#Фахрийлар_эъзозда
ДХА: ҚАРИЙБ ЮЗ ЁШЛИ УРУШ ҚАТНАШЧИСИГА ТУҒИЛГАНЛИК ГУВОҲНОМАСИ ТОПШИРИЛДИ
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси Ургут тумани Давлат хизматлари маркази ҳамда 1-сон ФҲДЁ бўлими ходимлари "Испанза" қишлоғида яшовчи, 98 ёшли иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бўрон бобо Гадоевнинг хонадонида бўлиб, отахон ва унинг оила аъзоларига сайёр давлат хизматлари кўрсатдилар.
Қарийб юз ёшни қоралаётган отахонни шу пайтга қадар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси йўқлиги аниқланиб, расмийлаштирилиб берилди.
Шунингдек, отахон суҳбат чоғида пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома кераклигини билдирди. Марказ ходимлари қисқа фурсатда ушбу мурожаатни рўйхатга олиб, тез фурсатларда маълумотномани тақдим этишди.
Отахоннинг оила аъзолари хонадон кадастр ҳужжатларида муаммолар борлигини айтиб, мазкур масалада ёрдам сўради. Шу куни ушбу масалага ижобий ечим топиш чоралари кўрилди.
БАТАФСИЛ
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube

#ДХА_дан_гапирамиз
БЮРОКРАТИК ТЎСИҚЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШ: ЖАРАЁН ҚАНДАЙ КЕЧМОҚДА?
Сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими ислоҳ қилиниб, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, айрим турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди, маъмурий тартиб-таомиллардан ўтиш муддатлари сезиларли равишда қисқартирилди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган бир қатор маълумотномалар бекор қилинди.
Шу билан бирга, давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат ташкилотларида эскирган бюрократик тартиботлар, шу жумладан электрон тизим орқали олиш имконияти мавжуд бўлган маълумотларни қоғоз кўринишида сўраб олиш, иш фаолиятини ташкил этиш учун муҳим бўлмаган ҳужжатларни талаб қилиш натижасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини овора қилиш амалиёти сақланиб қолмоқда.
Батафсил👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=QMnFaZdKib8&feature=youtu.be

YouTube
ДХАдан гапирамиз!
Forwarded from Sevara Urinbayeva
Бугун Адлия органлари тарихи музейи ташкил этилганига 3 йил бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тарихида илк маротаба ташкил этилган м азкур музейда Адлия вазирлигининг шаклланиш, ривожланиш эволюцияси ўз аксини топган.
6 бўлимдан иборат музей экспонатларида Адлия вазирлигининг ривожланиш тарихи ва бугуни архив фотосуратлар асосида акс этган. Вазирликда фидойилик билан меҳнат қилган раҳбар фахрийлар стенди эса уларга бўлган эҳтиром ва эъзознинг ёрқин ифодасини билдиради.
Таъкидлаш жоизки, музейда 1917 йилдан бугунги кунга қадар қабул қилинган қонун ҳужжатлари архиви, никоҳ, туғилиш ёки ўлимни қайд этиш билан боғлиқ ҳолатлар ХХ асрдан то бугунги кунга қадар қандай расмийлаштирилганлиги ҳақидаги архив асл ҳужжатларда акс эттирилган. Музейдан ўрин олган экспонатларнинг барчаси махсус экспертлар гуруҳи томонидан ўрганилиб, тадқиқ этилди. Мазкур музейнинг Адлия вазирлиги ташкил топганига юз тўлганлиги муносабати билан очилиши шу соҳада ишловчилар учун унутилмас туҳфа бўлган.

