SAFAR
16.1K subscribers
4.58K photos
1.4K videos
19 files
4.58K links
Жамиятдаги долзарб ижтимоий воқеаларга муносабат, илм-фан янгиликлари ва шахсий кузатишлар.
P.S. Каналнинг Нозим Сафарига алоқаси йўқ.

ҳамкорлик учун: @safar_reklama_bot

админ: @safarblog_bot
Download Telegram
January 21
Абадий ёшлик элексирини яратиш йўлида яна бир қадам

Хитой фан академиясида ўтказилган тадқиқотда miR-302b номли микромолекула ёрдамида даволанган сичқонларнинг тўкилган юнги қайта ўсиб, мия саломатлиги сақланиб қолгани аниқланди.

Аввалроқ у иммунитетда иштирок этиб, саратон ҳужайраларини йўқ қилиши аниқланган эди.

Олимлар РНК молекуласи қаришнинг айрим белгиларини бартараф қилиб, сичқонларга узоқроқ яшаш, жисмоний ҳамда ақлий қобилиятларни сақлаб қолишга ёрдам беради, деб тахмин қилмоқда.

Кейинги босқич бу молекуланинг инсон танасига таъсирини ўрганишдан иборат.

@safarblog
January 22
January 22
Оҳайолик миллениал яшаш учун ғорга кўчиб кетди. Натижада у йилига $350 000 пул ишлаб топмоқда ва ички хотиржамлик нималигини амалда ҳис қиляпти.

34 ёшли Брайант Жинжерич 5/2 иш жадвалидан чарчаб, пул йиғди ва ҳудудида ғор бўлган ер участкасини сотиб олди. Ишбилармон эркак бу ғордан дам олиш базасини яратди ва 5 йил ичида уни шундай тюнинг қилдики, ҳозирда унинг “кошонаси” ойига 395 миллион сўмга яқин даромад келтирмоқда ва дам олувчилар бу ерда дам олиш учун бир неча ой олдиндан навбатга туришмоқда.

«Менимча, энди ҳеч қачон 9дан 5гача ишлашни хоҳламасам керак. Рости, бундай ишни соғинганим йўқ», — дейди Жинжерич. «Бу ерда қилаётган ҳамма ишимизни яхши кўраман. Кун бўйи стол устида ўтириш ўрнига, ўз қўлим билан нимадир яратиш, чиройли табиат қуршовидаги еримизда ишлаш менга кўпроқ ёқади, бу мени ҳаётий энергия билан тўлдиради».

Қиссадан ҳисса: қалбингизга қулоқ тутинг, у сизга пул келтириши мумкин)

@safarblog
January 23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
January 24
January 24
Z авлоди ўртасида ҳақиқий фуқаролик уруши бошланди, деб ёзади The New York Post. Баъзи бир зумерлар ўзини ҳақиқий чоллардек тутаётган бир пайтда бошқалари уларни зерикарли эканлиги ва «бувилар маданияти»ни тарғиб қилишда айбламоқда.

Кўп зумерлар учун уйда ўтириш ва шовқинли кечки базмларда қатнашмаслик нормага айланди. Улар онгли равишда алкоголь, жинсий ҳаёт ва наркотиклардан воз кечмоқда ва бу ҳақда ТикТокда вирусли видеолар эълон қилмоқда.«Диско танцорлари» ва кўнгилхушликни севувчиларни эса вақти ва пулини бекорга сарфловчи «камчилик» деб аташмоқда.

«Мен шунчалик чарчадимки, ўзимнинг катта, қулай каравотимда қиммат ухлаш кийимида мушуклар қуршовида липиллаб ёнаётган шам ёруғида худди бувилар сингари ухлашни хоҳлайман», — дейди зумерлардан бири.

Бу вақтда бошқа зумерлар ҳар кунни байрамдек ўтказиб, кўнгилхушлик қилишни истайди. Фақат шовқинли концертлар ва бошқа саргузаштларгина эсда қолиши, уйда зерикиб ўтиришга кейин ҳам улгуриш мумкинлигини таъкидловчи миллениаллар ҳам улар томонда. Сизчи, қандай ҳаёт тарзини афзал кўрасиз?

— уйда хотиржамликда дам олиш
👍 — дам олишга пенсияда улгурамиз

@safarblog
January 26
January 27
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
January 27
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
January 28
January 28
January 28
January 29
January 29
January 29
January 31
January 31
January 31
February 1