#Муаммо_нимада
Кечиккан "суюнчи" пули
Хоразм вилояти Шовот тумани, "Хитой" маҳалласида яшовчи фуқаро Х.С. 2020 йилнинг ноябрь ойида туғилган фарзанди учун тўланмаётган "суюнчи" пулини олишда амалий ёрдам беришини сўраб қилган мурожаати Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, боланинг отаси тўғрисидаги ФҲДЁ ягона электрон архивига маълумотлар Шовот туман ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан нотўғри киритилганлиги натижасида фуқарога “суючи" пули тўланмаётганлиги аниқланди.
Тизимдаги хатоликлар жойида тўғриланиб, “суюнчи" пули фуқаронинг яшаш жойига бориб "сайёр" тарзда топширилди.
Хизмат вазифасини бажаришда масъулиятсизликка йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.
Ҳурматли фуқаролар!
Хизмат кўрсатишда сансалорликларга дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 телефони орқали бизга хабар беринг.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

Forwarded from Davxizmat_Ps
#Муаммо_нимада
ЖАРАЁННИ КИМ СУСТЛАШТИРМОҚДА?
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ,
✅ ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар;
✅ одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар;
✅ 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилиши белгиланган.
❗️Бироқ, давлат хизматини кўрсатишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ахборот тизимларида юзага келаётган маълумотлар, хусусан архив маълумотларининг рақамлаштирилмаганлиги ва жорий маълумотларнинг ахборот тизимига ўз вақтида киритилмаётганлиги натижасида айрим муаммолар юзага келмоқда. Яъни,
🔸фуқарони ногирон деб топилганидан кейин ўз вақтида фуқаро маълумотлари тизимга киритилмаслиги;
🔸тизимга фуқаро ҳақидаги маълумотларнинг хатоликлар билан киритилаётганлиги, яъни тизимга паспорт маълумотлари ёки ЖШ ШИР хато киритилганлиги, ёки бўлмаса умуман киритилмаганлиги;
🔸100 мингдан ортиқ ногиронлиги мавжуд фуқароларнинг маълумотлари тизимга киритилган бўлсада, аксарият маълумотларга ЖШ ШИР киритилмаганлиги.
Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрилмоқда.

#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз
#Эслатиб_ўтамиз
Ижтимоий тармоқларни мониторинг қилиш жараёнида, айрим фуқароларимизнинг давлат хизматларидан масофадан туриб, онлайн шаклда фойдаланиш имконидан хабардор эмасликлари ҳақидаги изоҳларга дуч келдик.
❗️Шу сабабли, бугунги кунда жойлардаги Давлат хизматлари марказлари, уларнинг олис ҳудудлардаги филиаллари орқали кўрсатиладиган хизматларнинг аксариятидан уй ёки иш жойингиздан чиқмасдан, электрон шаклда фойдаланиш имконингиз бор эканлигини эслатиб ўтишни лозим деб топдик.
Қуйида фуқароларимиз томонидан талаб юқори бўлган давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланишни ўргатувчи видеоқўлланмаларни тақдим этамиз.
✅Электрон рақамли имзони олиш тартиби;
✅Электрон хизматлардан фойдаланиш учун id.gov тизимидан рўйхатдан ўтиш тартиби
✅Болани боғчага жойлаштириш хизматидан фойдаланиш тартиби
❗️Эслатиб ўтамиз, давлат хизматларидан масофадан туриб, электрон шаклда фойдаланилганда хизмат учун назарда тутилган тўловнинг 10% миқдорида чегирма мавжуд.