бўлимга 6 дона музлатгич, 2 дона микраскоп, 2 дона нитрат тестер, 1000 дона синов ускунаси, 2 дона термосумка, ҳар-хил турдаги мебеллар ва ветеринария жиҳозлари совға қилинди.

_____________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​Бошқирдистон Республикасининг ўзбек диаспораси билан миграция масалаларида ҳамкорлик келишуви имзоланди

Аввал хабар қилганимиздек Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашиш, уларнинг яшаш шароитлари ва муаммоларини ўрганиш, ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, бу борада Россиядаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган келишувларни имзолаш мақсадида Россияда бўлиб турибди.
Сафар давомида Ўзбекистон делегацияси Россияда меҳнат қилаётган Ватандошларимиз билан учрашиб, уларнинг иш ва яшаш шароитлари билан яқиндан танишмоқда. Миграция масаласида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Саратов вилоятининг ҳукумат раҳбари, тегишли вазирлар, ишбилармон доира вакиллари, йирик иш берувчи компания раҳбарлари ва Россиядаги ўзбек диаспоралари билан учрашувлар ташкил этилиб, миграция масаласида ҳамкорлик келишувлари имзоланмоқда.
Бу галги учрашув Бошқирдистон Республикасининг ўзбек диаспораси раҳбари Сардор Давлетов билан бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган тизимли ишлари, бу борадаги Давлат раҳбарининг сиёсати тўғрисида маълумот берилди. Учрашув якунида эса Бошкирдистон Республикасининг ўзбек диаспораси билан миграция масалаларида ҳамкорлик келишуви имзоланди.
🎗 Ҳимояга муҳтож фуқароларнинг муаммолари тингланди

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбат ўтказилди.

Суҳбат давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи 28 нафар фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Тадбир доирасида уларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш масаласига эътибор қаратилди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган барча таклиф ва муаммолар шаҳар ҳокимлиги ва тегишли масъуллар томонидан назоратга олинди.

Рустам СУЛТОНОВ.

____________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​Uz IMEI тизимидан рўйхатдан мобил қурилмалар тўғрисида нималарни биласиз?

Сўнги вақтларда мобил қурилмаларни Uz IMEI тизимидан рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар ижтимоий тармоқларда долзарб мавзуга айланди.
Гап шундаки, хориждан келган кўплаб фуқаролар ўзлари билан олиб келган мобил телефонларини рўйхатдан ўтказишмоқчи бўлганида, уларнинг номига аллақачон бошқа мобил қурилмалар Uz IMEI тизимидан рўйхатдан ўтганлиги кўплаб норозиликларга сабаб бўлаётган эди.
Ушбу муаммоли масала юзасидан бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар қаторида Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш борасида олиб борилган тадбирлар натижасида рўйхатдан ўтмаган мобил қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ҳаракатланган фуқароларнинг номларига ноқонуний йўллар билан рўйхатга қўйиш, шахсларга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиб, сақлаб, улардан ғаразли ниятларда фойдаланиб келаётган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси фуқароси О.А. шериклари М.Б. ва Т.Р.лар билан тузган ўзаро жиноий режага кўра қўшни давлатларга ўтишиб, у ерда Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспорт маълумотларини телефон ёрдамида расмга тушириб, “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали юбориб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган мобил қурилмаларни Uz IMEI тизими орқали ушбу фуқаролар номига рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиб келишган.
Биргина фуқаро Б.М.нинг уяли алоқа воситаси кўздан кечирилганида, телефон хотирасида Ўзбекистон фуқароларининг 200 га яқин паспорт расмлари борлиги, у ушбу паспорт маълумотларни йиғиб, жиноий шериги О.А.га етказиб берганлиги учун ҳар бир паспортга 5 АҚШ доллардан ҳақ олганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1412-моддасининг 2-қисми “а” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.
Мобил қурилмалар импорти 2019 йилнинг 1 январь – 15 сентябрь даврида 58 810 тани (4,6 млн. долл.) ташкил этган бўлса, жорий йилнинг шу даврида 451 039 тани (29,8 млн. долл.) ташкил этди.
Давлат бюджетига 2019 йилнинг ушбу даврида 8,7 млрд, сўм, жорий йилда эса 72,6 млрд. сўм ундирилди, яъни ўтган йилган нисбатан 63,9 млрд. сўмга кўп.
Бир сўз билан айтганда, мазкур тизим тўлиқ амалиётга жорий этилгандан сўнг 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 15 сентябрга қадар 911 882 та (47,3 млн. долл.) мобил қурилмалар импорт қилинган бўлиб, давлат бюджетига 100,1 млрд. сўм ундирилган.
Жорий йилда жами 4,9 млрд. (2019 й. 6,2 млрд.) сўмлик 7 484 та (2019 й. 7691 та) уяли алоқа воситаларининг ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари аниқланди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан пахта мавсуми давомида теримчилар ҳамда пахта ташувчи техникаларнинг ҳаракат хавфсизлиги таъминланмоқда

____________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
🔵 2020 йил 23 сентябрь Ўзбекистон тарихида тарихий санага айланган кун!

Батафсил:
bulungur.uz

✍🏻 Ғайратжон ШАМАНОВ,
Булунғур тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр янгиликлари" информацион дастури. 24.09.2020 йил.
__________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr