Sevara Zakirova
374 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
Тўрақўрғонда навбатдаги семинар ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган филиали томонидан сектор котиблари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари учун ташкил этилган ўқув-семинар давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини рейтинг кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби юзасидан батафсил маълумот берилди.

Ёшлар билан янгича бошқарув механизми бўйича ишлаш, уларнинг муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, фуқароларнинг бандлигини таъминлашга доир тизимли ишларни ташкиллаштириш, белгиланган лавозим мажбуриятларини ижросига масъулият билан киришиш ҳамда ёшлар етакчилари ҳамда ҳоким ёрдамчиларининг ilm.argos.uz онлайн малака ошириш платформасидан фойдаланиб, малакаларини ошириб бориш имконияти яратилганлиги эслатиб ўтилди.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

Конституцияга ўзгартириш бўйича таклифларингизни билдириш учун қисқа рақамли 1341 call-марказга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Биласизми

Меҳнат шартномаси қуйидаги сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин:

1) тарафларнинг келишувига кўра. Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин;

2) тарафлардан бирининг ташаббуси билан;

3) муддатнинг тугаши билан;

4) тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра;

5) меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра. Меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасида бу шартнома иш берувчи томонидан корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилганда, шунингдек қонунда йўл қўйиладиган бошқа ҳолларда ҳам назарда тутилиши мумкин.

6) янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан.

Алоқада қолинг
#Бу_муҳим

Олий маълумотлимисиз, давлат хизматига ишга кирмоқчимисиз, аммо ташкилотлардаги вакант лавозимлар ҳақида маълумотингиз йўқми? У ҳолда ушбу тавсия сиз учун!

Эндиликда ташкилотма-ташкилот юриб, вақтингизни сарфламайсиз. Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталига давлат органлари ва ташкилотларидаги барча бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар жойлаштириб борилмоқда. Энг муҳими, ўзингизга маъқул вакант лавозим учун онлайн тартибда ҳужжатларингизни жўнатиш имконияти ҳам яратилган.

Сизга янада қулайлик яратиш мақсадида порталдан рўйхатдан ўтиш йўриқномаси бўйича видеоролик тайёрланди. Имкониятдан фойдаланинг!

vacancy.argos.uz — халқчил давлат хизмати учун!

⭕️ Вакансиялар порталининг расмий канали
https://t.iss.one/vacancy_argos

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чироқчи туманида артезиан қудуққа тушиб кетган 6 ёшли бола ФВВ ходимлари томонидан қутқарилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Лангар” қишлоғида 200 диаметрли сувсиз артезиан қудуққа тушиб кетган 6 ёшли болани олиб чиқиш учун воқеа жойига зудлик билан етиб келган ФВБ қутқарувчилари томонидан олиб борилган махсус қутқариш операцияси натижасида бола қутқариб олинган. Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

#давлат_хизматчиси
#ФВВ
Президент стандартлаштириш ва сертификатлаш соҳасидаги самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва тармоқ раҳбарларига ҳар бир маҳсулот бўйича масалани чуқур ўрганиб, керакли стандартларни жорий қилиш ва лабораторияларни янгилаш вазифаси қўйилди.
Мева-сабзавот етиштирилаётган 200 минг гектар майдонни халқаро талабларга мослаштириш бўйича топшириқ берилди.

Президент провел совещание по вопросам повышения эффективности в сфере стандартизации и сертификации.
Агентству по техническому регулированию и руководителям отраслей поручено тщательно изучить соответствие каждой продукции и по итогам внедрить необходимые стандарты и обновить лаборатории.
Поставлена задача привести в соответствие с международными стандартами 200 тысяч гектаров площадей, на которых выращивается плодоовощная продукция.

#Mirziyoyev #yigilish #standartlashtirish #sertifikatlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Биласизми

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тартиби

Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Ушбу ёки тарафлар келишуви бўйича белгиланган огоҳлантириш муддати давомида ходим берган аризани қайтариб олишга ҳақлидир.

Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин.

Агар огоҳлантириш муддати тугагандан кейин ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ва меҳнат муносабатлари давом этаётган бўлса, ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ариза ўз кучини йўқотади, бундай ҳолда меҳнат шартномасини шу аризага мувофиқ бекор қилишга эса йўл қўйилмайди.

Муддатли меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан муддатидан олдин бекор қилинганда Меҳнат Кодексида назарда тутилган тартибда ходимнинг неустойка тўлаши белгилаб қўйилиши мумкин.

Алоқада қолинг
#Малака_ошириш

⚡️Давлат идоралари раҳбар кадрлари малака оширди

Бухоро, Навоий, Самарқанд
вилоятларидаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбар кадрлари учун бир ҳафталик малака ошириш курси Давлат бошқаруви академияси Самарқанд ҳудудий филиалида ташкил этилди.

👉 Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/361

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Биласизми

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади

Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

1) қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;

2) оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;

3) мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;

4) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки йил мобайнида;

5) мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;

6) уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

7) атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга; ногиронлиги атом объектларидаги фалокатлар муносабати билан бошланганлиги аниқланган ногиронларга; ана шундай фалокатлар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш ишлари қатнашчиларига, шунингдек мазкур зоналардан эвакуация қилинган ёки кўчирилган шахсларга ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга.

Алоқада қолинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юридик фанлари доктори, ТДЮУ профессори Ихтиёр Бековнинг Конституцияга ўзгартириш киритиш эҳтиёжи бўлганлиги юзасидан фикрлари:

〰️〰️〰️〰️
🎤 "Конституциямизнинг шу пайтгача бўлган ривожланиш даврига эътибор берадиган бўлсак, бундан олдин ҳам бир неча маротаба ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Уларни таҳлил қилсак, асосан, давлат ҳокимиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалада ислоҳотлар амалга оширилган.

Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган нормаларни, қўшимчаларни кўрадиган бўлсак, бор-йўғи бир маротаба, яъни 32-моддада жамоатчилик назорати билан боғлиқ бўлган жойга ўзгартириш киритилган.

Демак, шунинг ўзи ҳам кўрсатиб турибдики, бугунги кунда бизда асосий масала инсон ва унинг қадри бўлар экан, биз буни конституциявий жиҳатдан ҳам мустаҳкамлашимиз, ҳам кафолатлашимиз керак!"

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам профессионального обучения населения и совершенствования деятельности моноцентров.

Алоқада қолинг