Sevara Zakirova
373 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Эътироф

Энг намуналилар

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан давлат идоралари ўртасида ўтказилган “Йил танлови – 2019” маросими якунига етди.

Онлайн-овоз бериш ҳамда блогерлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Агентлигимиз “энг намунали давлат идораси” дея эътироф этилди.

Бундай юксак мартабага эришишимизда тизимимизнинг ҳар бир ходими саъй-ҳаракатлари алоҳида эътиборга лойиқ.

Ушбу ғалабамизга ҳисса қўшган ҳар бирингизга миннатдорчилик изҳор этамиз. Бу каби марралар бизни янада кучлироқ меҳнат қилишга, ўз устимизда изланишга ундайди.
#Эътироф

Йил танлови -2020...

Давлат хизматлари агентлиги ''Энг намунали давлат ташкилоти'' номинациясида
1- ўринга муносиб деб топилди.

Эслатма, Давлат хизматлари агентлиги ушбу танловда ўтган йили ҳам 1- ўрин ғолиби бўлган 😊

Бу эътирофга сазовор бўлишда катта ва аҳил жамоамиз ҳар бир аъзосининг ҳиссаси улкан. Айниқса, пандемия даврида тиним билмай халқимизга хизмат қилган Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ идоралари ходимларига миннатдормиз ва бош эгамиз!
#ЭЪТИРОФ

Давлат хизматлари агентлиги - Электрон давлат хизматларини кўрсатишда энг юқори натижага эришган ташкилот номинацияси ғолиби бўлди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

******************************************

#ПРИЗНАНИЕ

Агентство государственных услуг — признано «Организацией, добившейся наивысших результатов в предоставлении электронных государственных услуг»

ПОДРОБНЕЕ

🔗 Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · АГУ на латинице
#Эътироф

ДХА: Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларига Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам муносиб кўрилди.

Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармони имзоланди.

Ўзбекистонимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун илк бор Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ҳам мукофотланди.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси халқимизга хизмат қилишдан мамнун ва келгусида соҳани янада такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш жараёнини соддалаштириш, бюрократиянинг олдини олиш йўлидаги ҳаракатларини давом эттиради.

P.S. Қаттиқ карантин даврида ҳам, одамлар уйда қолди, лекин уларнинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжи йўқолмади. Халқимизга хизмат кўрсатиб, уларнинг мушкулини енгил қилган, ўз ҳаёти ва соғлигини хавфга қўйиб, одамларга хизмат кўрсатган соҳа ходимлари меҳнати муносиб тақдирлангани ДХА жамосини янада руҳлантирди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ЭЪТИРОФ

Мукофот муборак, азиз ҳамкасблар!

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги тегишли Фармони асосида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, халқимиз фаравонлигини таъминлаш, ёшларни соғлом ва баркамол авлод қилиб тарбиялашдаги алоҳида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.

Мукофотланганлар орасида Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимларининг ҳам борлиги Агентлик бутун жамоасини беҳад қувонтирди.

Мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган ҳамкасбларимизнинг фидойилиги мукофотланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган ушбу юксак эътироф — “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланган ҳамкасбларимизни самимий табриклаймиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Эътироф

🎉🎉🎉

Йил танлови энг намунали давлат ташкилоти №1 Давлат хизматлари агентлиги.

Холис эътироф учун жамоатчилик вакиллари, журналистлар ва блогерларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

P. S. Халқимизга чин дилдан хизмат кўрсатиш меваси бу

3-марта энг намунали давлат ташкилоти бўлдик, шукр😊
#ЭЪТИРОФ

ДХА ташаббуси билан, 21 февраль кунидан пойтахтимиздаги Давлат хизматлари марказларида ҳамда 28 февраль кунидан вилоятлардаги Давлат хизматлари марказларида эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришда "сўнгги мижозгача" иш режими жорий этилган.

Ходимларимиз тунги вақтгача халқимизга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Қулайликдан халқимиз миннатдор.

Биз эса, эътирофдан мамнунмиз. 💚💚💚

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·