ХОТИРА – АБАДИЙ, ҚАДР – МУҚАДДАС!
Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида Олмазор тумани Давлат хизматлари марказида фахрий ва нуронийлар учун ташкил этилган тадбирда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти тақдимот қилиниб, хайрия концерт дастури намойиш этилди. Кексаларимизга Давлат хизматлари агентлигининг эсдалик совғалари топширилди.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқувчилар Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди
🏢Давлат хизматлари агентлиги ва Халқ таълими вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандум ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ туманидаги 23-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари Давлат хизматлари марказига экскурсия уюштирди. Экскурсия давомида ёшлар Давлат хизматлари маркази иш фаолияти билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзида мутахассислар томонидан мактаб битирувчилари учун давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш кўникмаларини ошириш бўйича кўргазмали дарслар ташкил этилди.
👨💻👩💻 Бундан ташқари тадбир давомида my.gov.uz сайти орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш ҳамда e-imzo.uz сайтидан электрон рақамли имзо олиш тартиблари тўғрисида батафсил тушунча берилди.

#Муносабат
Айрим ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ органларида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар юзасидан хабар тарқалди.
Давлат хизматлари агентлиги томонидан ушбу масала ўрганилаётгани ва натижаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилиши билдирилади.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Айрим ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ органларида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар юзасидан хабар тарқалди.
Давлат хизматлари агентлиги томонидан ушбу масала ўрганилаётгани ва натижаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилиши билдирилади.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Davxizmat_Ps
#Муносабат
Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда Ҳалқ таълими вазирлиги томонидан kundalik.com электрон тизими яратилиб, тизим "ФҲДЁ ягона электрон архиви" базасида мавжуд маълумотлар билан солиштириш ишлари олиб борилмоқда. Бунда Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ҳар бир туман (шаҳар)лардаги мактаблардан масъул ходимлар бириктирилиб, электрон базада юзага келаётган техник хатоликларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.
Ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида телеграм мессенжерида махсус гуруҳ ёрдамида мактаб ўқувчисининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида хатоликлар юзага келган тақдирда, муаммони жойида ҳал этилмоқда.
Бугунги кунда келиб тушаётган мурожаатлар бўйича бирламчи далолатнома ёзувларида хатоликлар мавжуд эмаслиги ҳамда техник хатоликлар 2004-2009 йиллардаги туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларини базага киритилишда кузатилмоқда.
Маълумот учун: Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига, “Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига кўра ФҲДЁ ходимлари томонидан такрорий туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилишида БҲМнинг 15 фоизи миқдорида герб йиғими, 15 фоиз давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, хабарда эълон қилинган ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот (ФИШ, туғилган йили ва жойи) тақдим этилган тақдирда, Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ҳолат қўшимча ўрганилиши маълум қилинади.
Ҳурматли фуқаролар!
Агар Сиз ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига, Адлия вазирлигининг @antikorbot Telegram-каналига хабар беришингизни сўраймиз.

#ДХА_ҳудуд
#Ҳамкорлик_меморандуми
#Қарши_тажрибаси
#Онлайн_хизматлар
Қорақалпоғистон Республикасида электрон давлат хизматларидан фойдаланишни ўргатиш бўйича "маҳорат" дарслари ўтказилмоқда.
Мақсад - электрон хизматлардан фойдаланишни оммалаштириш.
https://www.youtube.com/watch?v=04LmK2ZtzQ0

Электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича "маҳорат" дарслари
#Фахрийлар_эъзозда
ХОТИРА – АБАДИЙ, ҚАДР – МУҚАДДАС!
Бугун юртимиз бўйлаб, нуроний ва фахрийлар ҳолидан хабар олиш, уларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш мақсадида маҳаллалару, жамоаларда, қишлоқлару овулларда турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қўнғирот тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам жасорат, матонат ва мардликни ўзида мужассам этган 100 ёшни қаршилаган Хожаметов Қудайберген ота ҳолидан хабар олинди.
Ота ва унинг яқинлари билан бўлган суҳбат давомида Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан керакли давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди. Ходимлар билан биргаликда ташриф буюрган болаларнинг шеър ва мусиқаларидан завқ олган Қудайберген ота қўлларини дуога очиб, аввало юртимиз тинчлиги бардавом бўлишини ҳамда халқимиз ҳамиша саломат бўлишини ният қилдилар.