Samarqand TVR | MTRK
4.59K subscribers
106K photos
53.4K videos
543 files
67.1K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Пайариқда асфальт кўчалар яна биттага кўпайди

Бугунги кунда Пайариқ туманида бунёдкорлик, йўлларга тош-шағал ва асфальтлаш ишлари кенг миқёсда амалга оширилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Мана шундай ислоҳотлар "Жувозхона" маҳалласи Жувозхона қишлоғида туман ҳокими Д.Мусинов ва Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи О.Абдуллаев назорати остида давом эттирилмоқда. Қишлоқнинг тупроқ йўлларига бугунги кунда асфальт ётқизиш ишлари юкунига етказиляпти. Бундан ташқари ушбу кўчаларни чароғон қилиб турувчи тунги ёритгич чироқлари ҳам ўрнатилди.
Қишлоқ аҳли хайрли ишларга бош бўлган барча мутасадди раҳбарларга Аллоҳдан куч-қувват ва фаолиятларига муваффақиятлар тилаб дуога қўл очишди.

Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

__________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Агар телефонингиз UZIMEI рўйхатидан ўтмаган ҳамда ўчиб қолган бўлса сим карта қўйиб "перезагрузка" қилинг, иккита сим картали телефонларга иккита сим карта қўйинг, шунда телефонингиз автоматик тарзда регистрациядан ўтади. Бугун сўнгги имконият экан.

Хорошая новость!!!
Блокированные телефоны через IMEI UZ ОТКРЫЛИСЬ ! Просто вставьте сим карту и пользуйтесь !!! Регистрация действует до 23:59

_________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Аввал хабар берганимиздек, Иштихон туманида электр ва газдан қарздорликни бартараф этиш бўйича туман ҳокими раҳбарлигида йиғилишлар бўлиб ўтганди. Бугун туман ҳокими ва бошқа сектор раҳбарлари электр ва газдан қарзи бўлган тадбиркорлар ва фуқаролар билан жойларга чиқиб, суҳбатлашди. Суҳбатлар давомида бир қанча тадбиркор ва фуқаролар ўз қарзларини ўша вақтнинг ўзида тўлашди. Тўлашни истамаганлар эса электр ва газ тармоғидан вақтинча узиб қўйилди. “Қарзингизни тўлаган заҳотингиз сиз яна газ ва электр тармоғига уланасиз. Бунга кафолат бераман” деди туман ҳокими. Шунингдек, суҳбатлар давомида бир нечта фуқароларнинг ҳисоблагичлари “ақлли ҳисоблагич”ларга алмаштирилди.

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиий газ истеъмоли бўйича қарздорлик ўсишининг сабаби нима - йўқотишми ёки ўғрилик?

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/TkffI-DW5Z4

Facebook: fb.com/turdimov/videos/890796044660073/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Кун мавзуси" ________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​БУГУН ЮРТИМИЗДА 608 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 23 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 447 (+172) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 124 нафари Тошкент вилоятида, 48 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 337 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Наманган вилоятида 98 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 49 832 (+608) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 171 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
​​БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 590 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 23 сентябрь куни мамлакатимизда 590 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 444 нафарга етди.

❗️Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида 608 нафар бемор тузалди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 53 447 нафар бемордан 49 832 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 171 нафар бемордан 632 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.
​​🗓 Бугун Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

🌤 Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 15-20 даража иссиқ бўлади.
​​Мавлонодан олтин ўгитлар

- Умид – ишонч йўлининг бошидир.
🍂
- Кўз ёши шундай нарсаки, ювиб ёқади – ёқиб ювади. Аритади ва эритади; поклайди ва яширади. Шундай экан, ишқинг қанча бўлса, шунча йиғла, эй кўнгил!..
🍂
- Роббим! Сен ишқнинг Қибласисан. Қалби Сенга юзланмаганнинг ишқи қабул бўлурми?!
🍂
- Ҳеч бир хаёлга сиғдира олмаган Ягона Ҳақиқатимсан..! Шунинг учун севдим! Ундан аввали ҳам йўқ, кейини ҳам.
🍂
- Қилган яхшилигингни эслама, кўрган ёмонлигингни эса ўша ернинг ўзида унут, эсдан чиқар!

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси
🗞 «Зарафшон» газетасининг 2020 йил 24 сентябрь кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Бугунги сонда:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи;
- 2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карта жорий этилади;
- Фарҳод шаҳарчаси қишга тайёрми?
- Камбағалликни қисқартириш қай даражада уддаланмоқда?
- Гавҳаршодбегимнинг ўз муҳри бўлган

Газетадаги мақолаларни zarnews.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам ўқиш, видеолавҳаларни томоша қилиш мумкин.
Пайариқлик ёшлар томчилатиб суғориш йўли билан қовун етиштирди

Аввал хабар берганимиздек "Шўртепа" маҳалласининг Наволи қишлоғида 600 гектар лалми майдонга узумзорлар ташкил қилинган эди. Ушбу узумзорлар орасига турли хил полиз маҳсулотлари ҳам экилган бўлиб, бугунги кунда ўз боғига эга бўлган ёшлар ўзгача ғурур билан йиғим-терим ишларига киришган.

Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr