Samarqand TVR | MTRK
4.58K subscribers
106K photos
53.4K videos
544 files
67.2K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
💧 Муносабат: Ичимлик сувини бемақсад оқишини олди олиняпти

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрининг Чуқур йўл кўчасида ичимлик суви йўлнинг ўртасида бемақсад оқиб ётгани ҳақида хабарлар тарқалди (https://t.iss.one/SamTvr/16416).
Мазкур ҳолат бўйича шуни маълум қиламзки, сув нима мақсадда оқиб ётгани тезда мутасаддилар томонидан ўрганилди ва назоратга олиниб, уни бартараф этиш ишлари олиб бориляпти. Бу ҳақда яна қўшимча хабар берамиз...
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Анонс вақти. Ҳурматли телетомошабинлар!
Сиз пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйиш мумкин эмаслигини биласизми? Бу борада қонунчиликка киритилган ўзгаришлардан хабардормисиз?
Агар ана шу ҳақда батафсил билмоқчи бўлсангиз, марҳамат бугун кеч соат 20.00 да Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Кун мавзуси” кўрсатувини томоша қилинг. Унда Сиз Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва мутахассисларга мурожаат қилиб, ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб оласиз.
Мурожаат учун телефонлар:(66) 233-96-01, 233-96-07, 233-96-08, 233-96-09.
​​Хабарингиз бор, 18 июнь куни Давлатимиз раҳбарининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон билан Мажбурий ижро бюроси фаолиятидаги газ ва электр учун тўловларни қабул қилиш вазифа ва функциялари Энергетика вазирлиги зиммасига ўтиши белгиланган.
Иқтисодиётимиз равнақи учун муҳим тармоқ бўлган энергия ресурслари соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, йиллар давомида тўпланиб келган тизимли муаммолар ва ҳисоб-китобишлари ўз ечимини топиш мақсадида Самарқанд вилояти хокими Эркинжон Турдимов ташаббуси билан ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ушбу ишчи гуруҳда Самарқанд вилоят хокимлиги ва Самарқандшаҳар электр таъминоти корхонаси ҳамкорлигида РЕЙД ўтказилмоқда. РЕЙД давомида қўйидаги улгуржи истеъмолчилари электр энергиясидан ойлар давомида Самарқанд шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан огоҳлантирилишига қарамай айримлари ўз бошимчалик билан фойдаланиб келишган. Бунга биргина мисол, Самарқанд вилояти “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонасининг бугунги кунда 111 миллион сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. “Азиз” СП ООО нинг 24 миллион 347 минг сўм, “Весна дача” –Миробидов С да 241 миллион сўм, “Олтин куз” да 108 миллион сўм қарздорлик эканликлари аниқланди.
МЧЖ “Иншоат қурилиш” да 91 миллион сўм, ООО “Курунпласт” да 165 миллион сўм, “Балиқчилик Аблақулов Қодир”да 33 миллион сўм қарздорлиги аниқлангач тармоқдан ажратилди. Ушбу қарздорлар ўша куниёқ тўлов қилишиб қарзларини тўлашди.
Ўрганишлар давом этмоқда

Мамлакатимизда миллий тилимизнинг ривожи ва равнақи, давлат тили сифатида барча жабҳаларда мустаҳкам ўрин эгаллашига катта эътибор қаратилмоқда.

Бугун, Ургут “Савдо комплекси” ҳудудидаги савдо шохобчалари, дўконлар, реклама баннерлари, эълонлар ва пешлавҳадаги ёзувларнинг ҳолати ва Давлат тили тўғрисидаги қонун ва ҳужжатларига қанчалик мослиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида Ургут “Савдо комплекси” ҳудудида турли хилдаги савдо сотиқ билан шуғулланувчи тадбиркорлар, сотувчилар билан учрашиб, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ва юқорида келтирилган Фармон ва Қарорларнинг мазмун моҳияти ва бугунги кун талабларидан келиб чиқиб фаолият олиб бориш лозимлиги тушунтирилди.


________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН 425 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 23 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 275 (+224) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 164 нафари
Тошкент шаҳрида, 56 нафари Наманган вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар
Тошкент шаҳрида 193 нафар, Наманган вилоятида 98 нафар, Тошкент вилоятида 85 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 49 649 (+425) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 182 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
# Муносабат . Самарқанд шаҳридаги Гагарин кўчасида сув қувури ёрилган эди. Ушбу ҳолат бартараф этилди, аммо асфальт қопламаси сифатли таъмирланмаган эди.
"Самарқанд сув таъминот" МЧЖ Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ушбу муаммо бартараф этилди.

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан аҳоли ўртасида "Йўлларда энг кўп қоидани ким бузади?" мавзусида сўров ўтказилди

Пиёдалар билан ҳаракат хавфсизлигига риоя қилишлари юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Ағронда янги мактаб филиали очилди

Бугун Нуробод тумани Навбаҳор маҳалласи Ағрон қишлоғида туман Халқ таълими бўлимига қарашли 54 умумий ўрта таълим мактабининг замонавий янги мактаб филиали очилиб, фойдаланишга топширилди.
Ушбу мактаб филиали туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига бунёд этилди.


________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr