Samarqand TVR | MTRK
4.58K subscribers
106K photos
53.4K videos
543 files
67.2K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Ўрганишлар давом этмоқда

Мамлакатимизда миллий тилимизнинг ривожи ва равнақи, давлат тили сифатида барча жабҳаларда мустаҳкам ўрин эгаллашига катта эътибор қаратилмоқда.

Бугун, Ургут “Савдо комплекси” ҳудудидаги савдо шохобчалари, дўконлар, реклама баннерлари, эълонлар ва пешлавҳадаги ёзувларнинг ҳолати ва Давлат тили тўғрисидаги қонун ва ҳужжатларига қанчалик мослиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида Ургут “Савдо комплекси” ҳудудида турли хилдаги савдо сотиқ билан шуғулланувчи тадбиркорлар, сотувчилар билан учрашиб, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ва юқорида келтирилган Фармон ва Қарорларнинг мазмун моҳияти ва бугунги кун талабларидан келиб чиқиб фаолият олиб бориш лозимлиги тушунтирилди.


________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН 425 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 23 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 275 (+224) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 164 нафари
Тошкент шаҳрида, 56 нафари Наманган вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар
Тошкент шаҳрида 193 нафар, Наманган вилоятида 98 нафар, Тошкент вилоятида 85 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 49 649 (+425) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 182 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
# Муносабат . Самарқанд шаҳридаги Гагарин кўчасида сув қувури ёрилган эди. Ушбу ҳолат бартараф этилди, аммо асфальт қопламаси сифатли таъмирланмаган эди.
"Самарқанд сув таъминот" МЧЖ Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ушбу муаммо бартараф этилди.

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан аҳоли ўртасида "Йўлларда энг кўп қоидани ким бузади?" мавзусида сўров ўтказилди

Пиёдалар билан ҳаракат хавфсизлигига риоя қилишлари юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Ағронда янги мактаб филиали очилди

Бугун Нуробод тумани Навбаҳор маҳалласи Ағрон қишлоғида туман Халқ таълими бўлимига қарашли 54 умумий ўрта таълим мактабининг замонавий янги мактаб филиали очилиб, фойдаланишга топширилди.
Ушбу мактаб филиали туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига бунёд этилди.


________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги “Давлат тили ҳақида”ги ҳамда 1998 йил 25 декабрдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5850-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Самарқанд вилоят прокуратураси, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ИИОФМБ, шаҳар ДСИ, “Тасвирий ойина” ИУ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд шаҳар Гулобод кўчасида тил қоидаларига зид равишда ўрнатилган 60 дан ортиқ реклама воситалари олиб ташланди. Мамлакатимизда миллий тилимизнинг ривожи ва равнақи, давлат тили сифатида барча жабҳаларда мустаҳкам ўрин эгаллашига катта эътибор қаратилмоқда. Бу каби ишлар мунтазам амалга оширилмоқда.

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr