Sevara Zakirova
373 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқувчилар Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди

🏢Давлат хизматлари агентлиги ва Халқ таълими вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандум ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ туманидаги 23-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари Давлат хизматлари марказига экскурсия уюштирди. Экскурсия давомида ёшлар Давлат хизматлари маркази иш фаолияти билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзида мутахассислар томонидан мактаб битирувчилари учун давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш кўникмаларини ошириш бўйича кўргазмали дарслар ташкил этилди.

👨‍💻👩‍💻 Бундан ташқари тадбир давомида my.gov.uz сайти орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш ҳамда e-imzo.uz сайтидан электрон рақамли имзо олиш тартиблари тўғрисида батафсил тушунча берилди.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Муносабат

Айрим ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ органларида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар юзасидан хабар тарқалди.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан ушбу масала ўрганилаётгани ва натижаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилиши билдирилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Davxizmat_Ps
#Муносабат

Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда Ҳалқ таълими вазирлиги томонидан kundalik.com электрон тизими яратилиб, тизим "ФҲДЁ ягона электрон архиви" базасида мавжуд маълумотлар билан солиштириш ишлари олиб борилмоқда. Бунда Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ҳар бир туман (шаҳар)лардаги мактаблардан масъул ходимлар бириктирилиб, электрон базада юзага келаётган техник хатоликларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида телеграм мессенжерида махсус гуруҳ ёрдамида мактаб ўқувчисининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида хатоликлар юзага келган тақдирда, муаммони жойида ҳал этилмоқда.

Бугунги кунда келиб тушаётган мурожаатлар бўйича бирламчи далолатнома ёзувларида хатоликлар мавжуд эмаслиги ҳамда техник хатоликлар 2004-2009 йиллардаги туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларини базага киритилишда кузатилмоқда.

Маълумот учун: Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига, “Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига кўра ФҲДЁ ходимлари томонидан такрорий туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилишида БҲМнинг 15 фоизи миқдорида герб йиғими, 15 фоиз давлат божи ундирилиши белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, хабарда эълон қилинган ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот (ФИШ, туғилган йили ва жойи) тақдим этилган тақдирда, Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ҳолат қўшимча ўрганилиши маълум қилинади.

Ҳурматли фуқаролар!

Агар Сиз ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига, Адлия вазирлигининг @antikorbot Telegram-каналига хабар беришингизни сўраймиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд
#Ҳамкорлик_меморандуми
#Қарши_тажрибаси
#Онлайн_хизматлар

Қорақалпоғистон Республикасида электрон давлат хизматларидан фойдаланишни ўргатиш бўйича "маҳорат" дарслари ўтказилмоқда.

Мақсад - электрон хизматлардан фойдаланишни оммалаштириш.

https://www.youtube.com/watch?v=04LmK2ZtzQ0

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Фахрийлар_эъзозда

ХОТИРА – АБАДИЙ, ҚАДР – МУҚАДДАС!

Бугун юртимиз бўйлаб, нуроний ва фахрийлар ҳолидан хабар олиш, уларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш мақсадида маҳаллалару, жамоаларда, қишлоқлару овулларда турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қўнғирот тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам жасорат, матонат ва мардликни ўзида мужассам этган 100 ёшни қаршилаган Хожаметов Қудайберген ота ҳолидан хабар олинди.

Ота ва унинг яқинлари билан бўлган суҳбат давомида Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан керакли давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди. Ходимлар билан биргаликда ташриф буюрган болаларнинг шеър ва мусиқаларидан завқ олган Қудайберген ота қўлларини дуога очиб, аввало юртимиз тинчлиги бардавом бўлишини ҳамда халқимиз ҳамиша саломат бўлишини ният қилдилар.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Дню памяти и почестей

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Уруш фахрийларига давлат хизматлари кўрсатилди
#9may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
⚡️Бу ҳафта Президент иш графиги қандай бўлади?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов айни дақиқаларда ОАВ вакиллари иштирокида брифинг ўтказмоқда.

Дастлаб ўтган ҳафта воқеаларига қўшимча изоҳ ва ахборотлар берилди.

Ҳафта режаси:

Бугун давлат хизматларини кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича махсус тақдимот;

- Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш жараёнлари ҳамда соҳада давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти;

- Ҳудудларни иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор;

- Япония етакчиси ва минтақамиз мамлакатлари раҳбарлари билан Ўзбекистон Президентининг мулоқоти режалаштирилган.

Шунингдек, яқинлашиб келаётган Ҳайит байрамини нишонлаш бўйича Президентга Қарор лойиҳаси бўйича ахборот берилади. Тез орада ОАВ орқали эълон қилинади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Бу_муҳим

⚡️ 13 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май – пайшанба кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йилнинг 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари ҳисобланади.

Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муносабат

Айрим ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ органларида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар бўйича тарқалган хабардаги ҳолат Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилиши билдирилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари соҳани янада ривожлантириш, аҳолига қулайликларни ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Шу йил якунигача давлат хизматлари сонини 200 тага етказиш вазифаси қўйилди. Идоралараро интеграция даражасини ошириш, электрон рақамли имзо тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о результативности реформ в сфере оказания государственных услуг.
Глава государства определил приоритетные задачи по дальнейшему развитию сферы, повышению удобства и доступности услуг для граждан.
Поставлена задача довести к концу года число оказываемых услуг до 200. Указано на необходимость усиления межведомственной интеграции, совершенствования системы электронной цифровой подписи.

#Mirziyoyev #taqdimot #davlatxizmatlari #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔴 #Live

Айни дамда АОКА томонидан ташкил этилган брифингда Давлат хизматлари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Севара Закирова фуқаролардан келиб тушаётган соҳага оид долзарб саволлар бўйича тушунтириш бермоқда.

📲 Брифинг тафсилотларини UzReport TV ва Ўзбекистон 24 телеканалларида томоша қилишингиз мумкин.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#онлайн_мулоқот

Аввалроқ хабар берганимиздек, бугун кам таъминланган, уй-жойга муҳтож, оғир вазиятга тушиб қолган шахсларга уй сотиб олиш учун бериладиган субсидияларга доир саволларга

Kun.uz'нинг YouTube, Facebook, Instagram ва TikTok каналларидаги жонли эфир орқали Давлат хизматлари агентлиги етакчи мутахассиси Аброр Махсудов жавоб берди.

Қуйидаги видео орқали жонли мулоқотни кузатишингиз мумкин👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=N-VfxCtT7zI


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda